Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

 Шафқатсиз синфий тузум: 
Диний –маданий жиҳатдан ҳиндлар эътироф 
этган ва минг йиллардан бери бўйинсуниб 


келаётган тузумдан кўра инсоннинг шарафини 
камситадиган, уларнинг ўртасини синфга 
ажратадиган ва синфий тузумда энг шафқатсиз 
бўлган тузумни ҳеч бир халқнинг тарихида 
учратмайсиз. Одамларнинг ўртасини синфий 
жиҳатдан ажратишликнинг илк аломатлари 
касбу ҳунар, ишлаб чиқариш ва бойликлар 
таъсирида, босқинчи Орийлик сулоласининг 
хусусиятлари ва аслзодалигини сақлаб 
қолишнинг ҳукми билан Вейдий даврининг 
охирларида пайдо бўла бошлаган. Милоддан уч 
аср олдин ҳиндларда браҳмалик маданияти 
гуллаб яшнаган ва ўша пайтда ҳинд жамияти 
учун янги фармон қабул қилинган. Унда 
маданий ва сиёсий қонун ёзилган бўлиб ҳамма 
унга рози бўлган ва у мамлакат ҳаёти ҳамда 
маданиятида расмий қонун ва диний манбага 
айланган. Ҳозирда у “Ману Шастра” дея 
танилган. 
Ана шу қонун мамлакат аҳолисини алоҳида тўрт 
синфга тақсимлайди. Улар: браҳманлар синфи 
ва у коҳинлар ва диндорлардан иборат бўлган. 
Шатрийлар синфи ва у ҳарбийлардан иборат 
бўлган. Вайшлар синфи ва у деҳқонлар ва 


савдогарлардан иборат бўлган. Шудрийлар 
синфи ва у хизматкорлардан иборат бўлган. 
Ушбу қонуннинг муаллифи бўлган Ману 
шундай ёзади:
Мутлақ қодир зот оламнинг манфаати учун 
ўзининг оғзидан браҳмаларни, қўл билагидан 
шутрийларни, оёғининг сонидан вайшийларни 
ва оёғидан шудирларни яратган ҳамда оламнинг 
салоҳиятини деб уларнинг ҳар бирлари учун 
алоҳида алоҳида мажбуриятни тақсимлаб 
берган. Бинобарин браҳмалар Ведларга таълим 
беришлари керак ёки олиҳалар учун назрлар 
бериши ва садақаларни қабул қилиб олиши 
зарур. Шатрийларни эса одамларни ҳимоя 
қилиш, садақа ва назрлар бериш “Вед”ни 
ўрганиш ва шаҳвоний истаклардан қочишлари 
зарур. Вайшлар ҳайвонларни боқишлари, 
уларнинг ем хашагига қараб туриш, Ведни 
тиловат қилиш, савдо сотиқ ва деҳқончилик 
билан шуғулланишлари керак. Шудрийлар 
қиладиган ягона иш ана шу учта синф 
вакилларига хизмат қилишдан иборат бўлиш 
керак. 



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling