Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Қуруқликда ва сувда фасод пайдо бўлди


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Қуруқликда ва сувда фасод пайдо бўлди: 
Хуллас ер юзида табиати тўғри халқнинг ўзи 
йўқ бўлган. Ахлоқ одоб ва яхшиликка 
асосланган жамият ҳам бўлмаган. Адолат ва 
меҳрибонлик асосига барпо қилинган ҳукумат 
ҳам бўлмаган. Илму ҳикматга асосланган 
бошқарув, анбиёлардан нақл қилинган соғлом 
дин ҳам мавжуд бўлмаган. 


Зулматлар ичидаги шуълалар: 
Ҳамма ёқни эгаллаб олган ана шу зулматлар 
ичида баъзи черковлардан кўзга ташланиб 
турадиган кучсиз нур худди қоронғу оқшомда 
ўзидан зиё чиқариб турадиган аммо зулматни 
бутунлай ёрита олмайдиган ва йўлни ойдин 
қила олмайдиган юлдузқуртга ўхшаб қолган 
бўлган. Тўғри илмнинг талабида ва ҳақ динни 
ахтариб чиқадиган кимса боши оққан 
тарафларга кетар, тоғу тошларни кезиб халқлар 
ва ўлкалар ичидан бошқалардан ажралиб 
турадиган кишиларни топар ва худди чўкаётган 
кимса синган қайиқнинг тахталаридан паноҳ 
топгани сингари ўша одамни ушлаб олар эди. 
Бундай кимсаларнинг камёб бўлганлиги ҳақида 
олтинчи асрда уларни излаб дунёнинг шарқу 
ғарбини кезиб чиққан энг катта динлар 
тадқиқотчиси бўлган Салмон Форисийнинг 
хабари далил бўла олади. Салмон форисий 
Шомдан Мавсилга, у ердан Нусайбинга, ундан 
Амурияга қадар кезиб чиққан. Ўша 
шаҳарлардаги камёб одамлар унга бир 
бирларини тавсия қилишган. Ҳатто уларнинг 


энг сўнгилари олдига борган Салмон бешинчи 
кимсани топа олмаган. Ана зулматлар ичра 
охири Ислом билан рўбарў келиб қолади. 
Салмон шундай деганлар: 
Шомга келганимда: “Ушбу 
дин(насронийлик)нинг энг афзал кишиси ким?”, 
деб сўрадим. Улар: “Черковдаги епископ!” 
дедилар. Мен унинг олдига бориб унинг динига 
рағбатим борлигини, черковда туриб унинг 
хизматини қилиб юришни исташимни, ундан 
илм олиб у билан қўшилиб ибодат қилишимни
айтдим. У менга киришни таклиф қилди ва мен 
у билан бирга черковга кирдим. У ёмон одам 
бўлиб одамларни садақа қилишга буюриб 
тарғибот қилар эди. Улар садақа тўплаб унинг 
олдига олиб келсалар уни мискинларга бериш 
ўрнига ўзи учун жамғариб қўярди. Ҳатто у 
тўплаган тилло ва кумуш етти кўза бўлди. 
Қилаётган ишларини кўриб унинг жуда ҳам 
ёмон кўриб қолдим. Кейин у вафот этганида уни 
дафн этиш учун насронийлар келишди. Мен 
уларга бу ёмон одам, сизларни садақа беришга 
тарғиб қилар эдию, аммо мискинларга сиз 
берган молдан ҳеч нарса бермас эди, дедим. 


Улар мендан буни қаердан билишимни 
сўрадилар. Мен сизларга унинг хазинасини 
кўрсатаман, дедим. Улар ундай бўлса бизга 
кўрсат, дедилар. Мен уларга хазинанинг жойини 
кўрсатдим. Улар ўша жойдан етти кўза тилло ва 
кумушни қазиб олдилар. Унинг бу қилмишини 
кўриб Худога қасамки, унинг жасадини асло 
кўммаймиз, дедилар. Шундай қилиб уни 
осдилар ва тош бўрон қилдилар. Кейин бошқа 
бир одамни олиб келиб унинг ўрнига қўйдилар. 
Мен уни аввалги епископдан кўра афзалроқ, 
дунёга рағбати йўқроқ, кўпроқ охиратни 
ўйлайдиган одам эканини кўрдим. Кеча ва 
кундузлари ундан кўра кўпроқ ибодат 
қиладиган кишини кўрмаганман. Мен уни жуда 
ҳам яхши кўриб қолдим ва бир қанча вақт у 
билан бирга юрдим. Кейин вафот этар вақти 
келганида унга: “Эй фалончи, мен сени жуда 
ҳам яхши кўрар эдим. Мен бундан олдин 
сенчалик ҳеч кимни яхши кўрмаганман. Мана 
ҳозир Аллоҳ белгилаб қўйган иш сенинг 
бошинга тушиб турибди. Менга кимни тавсия 
қиласан ва нимага буюрасан?”, дедим. У менга: 
“Эй, ўғлим, Худога қасамки бугунги кунда мен 


қилган ибодатни қиладиган бирорта кимсани 
билмасман. Одамлар вафот этиб кетдилар. 
Уларнинг ўрниларига қолганлар кўп нарсаларни 
ўзгартириб юбордилар. Аммо Мавсил шаҳрида 
бир одамни биламан. Унинг исми фалончи. У 
ҳозир мен қилган эътиқоддаги ягона кишидир. 
Сен ўшанинг олдига боргин”, деб васият 
қилди. У вафот этгач Мавсилдаги ўша 
одамнинг олдига бориб: “Эй, фалончи, фалон 
одам вафот этаётганида сенинг олдинга 
келишимни васият қилиб сен ҳам унинг динида 
эканингни айтган эди”, дедим. У менга: 
“Менинг ҳузуримда юр”, деди. Мен унинг 
ҳузурида турдим ва шеригининг динидаги энг 
яхши одамлигини кўрдим. Бир оз ўтмай у ҳам 
вафот этадиган бўлиб қолди. Мен унга: “Эй, 
фалончи, фалончи одам мени сенинг олдинга 
келишимни васият қилган эди. Энди сен ҳам 
Аллоҳнинг амрини адо этиш арафасида 
турибсан. Бас, энди мен кимнинг олдига 
борай?”, дедим. У эса: “Эй ўғлим, мен 
Нусайбиндаги бир кишидан бошқани биз 
иккимизнинг динида эканини билмайман. Сен 
ўшанинг олдига бор”, деди. У вафот этгач мен 


Нусайбиндаги ўша одамнинг олдига бордим ва 
бўлган гапларни ҳамда хожам менга буюрган 
ишни айтиб бердим. У: “Менинг олдимда 
юргин”, деди. Мен унинг ҳузурида истиқоматни 
бошладим. У ҳам бояги икки шериги сингари 
экан. Шундай қилиб мен энг яхши одам билан 
яшаб турдим. Худога қасамки бир оз ўтиб бу 
ҳам вафот этадиган бўлди. Мен унга: “Эй 
фалончи, фалон одам мени фалончига 
топширганди. Кейин у мени сенга йўллади. 
Энди сен кимнинг олдига боришимни ва нима 
қилишимни буюрасан”, дедим. У: “Эй ўғлим, 
мен Худога қасамки, сени юборишим учун 
бизнинг динимизда бўлган бирорта одамни 
билмайман. Аммо Амурияда бир одам бор. У 
ҳам бизга ўхшайди. Агар истасанг ўшанинг 
олдига боргин, чунки у бизнинг динимиздадир”, 
деди. У ҳам вафот этгач мен Амуриядаги 
одамнинг олдига келдим ва унга бўлган 
воқеаларни айтиб бердим. У: “Менинг 
ҳузуримда юргин”, деди. Бас мен ўз 
шерикларининг йўли ва динида бўлган 
кишининг ҳузурида яшадим. Мен у ерда давлат 
топдим. Менинг қорамолларим ва қўйларим 


бўлди. Кейин унинг ҳам ажали келиб қолди. 
Ўлим тўшагида ётганида унга: “Эй фалончи, 
фалон одам мени фалончига топширганди. 
Кейин у мени фалончига йўллади. Кейин у 
фалончи мени сенга йўллади. Энди сен кимнинг 
олдига боришимни ва нима қилишимни 
буюрасан”, дедим. У: “Эй ўғлим, мен 
одамлардан бирортасини билмайманки у 
бизнинг динимизда бўлса-ю, мен сени унга 
юборсам. Лекин сен бир набийнинг чиқиш 
замонига яқин турибсан. У Иброҳимнинг дини 
билан юборилади. Араблар заминидан ҳижрат 
қилиб чиқади ва ўртасида хурмолари бор икки 
тоғнинг орасидаги бир ерга етиб келади. Унинг 
маълум аломатлари бор: ҳадяни ейди аммо 
садақани емайди. Унинг икки елкаси орасида 
муҳри нубувват бор. Бас агар қодир бўлсанг ўша 
юртларга боргин”, деди....(Имом Аҳмад ва 
Ҳокимлар ибн Аббос орқали Салмондан ривоят 
қилганлар)

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling