Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шимолий – ғарбий Оврўпо халқлари
Ҳабашистон (Эфиопия):
Империянинг ён қўшниси бўлган Ҳабашистон ҳам Монофизийлик сектасида бўлган. Шу билан бирга баъзилари ёввойиликдан кўчириб олинган кўплаб бутларга ибодат қилар эди. Тавҳид будпарастликнинг ривожланган бир кўриниши бўлган. Унга насронийликнинг исми ва атамаларидан иборат либос кийгазиб қўйганлар. Динда руҳ йўқ бўлган, дунёда интилиш бўлмаган. Никия бирлашмаси уни диний масалаларда мустақил бўлмаган, шубҳасиз у Александрнинг салтанатига тобе бўлган деб ҳукм чиқарган. Шимолий – ғарбий Оврўпо халқлари: Оврўпонинг шимол ва ғарбида яшайдиган халқлар тамоман жоҳиллик ва саводсизлик ҳамда қонли урушлар соясида тентираб юрар эдилар. Уларда ҳалигача маданият ва илм тонги отмаган, илм ва маданият борасида ўз вазифасини адо этмоғи учун ўзининг Андалусия аренасида намоён бўлмаган эди. Улар инсоният цивилизацияси карвони ўтадиган йўлдан жуда ҳам четда бўлишган. Озгинасини ҳисобга олмаганда на улар оламни билишган ва на маданийлашган олам уларни. Шарқу ғарбда рўй бераётган тарихнинг юзини ўзгартириб юборадиган ишлар уларда бўлмаган эди. Улар ўспирин насронийлик билан қариган бутпарастликнинг ўртасида бўлишган. Диний жабҳада ҳам вазифа эгаси бўлмаган сиёсатда ҳам байроқ эгаси бўлмаган. H. G. Вельс шундай дейди: “Ўша пайтларда ғарбий Оврўпода бирлик ва тартибнинг аломатлари мавжуд бўлмаган”. (A Short History of the World .H . G . Wels) Robert Briffault айтади: “Дарҳақиқат Оврўпо бешинчи асрдан то ўнични асрга қадар қоронғу зулматлар ичида ётган бўлган. Ана шу зулмат кундан кунга қоронғулашиб ортиб бормоқда эди. Ана ўша вақтларнинг варварлиги ҳаммасидан қўрқинчли ва аввалги даврдаги ёввойиликдан кўра даҳшатлироқ эди. Чунки у катта цивилизациянинг ачиган жуссасига жуда ўхшаб кетар эди. Ана шу цивилизациянинг белгилари ўчиб завол топиб бўлган эди. Ўтмишда ана шу цивилизация етиб борган ва авжига чиққан Италия ва Франция каби катта катта давлатлар ҳалокат, харобалик ва анархиянинг ўлжасига айланган эди”. (The Making of Humanity, Robert Briffault P . 164) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling