Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Араблардаги қабилага ва қонга оид таассуб
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Араблардаги қабилага ва қонга оид таассуб: Арабларнинг қабилага ва қонга оид таассублари ниҳоят даражада қаттиқ бўлган. Бунинг асоси араблардан нақл қилинган “Биродаринг золим бўлса ҳам мазлум бўлса ҳам ёрдам бергин” жумласида ифодаланган жоҳиллик бўлган. Улар хоҳ золим бўлсин хоҳ мазлум бўлсин ўз қабиладошларининг тарафкашлигини қилар эдилар. Арабларнинг жамиятида табақалар ва хонадонлар бор бўлиб улар ўзларини бошқалардан афзал ва имтиёзли билар эдилар. Шунинг учун бошқа инсонларга нисбатан димоғдорлик қилиб кўпгина одатларда уларга қўшилмас эдилар. Ҳаттоки ҳажнинг баъзи ибодатларида ҳам улар одамларга қўшилиб Арафотда туришмас, ифоза тавофини бошқалардан илгари бажарар эдилар. Ҳаром ойларни ўз вақтидан бошқа вақтга сурардилар. Нуфуз, юқори мансаблар ва ойларнинг вақтини ўзгартиришлик уларга ота боболаридан қолиб келаётган мерос бўлган. Ишчилар, тижоратчилар ва оддий одамлар табақаси ҳам бор бўлган. Чунки арабларнинг жамиятида табақалар аро тафовут тан олинган ишлардан бири бўлган. Араблар урушқоқ халқ бўлганлар. Бунга сабаб уларнинг кўчманчиларга хос ҳаёт кечиришларидир. Ҳатто уруш қилиш улар учун кўнгил очар ўйин ҳисобланган. Жангу жадал ва қон тўкишлик улар учун оддий иш саналган. Арзимас иш учун ҳам катта жанглар бошланиб кетаверган. Воилнинг икки ўғли Бакр билан Тағлабнинг ўртасида уруш пайдо бўлганида қирқ йил бир бирлари билан урушиб қонлар кўлмак бўлиб оққан. Бунга сабаб Маадд қабиласининг бошлиғи бўлган Кулайб туянинг қовурғасини Мунқизнинг қизи Басусга отиб юборади. Шунда у қонга беланади. Жассос ибн Мурра Кулайбни ўлдиради. Бакр билан Тағлабнинг ўртасида уруш бошланиб кетади. Кулайбнинг биродари Муҳалҳил айтиб берганидек, иккала қабила барбод бўлади, оналар ўлган фарзандлари учун мотам тутадилар, болалар етим қоладилар, кўз ёшлар оқади, жасадлар кўмилмасдан қолиб кетади. Доҳис билан Ғаброларининг ўртасида бўлган уруш ҳам ана шунга ўхшаш. Қайс ибн Зуҳайрнинг оти у билан Ҳузайфа ибн Бадр ўртасидаги гаровда ўзиб кетади. Шу баҳона бўлиб ўртада уруш бошланиб кетади. Кейин иш унинг интиқомини олиш билан давом этиб кетаверган. Қабилалар ўз вакилларига тарафкашлик қилганлар. Шундай қилиб биргина шу жангда минглаб одамлар қирилиб кетганлар. Ҳаёт бутунлай мерос ва интиқомлардан тўқилган тузоққа ўхшаб қолган, унинг иплари қабилалар аро тарқалган ва ота боболар ўз фарзандларига уни васият қилиб қолдирганлар. Кўчманчи ҳаёт, тириклик воситаларининг озлиги, тамаъ ва очкўзлик, кек ва адоват ҳамда инсоннинг ҳаётини беқадр билишлик инсонни ўғирлик қилишга, талон тарож қилишга ва босқинчиликка мажбур қилган. Ярим оролнинг заминида юриш хавфли бўлиб қолган эди. Кишилар карвон билан кетаётганда ўз яқинлари орасидан юлиб олиб кетилаверган. Ҳатто кучли давлатлар ҳам хушёр ва кучли қўриқчиларга муҳтож бўлиб қолган эдилар. Кисронинг карвони Мадоиндан бошлаб то Ямандаги одамларига етиб боргунига қадар қўриқлаб борилган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling