Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Арабларнинг жоҳилият давридаги
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Арабларнинг жоҳилият давридаги
санамлари: Ана шу иккинчи гуруҳнинг иши авж олишда, одамларни жоҳилият гирдобига ботириш билан мураккаблашишда давом этди. Ана шу бутпарастлик сезги ва ҳис қилинадиган нарсаларга яқин, фикри ожизларга мос келарди. Ҳатто бориб бориб ҳукмрон ақидага айланди. Олиҳалар билан воситаларнинг ўртасини ажратиб оладиганлар халқнинг ичида камёб бўлиб улар ҳам зиёлилар табақасининг вакилларидан бўлиб чиқар эди. халқ ана шу тарзда энг хунук кўринишда бутпарастликка ва санамларга ибодат қилишга ўтиб кетди. Ҳар бир қабила ё туманнинг, ёки ҳар бир шаҳарнинг ўзига тегишли санами бўлган. Ҳатто ҳар бир уйнинг ҳам ўзига тегишли санами бор бўлган. Калбий шундай дейди: “Маккадаги ҳар бир хонадоннинг ўзлари ибодат қиладиган санамлари бор эди. Бировлари сафарга чиқмоқчи бўлсалар уйдан чиқишдан олдин албатта ўша санамни бир марта силаб қўйишар эди. Сафардан қайтгач уйга кирганида биринчи қиладиган иши яна ўша санамни бир бор силаб қўйиш бўлган”. Араблар санамларга ибодат қилишга берилиб кетишди. Уларнинг ораларида уй сақлайдиганлари ва санам сақлайдиганлари бор бўлган. Кимда ким шу ишга қодир бўлмаса ҳарамнинг олдида ёки ўзига маъқул келган бошқа бир жойда битта тошни қадаб қўйган. Кейин эса худди байтуллоҳни тавоф қилганга ўхшатиб уни тавоф қилган ва уларни “ансоблар” деб атаганлар. Каъбанинг –ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун бино қилинган уйнинг- ичида ва супасида уч юз олтмишда санам бўлган. Улар аста секинлик билан санамлар ва бутларга ибодат қилишдан тошларга ибодат қиладиган бўлиб кетганлар. Бухорий Абу Ражо Аторудийдан ривоят қилади. У киши: “Биз тошга ибодат қилар эдик. Ибодат қилиб юрган тошимиздан кўра чиройлироқ тошни кўриб қолсак уни ташлаб ўрнига ўшани илоҳ қилиб олар эдик. Агар тош топа олмасак бир ҳовуч тупроқни олиб қўйнинг сутини соғиб лой қилар, ундан санам ясаб атрофида тавоф қилар эдик”. Калбий шундай дейди: “Бир одам сафар қилса ва бирор манзилга қўнса тўртта тошни олиб уларнинг энг чиройлисини танлар ва уни парвардигор қилиб олар, қолган учтасини ўчоқ қилиб устида овқат пиширар эди. ” Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling