Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Эрондаги ўлпон ва солиқ тизими
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шоҳларнинг ғазналари ва жамғармалари
Эрондаги ўлпон ва солиқ тизими:
Эрондаги молиявий ва тизим ва молиявий сиёсат барқарор ва адолатли бўлмаган. Аксинча кўпгина ҳолатларда ночор ва адолатсиз бўлган. Солиқчиларнинг ахлоқи ва хоҳишларига қараб, сиёсий ва ҳарбий сиёсатга қараб иш юритилган. “Сосонийлар даврида Эрон” китобининг муаллифи шундай дейди: “Солиқчилар хиёнатдан, солиқларни ўлчаш ва молларга ўлпон солиш вақтида бировларнинг мулкини талон тарож қилишдан сақланмаганлар. Солиқлар ҳар йили ўзгариб, ошиб- камайиб турганидан давлатнинг даромад ва харажатлари аниқ бир тартибга солинмаган бўлган. Уруш учун ишлатишга давлатнинг мулки бўлмаса ҳам баъзи пайтларда уруш авж олиб кетаверган. Ўз навбатида бу янги солиқларни солишга мажбур қилган. Мамлакат ғарбидаги бой вилоятлар – айниқса Бобил- ҳар доим ана шу солиқларнинг нишони бўлиб келган”. Шоҳларнинг ғазналари ва жамғармалари: Эронда давлат иқтисодиётидан аҳолига сарфлайдигани унча кўп нарса бўлмаган. Эрон шоҳлари қадимдан пулларни беркитиш ва бебаҳо ҳамда асл молларни жамғариб қўйиш одатлари бўлган. Хусрав иккинчи 607-608- йилларда Мадоиндаги молларини ўзи бино қилган янги иморатга кўчирганида у кўчириб ўтган нарсалари 468 миллион мисқол тилло бўлган. Бу 375 миллион французларнинг тилло тангаларига тенг бўлган. У тахтга ўтирганининг ўн учинчи йилида унинг ҳазинасида 800 миллион мисқол тилло бор бўлган. Жамиятдаги синфлар аро катта фарқ: Мамлакатдаги бойлар сони чекланган, камбағалларнинг ҳисоби эса беадад бўлган. “Сосонийлар даврида Эрон” китобининг муаллифи Эрондаги энг гуллаб яшнаган даврлардан бири ва энг адолатли шоҳларидан биттаси бўлмиш – Кисро Ануширвон ҳақида шундай дейди: “Кисро молиявий тузумни ислоҳ қилганида фуқароларнинг манфаатидан кўра кўпроқ давлатнинг манфаати ўйланган бўлган. Оддий халқ аввалги даврлардаги каби илмсизлик ва камбағалликда яшаб юрайверган. Византия файласуфлари жамиятдаги насаб жиҳатидан фарқланиш ва улар орасидаги улкан фарқни, паст табақа вакиллари ҳаёт кечирадиган бахтсиз ҳаётни кўриб ҳаёллари бузилган ва форс жамиятини танқид остига олиб шундай деганлар: “Ундаги кучлилар кучсизларни эзиб яшаганлар, уларга нисбатан зулм ва қаттиқ бағритошлик билан муомала қилганлар”. ”. Мансаблар баъзи хонадон эгаларига, бойлик, мартаба ва ҳукмдорлар наздида нуфузи бор кимсаларга вақф қилинган бўлган. Robert Briffault Рим империясидаги синфий тизим ҳақида шундай дейди: “Одатда бирор бир ижтимоий муассаса завол топса ва таназзулга юз тутса уни назорат қиладиганлар фақат битта чорани ишлатганлар. У ҳам бўлса уни ҳаракатланиши ва ривожланишига тўсқинлик қилиш. Шунинг учун ҳам Рим империяси (таназзулга учраган даврида) ўзи оёқости бўлаётган адолатсиз синфий тузумга таслим бўлган. Ушбу жамиятда ҳеч ким ўз касбини ўзгартира олмаган. Ўғил албатта ўз отасининг касбини ушлаши лозим ва лобуд бўлган”. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling