Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рисолат ва қайта тирилишга иймон
Арабларнинг олиҳалари:
- Ҳамма вақт ва ҳамма жойдаги ҳар қандай мушрик қавмларда бўлгани каби- арабларнинг ҳам фаришталар, жинлар ва юлдузлардан иборат бўлган ҳар хил олиҳалари бор бўлган. Улар фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб эътиқод қилишар ва шунинг учун уларни Аллоҳнинг наздида ўзлари учун шафоат қилгувчи қилиб олишган. Уларга ибодат қилиб Аллоҳнинг ҳузурида уларни васила қилишган. Шунга ўхшаб жинларни ҳам Аллоҳнинг шериклари деб билишган ва уларда ҳам Аллоҳникидек қудрат ва таъсир борлигига иймон келтиришган ва уларга ибодат қилишган. Калбий: “Хузоанинг бану Малиҳ қабиласи жинларга ибодат қилар эдилар”, деб ёзади. Соид: “Ҳимярликлар қуёшга ибодат қилишар, киноналиклар ойга, тамимликлар Алдебаронга, лахм ва жузомликлар Муштарий(Юпитер)га, тойликлар Суҳайл(Канопус)га, қайсликлар Сириусга ва асадликлар Аторуд(Меркурий)га ибодат қилар эдилар”, дейди. Арабистонда яҳудийлик ва насронийлик динлари: Арабларнинг юртида яҳудийлик ва насронийлик кенг тарқалган бўлсада араблар уларнинг диний маъноларидан кўп истифода олишмаган. Шомдаги яҳудийлик ва Рум ва Шомдаги насронийлик бузиб ташланган ва биз юқорида айтиб ўтганимиздек ўз кучини йўқотган бўлган. Рисолат ва қайта тирилишга иймон: Бирор бир набийга рисолат берилишини араблар хаёлий тасвирлаганлар ва рисолат фақат муқаддас зотларга берилади, деб билишган. Бинобарин у таомланмайди, ичмайди, уйланмайди, фарзандлик бўлмайди ва бозорларда юрмайди. Уларнинг заийф ақллари ўлгандан сўнг қайта тирилиш бўлишини, ушбу ҳаётдан сўнги ҳисоб бериладиган, савоб ва иқоб бўладиган бир ҳаёт борлигини ҳазм қила олмас эди. Улар:«У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», «Суяк ва титилган тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам, яна янгидан яратилиб тирилтириламизми?», дерлар. Соид: “Уларнинг кўплари ўша “мийъод”ни инкор этар, қайта тирилишни тасдиқлашмасди, ҳисоб китобга ишонишмас эди. Олам агарчи яратилган бўлса ҳам хароб бўлмайди ва йўқ ҳам бўлмайди, дер эдилар. Уларнинг ораларида қайта тирилишни тасдиқлайдиганлари, кимнинг қабри устига туя сўйилса туяга минган ҳолда тиргазилади, ким шу ишни қилмаса пиёда тиргазилади, деган эътиқодда бўлганлари бор эди”. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling