Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Динлар ва миллатларга бир нигоҳ


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

 Динлар ва миллатларга бир нигоҳ:  
Буюк динлар ўйинқароқлар ва лўттибозларнинг 
ўлжасига, мунофиқ ва бузиб талқин 
қилгувчиларнинг ўйинчоғига айланиб ўз кучи ва 
шаклу шамоилини йўқотиб бўлган эди. Фаразан 
у динларнинг илк вакиллари қайта 
тирилганларида уни таний олмаган бўлар 
эдилар. Маданият, таълим, ҳукумат ва сиёсат 
анархия (тартибсизлик), бўлиниш, парокандалик 


ва ёмон интизомлар майдони бўлиб қолди. 
Ҳокимлар зулм қилиб ўзлари билан ўзлари 
бўлиб қолдилар: на бу олам учун буюк вазифани 
зиммаларига олдилар ва на одамларни даъват 
қилишни. Маънан қашшоқлашиб кетдилар. Ҳаёт 
чашмаси қуриб қолди. Самовий диндан иборат 
соф қонунга ҳам башарият ишлаб чиққан 
ҳукмдан иборат аниқ низомга ҳам эга эмас эди. 
Милодий олтинчи асрда Масиҳийлик: 
Масиҳийлик бирор кун бўлсада маданиятга асос 
бўла оладиган ёки соясида бирор бир давлат 
тура оладиган даражада тушунарли, аниқ бўлган 
ва кишининг муаммоларини муолажа қила 
олган эмас. Бироқ унда Масиҳнинг 
таълимотидан асоратлар сақланиб қолган ва 
оддий тавҳид динидан бир озгинаси бор эди. 
Бас, Павел келиб унинг бор нурини ҳам ўчириб 
ташлади. Ва ўзи кўчиб ўтган жоҳилиятнинг 
хурофотлари ва ўзи воя топган бутпарастлик 
қолдиқларини масиҳийликка қўшиб ташлади. 
Константин келиб қолганини ҳам тугатиб 
юборди. Ҳатто насронийлик юнон афсоналари


Рим бутпарастлиги, Миср Афлотуни ва 
роҳибликдан иборат аралашма бўлиб қолди. 
Масиҳнинг озгина таълимоти бир томчи сув 
чуқурнинг ичига сингиб кетганига ўхшаб 
уларнинг қаршисида йўқ бўлиб кетди. Руҳиятга 
озуқа бўлмайдиган, ақлга мадад бўлмайдиган, 
туйғуларни ҳаракатга келтирмайдиган, ҳаёт 
чигалликларини ечиб бермайдиган ва йўлни 
ёритмайдиган қуруқ ақида ва анъаналар 
йиғиндиси бўлиб қолди. Ҳатто 
ўзгартиргувчилар томонидан қўшилган зиёдалар 
ва жоҳилларнинг таъвиллари сабабли инсон 
билан илм ва тафаккурнинг ўртасини ажратиб 
қўядиган бўлиб қолди. Замонлар ўтиши билан 
бутпарастча динга айланиб кетди. Қуръони 
каримни инглиз тилига таржима қилган Сейл 
(Sale) милодий олтинчи асрнинг насронийлари 
ҳақида қуйидагиларни айтади: “Масиҳийлар 
авлиё оталарга ва Масиҳнинг суврати акс 
эттирилган расмларга ибодат қилишда ҳаддан 
ошиб кетдилар. Ҳатто бу борада ҳозирги 
замоннинг католикларидан ҳам ўзиб кетдилар”. 
(Sale's Translation, p. 62 ( 1896))



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling