Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Ижтимоий парчаланиш ва иқтисодий
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Ижтимоий парчаланиш ва иқтисодий
беқарорлик: Рим империяси ва шарқий давлатларда ижтимоий парчаланиш чўққи даражага етди. Фуқароларнинг машаққатлари кўпайганига қарамай ўлпонлар кўпайтирилди, солиқлар оширилди. Ҳатто шаҳар аҳли ҳукуматдан шикоятлар қилар ва уларни қаттиқ ёмон кўрар эдилар. Унинг ўрнига бошқа ҳар қандай ҳукумат келишини афзал билишар эди. Ижара ҳақлари ва мусодара қилишлар сабр косасини тўлдириб юборган эди. Шунинг учун улкан нотинчликлар ва қўзғолонлар содир бўлди. 532-йилдаги норозилик намойишларида пойтахтда ўттиз минг киши ҳалок бўлди. (Encyclopeadia Britanica. See Justin). Ҳаётда иқтисодга бўлган қаттиқ муҳтож бўлинишга қарамасдан одамлар бу борада исрофгарчиликка йўл қўйган, исроф қилишда энг чўққи даражага етиб боришган эдилар. Ҳамманинг ғами қандай қилиб бўлмасин молу давлат топиш, кейин ўша молу давлатни ясан тусанга, дабдаба ва шаҳватларни қондириш учун ишлатишлик бўлиб қолди. Яхшилик устунлари йиқилди, ахлоқ таянчлари қулади. Ҳатто одамлар оила қуриб яшашдан кўра ўз орзу ҳавасларига эркингина эришиш мақсадида уйланмасдан яшашни афзал биладиган бўлиб қолдилар.(The History of Decline and Fall of the Roman Empire by Edward Gippon v. 3 . p .). (Сейл) айтганидек адолат бозорларда олди сотди қилинадиган молга айланиб қолди. Порахўрлик ва хиёнат одамларни руҳлантирар эди. Инглиз тарихчиси (Gibbon) шундай дейди: “Олтинчи асрнинг охирларида империя энг сўнги нуқтасига қадар пастлашиб кетган эди”. (The History of Decline and Fall of the Roman Empire V. Y . P . 13 ). Империя худди улкан бир дарахтга ўхшаб қолган бўлиб дунё халқлари унинг узун соясида баъзи баъзида соялаб кетадиган бўлиб қолдилар. Империянинг фақатгина кундан кунга қуриб бораётган танаси қолган эди холос. (The History of Decline and Fall of the Roman Empire V. Y . P . 13). “Муаррихлар учун дунё тарихи”нинг муаллифлари қуйидагиларни ёзадилар: “Тезда вайрон бўлган ва ўз шарафини ва тараққиётини ҳеч хам қайта тиклай олмайдиган улкан шаҳарлар ўша даврда Византия империясининг бошига тушган даҳшатли таназзулнинг шоҳидларидир. Ана шу таназзул бож ва солиқларда ҳаддан ошиш, савдо сотиқ борасида таназзулга учраш, деҳқончиликнинг эътиборсиз қолиши ва ўлкалардаги биноларнинг емирилишига сабаб бўлган эди”. (Historian's History of the World V . VII p . 175). Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling