Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Жоҳилият жамиятида аёллар


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Жоҳилият жамиятида аёллар: 
Жоҳилият жамиятда аёллар адолатсизлик ва 
камситишларнинг қурбони бўлганлар. 
Ҳуқуқлари поймол қилинган, моллари 
ўзлаштирилган, меросдан маҳРим қилинган, 
талоқдан ёки эри вафот этганидан кейин ўзига 
ёққан кишига эрга тегишига рухсат этилмаган. 
Худди мато ёки ҳайвонлар сингари мерос қилиб 
олинар эди. Ибну Аббос шундай дейдилар: 
“Кишининг отаси ёки фалони вафот этадиган 
бўлса унинг хотинига энг ҳақли киши ўша одам 
бўлар эди. Истаса уни ушлаб турарди ёки 
ўзининг маҳрга олган молини унга бермагунича 


ё ўлиб моли бунга қолмагунича ушлаб турар 
эди”. 
Ато ибн Абу Рабоҳ дедилар: “Жоҳилият 
қишилари агар бир одам вафот этиб ўзидан 
кейинга хотини қоладиган бўлса ўлганнинг 
яқинлари у хотинни ўзларидан бўлган бир ёш 
болани деб ушлаб турар эдилар”. Судий эса: 
“Жоҳилият даврида бир кишининг отаси ё акаси 
ё ўғли вафот этиб ундан хотин қоладиган бўлса 
агар меросхўр улгуриб қолса хотиннинг устига 
кийимини ташлар эди ва ўлганнинг маҳри 
ҳисобига унга уйланиб олар ёки бировга эрга 
бериб ўзи маҳрни олар эди. Агар хотин улгурса 
ўз яқинлариникига қочиб борар ва ўзига ўзи 
хўжайин бўлар эди”. Жоҳилият даврида аёллар 
бозорга солинар эдилар. Зеро эрлари ўз 
ҳуқуқларидан фойдалансаларда хотинлар ўз 
ҳуқуқларидан мосиво эдилар. Ўзига берилган 
маҳр ундан олиб қўйилар, унга зарар берган 
ҳолда зулм ила ушлаб турилар эди. Эридан озор 
кўрар ёки эри ундан юз ўгириб яшар, баъзида 
муаллақ- хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ 
бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда 
ташлаб қўйилар эди. Емакларнинг ичидан 


фақатгина эркакларга тегишлилари бор бўлиб 
аёллар ейиши ҳаром қилинган эди. Битта эркак 
истаганича аёлларга уйланиши мумкин эди. 
Қизларни ёмон кўришлик уларни тириклай 
кўмишгача бориб етди. Ҳайсам ибн Адий – 
Майдоний ундан ҳикоя қилишича,- шундай зикр 
қилади: “Барча араб қабилалари қизларини 
тириклай кўмишар эди. Ҳар ўнтанинг биттаси 
қизини тириклай кўмарди. Ислом келганида 
болаларни тириклай кўмиш борасида 
арабларнинг турли қарашлари бор эди. 
Уларнинг айримлари ўз қизларини қаттиқ рашк 
қилганидан ва улар сабаблик ўзларига ор 
етишидан қўрқиб тириклай кўмар эдилар. Яна 
баъзилари эса улардаги кўккўзлик, 
қоратанлилик каби турли хил иллатларни деб 
кўмиб юборар эдилар. Баъзилари очликдан 
қўрқиб ёки боқа олмаслик хавфи билан ўз 
болаларини тириклай кўмар эдилар. Улар баъзи 
араб қабилаларидан бўлган камбағаллар эдлар”.
Соъсоъа ибн Ножия шундай дейди: “Ислом 
келиб уч юзта тириклай кўмишни бас қилди. 
Уларнинг ичларидан шундай кишилар бор 
эдики- агар ўғилларининг сони ўнтага етса,- 


худди Абдул Муттолибга ўхшаб биттасини назр 
қилар эди. Уларнинг айримлари фаришталар 
Аллоҳнинг қизлари- Аллоҳ улар айтаётган 
гаплардан муназзаҳдир,- деб қизларни Аллоҳга 
нисбат беришар эди”. 
Улар ўз қизларини ўлдирар, баъзи пайтларда 
бағритошларча уларни тириклай кўмардилар. 
Ота сафарга кетган бўлгани ёки бандлиги учун 
тириклай кўмиш баъзида кечга сурилар, бола 
каттариб ақлини таниб қолганидан кейингина 
кўмилар эди. Бу тўғрида уларнинг ўзлари 
кишини йиғлатадиган гапларни ҳикоя 
қилганлар. Баъзилари қизларини тоғнинг 
тепасидан ташлаб юборганлар. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling