Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Миср ва Шомда Рим ҳукмронлиги


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

 
Миср ва Шомда Рим ҳукмронлиги:  
Доктор Алфред Батлер Мисрдаги Рим 
ҳукмронлиги ҳақида шундай дейди: 
“Мисрдаги Рим ҳукуматининг фақатгина битта 
мақсади бор бўлган. У ҳам бўлса ҳокимларга 
давлат бўлсин учун халқнинг молини 
ўзлаштиришлик. Ҳокимият фуқароларнинг 
фаровонлигини ошириш, одамларнинг аҳволини 


яхшилаш, ҳаётларини яшнатиш ёки ўзларини 
тартибга солиш ёхуд ризқларини ҳалоллаб 
ейишни мақсад қилмаган. Шунинг учун 
ҳокимият фақатгина иш кучига эга бўлган 
ғарибларга ҳукмронлик қилган. Маҳкум халққа 
нисбатан ҳеч бир ҳис туйғуси бўлмаган”.
Шомлик араб тарихчиси Шомдаги Рим 
ҳукмронлиги ҳақида шундай дейди: 
“Римликлар ўз мамлакатларининг ичи 
муаммоли ва нотинч бўлганига қарамасдан 
шомликларга нисбатан дастлаб адолатли 
муомалада бўлганлар. Империялари қариб 
қолгач қулдорлик ва қулчиликнинг энг ёмон 
ҳолатига ўтиб олди. Римликлар Шом ўлкасини 
бирданига ўзларига қўшиб олганлар эмас. 
Шомликлар Рим фуқаролари бўлгани эмас ва 
ерлари Рим ерлари бўлиб қолганмас. Балки улар 
ғариб ва ночор эдилар. Кўпинча зиммаларидаги 
молларни тўлаб бериш учун ўз ўғилларини 
сотишган. Зулм, қуллик ва мажбурий меҳнат 
кўпайиб кетган. Ана шу қўллар билан 
Римликлар Шомдаги саноат корхоналари ва 
билим юртларини обод қилганлар”. 
“Римликлар етти юз йил Шомга ҳукмронлик 


қилишган. Улар билан бирга ўлкада низоъ, 
келишмовчилик, истибдод ва манманлик ҳамда 
одам ўлдириш бошланган. Юнонликлар Шомга 
369 –йиллар ҳукмронлик қилишган. Уларнинг 
даврида даҳшатли урушлар ва зулмлар авж 
олган. Юнонликларнинг очкўзликлари яққол 
намоён бўлган. Уларнинг ҳукмронликлари 
шомликлар учун энг азобли ва бахтсиз давр 
бўлган”. 
Қисқача қилиб айтганда Рим ва Форс 
бошқарувига бошқа томонлар рози бўлмаганлар. 
Сиёсий-иқтисодий вазият ҳатто давлатнинг 
маркази ва пойтахтида ҳам ночор бўлиб қолган. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling