Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Шаҳватпарастлик:
Шаҳвоний истак борасида қадим замонлардан бери ҳинд диёнати ва жамияти бошқалардан ажралиб турган. Шаҳвоний материаллар ва шаҳватни ҳаракатга келтиргувчи воситалар ҳинд динининг ичига кириб борганидек ҳеч бир юртнинг дини ичига кириб бормаган бўлса ажаб эмас. Ҳинд китоблари ва диний доираларда илоҳдаги сифатларнинг намоён бўлиши, улкан ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, борлиқнинг яратилиш иллати ҳақида ривоятлар келтирилган. Эркак ва аёл олиҳаларнинг бир бирлари билан қўшилишлари, уларнинг айримларининг шарофатли уйларга бостириб киришлари ҳақидаги қисқа ҳикоялар нақл қилинганки уятдан одамнинг пешонаси терлаб қулоқлари кар бўлиб қолади. Ана шу ҳикояларни ишонч ва динга бўлган ғайрати билан такрорлаб юрган ихлосманд диндорларнинг ақлларига ушбу ҳикояларнинг таъсир қилиши, уларнинг ҳис туйғулари ҳамда асабларидаги фаолияти аниқ ва равшан нарса. Бунинг устига ўзларининг энг катта илоҳлари бўлмиш Маҳодиёга-таносил аъзосига ибодат қилишлари ва уни ҳаёсизларча тасвирлашлари ҳамда эркагу аёл, йигит ва қизларнинг унинг олдида жам бўлишлари ҳаммасидан ҳам ошиб тушган. Шунингдек баъзи тарихчилар ҳикоя қилганлари- баъзи диний секталарнинг эркаклари яланғоч аёлларга, аёллари эса яланғоч эркакларга ибодат қилишларини ҳам қўшинг. Ибодатхоналардаги коҳинлар роҳибаларни ва ибодатга ташриф буюрган аёлларнинг ўзлари учун энг қадрли бўлган нарсалари(номуслари)дан жудо қиладиган энг катта фосиқ ва хоинлар бўлишган. Кўпгина ибодатхоналар фосиқлар ўз ўлжаларини пойлаб ётадиган, фожирлар истагига эришадиган жойга айланиб қолган бўлган. Ибодат ва дин учун бино қилинган уйларнинг аҳволи шу бўладиган бўлса императорларнинг саройи ва бойларнинг қасрларидаги аҳвол ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверадиган даражада бўлган. Улардаги кишилар ҳар қандай мункар ишни қилиш ва ҳар қандай фаҳшга қўл уриш борасида бир бирлари билан ким ўзар ўйнаганлар. Уларда аслзода эр ва аслзода хотинларнинг аралаш мажлислари бўлиб турган. Шароб ичиб бошлари айлангач ҳаё ва номус либосини ечиб ташлаганлар, одоб ахлоқ орқада қолиб ҳаё кўтарилган ва.... Юртни ана шу тахлит шаҳватпарастлик ва яланғочликнинг улкан тўлқини босиб кетган ва икки жинс вакилларининг ахлоқлари жуда ҳам тубанлашиб кетган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling