Наманган давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси


Download 340.22 Kb.
bet2/9
Sana02.04.2023
Hajmi340.22 Kb.
#1319853
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мажмуа Киёсий адабиётшунослик 2017

3



ГЛОССАРИЙ




4

ИЛОВАЛАР:






ишчи фан дастури;




тестлар;




баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар;






1. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР


Маърузалар матнлари

1-мавзу. Қиёсий тилшунослик фанига кириш


Режа:
1. Қиёсий тилшунослик - филологиянинг бир соҳаси
2. Қиёсий тилшунослик атамалари
3. Қиёсий тилшунослик методологияси
4. Қиёсий тилшунослик нинг предмети, объекти ва вазифалари
5. Қиёсий тилшунослик нинг янги босқичи
Таянч тушунчалар: Филология фани ва унинг соҳалари, Қиёсий тилшунослик“Адабиётшунослик”. Қиёсий тилшунослик методи ва методологияси.

Адабиёт атамаси ҳақида


Адабиёт атамаси арабча “адаб” сўзининг кўплик шаклидир. У кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода ишлатилганда китоблар, рисолалар, мақолалар, умуман, кўпчиликнинг  ўқиши учун мўлжалланган нашрлар тушунилади.  Бундай  адабиётлар  турли сохаларга  бўлинади ва турлича  номлар билан юритилади: “Қишлоқ хўжалиги адабиёти”, “Техника адабиёти”, “Медицина адабиёти”, “Бадиий адабиёт” сингари. Адабиёт атамаси  тор маънода қўлланганда фақат  бадиий адабиётлар (романлар, қиссалар, ҳикоялар, шеърлар, балладалар, драмалар, қасидалар) тушунилади.
Махсус, тор ва профессионал маънодаги  “адабиёт” атамаси ўзбек адабий тилига ХХ асрнинг бошларида кириб келган. Ўтмишда  бадиий адабиёт билан бирга илмий, тарихий, ахлоқий китоблар ҳам адабиёт атамаси тушунчаси ҳам доирасига киритилган. Ўрта асрларда  шундай асарлар ҳам яратилганки, улардан  сўз санъати илм-фан, одоб-ахлоқ масалалари билан қоришиб кетган (“Қобуснома”, “Қутадғу билиг”, “Бобурнома” сингари). Бундан ташқари соф бадиий асарлар ҳам “адабиёт” атамаси тушунчаси доирасига  киритилган. Шеърий асарлар  “назм”, “манзума”, “абёт”, “шеър” атамалари билан насрий асарлар  “наср” номи билан юритилган. Шеърий тўпламлар учун  “девон”, “баёз” сингари атамалар қўлланилса-да, умумий  махсус атама  ишлатилмаган.
ХХ аср бошларида  Абдулла Авлоний ва бошқалар ўзларининг бадиий асарларини  “адабиёт” деб атай бошлаганлар. ХХ асрнинг 20-йилларига келиб, бадиий асарларга нисбатан  “адабиёт” атамасини қўллаш одат тусига кирган.
Адабиётшунослик  бадиий адабиёт – сўз санъати,  ҳақидаги фандир. Бадиий  адабиётнинг  муҳим хусусиятларини  рус танқидчиси И.Белинский  “Адабиёт сўзининг  умумий маъноси” асарида кўрсатиб ўтади. Унингча, адабиётнинг  энг муҳим ва умумий хусусияти 3 тадир:
1. Адабиёт доимо  оммавийликка суянади, яъни адабиёт  бой ва камбағалга, эркак ва аёлларга, ёшу-қарига, демак ирқи, миллати, динидан  қатъий назар ҳаммага бирдек хизмат қилади.
2. Адабиёт маълум шахслар, талант эгалари томонидан яратилади. Шу нуқтаи  назардан ёзма адабиёт билан  халқ оғзаки ижоди бир-биридан фарқланади. Оғзаки ижоднинг  бунёдкори халқ бўлса, ёзма адабиёт маълум бир шахслар томонидан яратилади.
3. Адабиётнинг бадиийлигидир, яъни унда ҳаёт образлар орқали тасвирланади. Сўз воситасида  инсон қалби кашф этилади, у орқали  ҳаёт жонли қилиб, бойитиб таъсирли қилиб тасвирланади.
“Адабиётшунослик” сўзи келиб чиқиш жиҳатдан  “адабиёт” сўзига  тожикча  “шинос” (яхши билиш, тайин этиш) феъли ва ўзбекча -лик қўшимчасини  қўшилишидан пайдо бўлган. “Шинос” феъли  ўзбек тили  тақозосига кўра, “шунос” шаклини олган. “Адабиётшунослик” атамасига  Қисқача  Адабиёт энциклопедиясида  шундай таъриф берилган: “Адабиётшунослик – бадиий адабиётни  унинг  моҳиятини, келиб чиқишини ва ижтимоий алоқаларини  ҳар тарафлама ўрганувчи  фандир; сўз орқали  бадиий фикрлашнинг  негизи, замини, тузилиши, тарихий-адабий жараённинг локал (маълум жой, даврга оид) ва умумий қонуниятлари ҳақидаги  билимлар жамидир”.
Адабиётшуносликнинг предмети.
1. Адабиётшунослик – “филология”( гр.фило – севаман ва логос - сўз), яъни “сўзшунослик” фанининг катта бир соҳасидир. Унинг иккинчи соҳаси – тилшунослик ёки лингвистика (лат. Лингма - тил)дир. Иккаласи ҳам ўзига хос тарзда сўзшуносликнинг табиатини ўрганади.
Адабиётшунослик – жаҳон адабиёти дурдоналарини ўрганиш асосида бадиий адабиётнинг қонун-қоидалари, сиру асрорларини кашф этиш билан шуғулланса, тилшунослик – тилнинг грамматик қурилиши (морфологик ва синтаксис)ни, яъни сўз шаклларини, уларнинг ҳосил бўлиш йўлларини, сўзларнинг морфема составини, сўз туркумларини; сўзларининг бирикиш йўлларини, гапнинг тузилиши ва типларини, гап бўлакларини ўрганади. Биргина жумла билан айтсак, адабиётшунослик - сўзнинг санъатини, тилшунослик – сўзнинг мағзини чақади.Бу фанлар доимий алоқада бўладилар ва ҳамиша бир-бирларининг камолоти учун хизмат қиладилар. Тил ва унинг қонуниятлари адабиётнинг туғилиши ва ривожи учун қанчалик хизмат қилса, адабиётнинг поетик тили – тилнинг ривожи ва қонуниятлари моҳиятини очиш учун шунчалик асос беради.
2. “Адабиёт” атамаси (арабча - адаб) “одоб” сўзидан олинган. Одоб-ахлоқ жамият маънавиятининг ўзаги, инсон камолоти (инсонийлиги)нинг кўрсатгичидир. Ахлоқ – маънавиятнинг амалидир, маънавият эса ўзликни англашдир. Уни ўрганиш – инсон қалбига сайқал беришдир. Шунинг учун ҳам адабиёт инсон туйғуларининг ададсиз тўлқинини эзгулик яратиш ишига сафарбар этади. У турли халқлар тилида турлича аталади. Чунончи, русларда “литература” (лат. летера - ҳарф), немисларда “wорткунст” (сўзшунослик), ўзбек ва тожикларда “адабиёт”... Бундан қатъи-назар “Адабиёт” сўзи уч хил маънода қўлланилади:
1. Бир халқнинг, даврнинг бадиий, илмий, философик ва бошқа асарлари мажмуи: ўзбек адабиёти, антик адабиёт.
2. Санъатнинг сўз, тил воситасида бадиий образлар яратувчи соҳаси ва шу соҳада яратилган асарлар мажмуи: шеър, проза, драма.
3. Муайян бир фан ёки соҳага, масалага оид китоблар: сиёсий адабиёт, адабиётшуносликка оид китоблар, терроризмга қарши курашга бағишланган асарлар.
Кўринадики, “Адабиёт” атамаси кенг маънода қўлланилганда ёзилган барча асарларни қамрайди ва тор (профессионал, махсус) маънода ишлатилганда фақатгина бадиий асар (романлар, ғазаллар, достонлар, балладалар, комедиялар каби)ларни кўзда тутади.
“Адабиётшунослик” атамаси “Адабиёт” сўзига форс – тожикча “шиноҳтан” (“билиш”, “тайин этиш”) феълининг ва ўзбекча “лик” аффиксининг қўшилувидан ясалган. “Шиноҳтан” сингормонизмга учраб, “шунос” шаклига келиб қолган ва у ўзбек тилида “билувчи”, “ўрганувчи” маъноларида ишлатилади.
Бундан кўринадики, адабиётшуносликнинг ўрганиш манбаи, асоси – бадиий асарлар жамидир. Албатта, бадиий асарлар табиатини ўрганиш, ўз навбатида, ижодий жараён қонуниятларини, адабий муҳит ва шароит хусусиятларини, ёзувчи-образ-китобхон муаммоларини ҳам ўрганишни кун тартибига чиқаради.
Айни пайтда, мумтоз (классик) асарлар таҳлили жараёнида бадиий адабиётнинг ўзига хос қонуниятларини ўргатиш баробарида бадиий ижод намуналарини таълил этиш ва бевосита турли-туман жанрларда асарлар яратиш кўникмаларини ҳам беради.
“Адабиётшуносликка кириш” фани – бадиий адабиётнинг умумий хусусиятларини, бадиий асар табиатини, ижодий жараённинг энг муҳим муаммоларини, бадиий ижоднинг сеҳрини ўргатади. Бадиий асарлар яратиш санъатидан хабар беради ва поэтик асарларни мустақил, объектив таҳлил этиш кўникмаларини яратади.
3. Инсоният ва халқ ҳаёти тараққиёти билан адабиётнинг ривожланиш алоқаларини тушунтириш – метод (гр. Мета –орқали, воситасида ва ъодос -йўл)нинг вазифасига киради, демак, бу муайян муаммони ўз предмети, материали воситасида тадқиқ қилиш йўлидир. Методология эса метод ҳақидаги илм, метод назариясидир. Фан ривожини таъминловчи умумий мезонлар таърифидир, уларнинг асосий тамойил(принцип)лари, устувор қоида(постулат)ларини қамраган илмий тушунчалардир.
Шунга биноан адабиётшунослик доимо қуйидаги асосий муаммоларга жавоб излаган: Нега ҳар бир халқнинг, ҳар бир даврнинг адабиёти мавжуд? У шу халқ ҳаётига ва айни пайтда, жаҳон халқларига қанчалик таъсир кўрсатган? Унинг хусусиятлари, юзага келиш сабаблари, фалсафаси нимада? Нега ҳар бир халқнинг адабиёти тараққиёти ҳар бир даврда ўзига хос бўлади? Даврлар адабиётининг фарқли хусусиятлари, моҳияти нимада? Нега у тарихан ўзгаради ва янгилик томон ривожланади, нега айнан шундай?.. Адабий ривожланишнинг миллий-тарихий, ижтимоий-сиёсий, ҳаёт ва мафкура (ғоя)лар билан боғлиқлигини яхлит тушунтириш учун жамиятнинг тарихий ривожланишини асосли тушунтирувчи назарияга таяниш талаб этилади.
Бу назария – миллий истиқлол мафкурасидир. У “ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиш ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу истакларни амалга оширишга хизмат қилган ғоялар тизимидир” (И.Каримов). Ана шу ғоялардан бири-комил инсон ғоясидир ва у ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳият касб этган, ҳамиша одамзодни тараққиётга, эзгуликка етаклаган. “Комил инсон – озод шахс, эркин фикр қилувчи, ўз халқининг идеаллари учун курашувчи инсон, ўз Ватанига ҳалол хазмат қилувчи кишидир”ки, у адабиётимизнинг муқаддас қаҳрамони сифатида тасвирланган, турли даврларда турлича талқин этилган, тобора мазмуни чуқурлашиб борган. Жумладан, “Авесто”да ҳалол меҳнат комилликнинг асосий мезони бўлса, “Алпомиш”да жисмоний камолот, мардлик ва ватанпарварлик бўлган. “Темур тузуклари”да адолат ва қудрат, бирлашиш ва эзгулик яратиш каби хислатлар бош ўлчов саналган...
Миллий истиқлол мафкураси - миллий ўзликни ва умумбашарий вазифани аниқ англатадиган нурдир. Ўзликни англагангина инсониятга тегишли бўлади, башар одамлари қалбидаги яратувчи кучни-меҳр-мурувватни, адолатни, ор-номусни, ирода ва матонатни, поклик ва гўзалликни қадр-қимматига етади. Доимо фаолиятда, ҳушёрликда, огоҳликда бўлади. Энг асосийси инсонийлигини йўқотмайди, Аллоҳ яратган ҳар қандай бандани ўзига дўст тутади, улуғлайди, эъзозлайди. Ва шу орқали ўзи ҳам эъзозланади, улуғланади.
4. Адабиётшуносликнинг объекти, яъни предмети тарихий-ижтимоий шароит ва ижодий муҳит билан алоқада олинган адабий асарлар ва уларни яратиш жараёнидир. У тарихий-адабий жараённи чуқур ўрганиш асосида, сўз санъатининг қонуниятларини очади. Ҳамма ёзувчи санъаткорларнинг фаолияти ва улар яратган поетик асарларининг бадиийлигини таҳлил этади.
Сўз санъатининг инсон ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақидаги тушунчаларни бойитиш жараёнида ўзликни тоблашга етаклайди. Энг асосийси-ҳаётни севишга, ардоқлашга, бойитишга, гўзаллаштиришга ўргатади.
Иззат Султон “Адабиёт назарияси” фан сифатида” номли мақоласида адабиётшунослик ҳақида шундай дейди:
“1. Адабиётшуносликнинг диққат марказида даставвал адабиётнинг энг яхши намуналари, яъни классик асарлар ва классик ёзувчилар ижоди туради. Ана шундай асарлар ва ёзувчилар ижоди таҳлили жараёнида бадиий адабиётнинг қонуниятлари, ўзига хос хусусиятлари кашф этилади.
2. Адабиётшунослик тарихий-адабий жараён – адабиётнинг маъсум бир даврда ривожланиш шароити ўрганади, қонуниятларини очади.
3. Адабиётшунослик адабиётни яратувчиларнинг ўзларининг адабиёт ва тарихий –адабий жараён ҳақида айтган фикрлари ҳам ҳисобга олади, уларга таянади.
Демак, адабий классика, буюк ёзувчиларнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари, тарихий-адабий жараён ва унинг ҳамма арбоблари фаолияти, ижодий маҳсулоти – адабиётшуносликнинг объектидир.
Адабиётшуносликнинг асосий вазифаси биридан, адабий жараённи, адабиёт тараққиёти анъаналари, қонуниятлари- чуқур ўрганишдан иборат. Адабиётшунослик бадиий адабиёти замон талаблари асосида тинимсиз ривожланиб боришга ва халққа хизмат қилишга даъват этади. Иккинчидан, адабиётшунослик китобхоннинг эстетик дидини шакллантиришга, уни назарий жиъатдан қуроллантиришга хизмат қилиши керак”.
Адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари иккига бўлинади:
И. Адабиётшуносликнинг асосий сохалари:
1. Адабиёт назарияси – сўз санъатининг моҳияти, социал табиати, тараққиёт қонуниятлари, кишилик жамияти ривожидаги ўрни ва ролини, ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилади.
2. Адабиёт тарихи – сўз санъатининг вужудга келиши ва ривожланишини тадқиқ этади. Кишилик жамиятининг ривожида бадиий адабиётнинг роли ва аҳамиятини белгилайди. Адабиёт тарихи адабиёт назарияси қоидаларига суяниб иш кўради ва, айни чоғда, уни янги илмий хулосалар билан бойитади.
3. Адабий танқид – ҳар бир даврнинг адабий ҳодисалари, ёзувчилари ижоди ҳақида ўз вақтида муҳокама юргизади, уларни бадиий адабиётнинг вазифалари ва ўз замонасининг ижтимоий талаблари нуқтаи назаридан таҳлил этади, баҳолайди.
ИИ. Адабиётшуносликнинг ёрдамчи сохалари:
1. Адабиётшунослик историографияси – адабиёт тарихи, адабиёт назарияси ва адабий танқиднинг барча даврлардаги тарихий тараққиётига оид материаллар мажмуи, уларнинг умумлашмаси. Историография адабиётшунослик фанлари эришган ютуқларни умумлаштириш йўли билан унинг тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Матншунослик – тадқиқ этиш, шарҳлаш, оммабоп ёки академик нашрга тайёрлаш мақсадида адабиёт ва фолғклор асарларини ўрганиш, уларнинг яратилиши тарихини аниқлаш, аслга яқинроқ матнини тиклаш ишлари билан шуғулланади. Матншунослик бадиий асарнинг у ёки бу нусхаси ёхуд нашри нечоғли мукаммал, номукаммаллиги билан шуғулланади.
3. Адабиёт библиографияси – бадиий адабиёт ва адабиётшуносликка оид асарлар кўрсаткичи матнлар, мақолалар, материаллар ва манбаларни аниқлайди, тадқиқ этилаётган мавзунинг ишланиш тарихини кузатиб боришга ёрдам беради.
Библиографиянинг икки типи мавжуд: а) илмий тадқиқот ишларига ёрдам берадиган библиография;
Б) ўқиш учун тавсия қилинадиган асарлар библиографияси.
“Адабиётшунослик асослари” фани уч бўлимдан иборат:
1-бўлим---“Бадиий адабиёт ҳақида таълимот”.
2-бўлим---“Бадиий асар ҳақида таълимот”.
3-бўлим---“Адабий жараён” деб номланган. Курс давомида адабиёт назариясининг асосий тушунчалари хақида маълумот берилади. Адабиёт тарихи ва назариясининг асосий тушунчалари хақида маълумот берилади. Адабиёт тарихи ва назариясини  ўрганиш учун шарт-шароитлар яратилади. Бу курсда, асосан, бадиий адабиётнинг умумий хусусиятлари, бадиий асар табиати ва адабий жараённинг энг мухим муаммоларига эътибор қилинади.

Download 340.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling