Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Жоҳилият даврида мажусийлик


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Жоҳилият даврида мажусийлик: 
Аллоҳга ширк келтиришлик барча арабларнинг 
дини ва ўша вақтдаги ҳукмрон ақидаси бўлган. 
Уларнинг эътиқод қилишларича Аллоҳ энг буюк 
илоҳ, борлиқнинг яратгувчиси, ер ва самоларни 
тадбир қилиб тургувчиси, ҳар қандай нарсанинг 
эгалиги Унинг қўлидадир. Шунинг учун 
улардан: “Ер ва самоларни ким яратган?” деб 
сўралса улар албатта: “Уларни азиз ва алим 
бўлган зот яратган”, деб жавоб берардилар. 
Аммо уларнинг жоҳилона мафкуралари 
анбиёларнинг тавҳидини- унинг холислиги, 
софлиги ва юксаклигини сиғдира олмас эди. 
уларнинг рисолат ва нубувват замонидан узоқ 
вақт узилиб қолган ақллари ва диний 
тушунчалари бирор бир башарнинг дуоси олий 
самоларга кўтарилиб Аллоҳнинг наздида 


бевосита ва ҳеч кимнинг шафоатисиз қабул 
бўлишини жоиз деб билмас эди. Улар бу 
ишларни ана шу бири кам дунёнинг ишларига, 
одатларига, подшоҳларнинг бузуқ ҳолатларига 
ва ундаги ишларнинг жорий бўлишига қиёс 
қилар эдилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларига 
Аллоҳга васила ва дуо қилишда шерик 
бўладиган воситаларни ахтарар эдилар. 
Уларнинг қаршиларида туриб баъзи 
ибодатларни бажарадиган бўлдилар. Уларнинг 
онгларида шафоат ҳақида мафкура ўрнашиб 
қолиб ҳатто шафоатчиларда фойда келтириш ва 
зарар беришга қудрат бор эканига эътиқод 
қилишга айланиб қолди. Сўнгра ширкда 
юқорилаб Аллоҳнинг ўрнига олиҳаларни ушлаб 
олдилар ва борлиқни бошқаришда улар ҳам 
Аллоҳ билан тенг ва шерик, улар ҳам биззот 
яхшилик ва ёмонлик қилишга, фойда ва зарар 
беришга, инъом қилиш ва маҳрум қилишга 
қодирлар деган эътиқодларни қилишга ўтдилар. 
Аввалгилари Аллоҳни буюк илоҳ ва 
парвардигор деб эътироф этишган, шафоатчи ва 
авлиёлар билан чекланиб қолган бўлсаларда 
кейингилари Аллоҳга ўз олиҳаларини шерик 


қиладиган, Аллоҳ ҳақида буюк илоҳ, 
роббларнинг робби каби тушунарсиз маънолар 
билан бирга олиҳалари ҳақларида уларда ҳам 
биззот яхшилик ва ёмонликка, фойда ва зарарга
бор қилиш ва йўқ қилишга қодирлик бор 
дейдиган ақидани қиладиган бўлдилар.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling