Наманган давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси


Download 340.22 Kb.
bet4/9
Sana02.04.2023
Hajmi340.22 Kb.
#1319853
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мажмуа Киёсий адабиётшунослик 2017

Менинг юзим қалбим ранжининг аксидир,
Ўзимга таянчиқ излайман, борлиғим изтиробда:
Ва сархушлик қалтироқ туғдиради,
Тошлар менга “Ўл!” деб бақиргандек...
деб қалб аламларини изҳор қилади.
Х111 асрнинг 80 йилларида Италияда ишқ, унинг турлари, мазмуни ва моҳият масалалари жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб, бу ҳақда баҳс-мунозаралар кетмоқда эди. Бу муаммо фақат шоирлар аввал прованс кейин Италия шоирлари олдидагина турган бўлмай Шарқ файласуфлари Ибн Сино ва Ибн Рўшдлар ҳам ўз вақтида фикрларини баён қилган эдилар.Ибн Сино “ишқ ҳақидаги рисоласида ишқ ақли фаолни ақли куллий билан боғловчи бўғин... шу билан бирга ҳар бир қалб севишга интилади. ...ишқ қалбнинг хусусияти, тананинг эмас” дейди. Ибн Рўшд эса “ҳис этувчи қалб,яъни тананинг бир қисми ва уни илоҳий ақлга алоқаси йўқ” деб Ибн Сино фикрини рад этади. Италиядаги ишқ хақидаги баҳслар ҳар иккала файласуф фикрлари атрофида олиб борилади.
Тўпламнинг биринчи қисмида Данте Беатричега ошиқ, унинг ягона орзуси махбубасини кўриш, рохат бағишловчи саломини эшитиш бўлган, холос. Шоир Беатричени энг олий фазилатлар эгаси, иффатли инсон сифатида тасвирлайди. Тўпламдаги канцоналарнинг бирида Беатриченинг бундай хусусиятини Данте қуйидаги сўзлар билан тасвирлайди
Гўзаллигини намоён этиб кимнинг олдидан ўтса,
У одам покланади ёки ҳаётдан кўз юмади
Кимни у арзигулик деб хурматласа,
Унга яқинлашса,уни бахт саросимага солади.
Беатриче Аллоҳ яратган мўъжиза,унга яқин бўлишини орзу қилиш шаккоклик,ғайри табиий орзудир. Шоир тушларининг бирида маҳбубаси вафот этибди, ер -кўк қайғуда, аммо малойикалар шундай инсон йўқлиги учун жаннат ҳувиллаб турганди, дейдилар. Маҳбубани бунчалик идеаллаштиришнинг илдизи Янги ёқимли услуб асосчиси Гвидо Гвинцелли, прованс шоирлари ишқий лирикаси ва уларнинг ҳаммасига асос бўлган Шарқ шеърияти, айниқса, тасаввуф билан боғлиқ бўлган шеъриятдадир. Ҳақиқатдан, Дантенинг Беатричега бўлган мухаббати Ибн Синонинг Рисола фи-л-ишқ ида берилган Илоҳий руҳга эга бўлган шахслар ишқи тасвирининг айнан ўзидир. Олимнинг фикрича, бундай шахслар ўртасидаги ишқий муносабатларда жисмоний яқинлик ҳақида сўз ҳам бўлим аслиги керак, ошиқ тушунчасини ишқ манбаи илоҳиёт даражасига кутарилади, Аллоҳ атрофидаги фаришталар қаторидан жой олади”. Бундай муҳаббатда қалблар яқинлашади. Руҳий бирлашув юз беради, бу асли ҳақиқий ишқ, ишқнинг бошқа турларининг эса ниҳояси бор.
Тўпламнинг иккинчи қисмида ишқ маъбуди Амор шоир қалби билан бирлашади, унинг ички овозига айланади. Дантега ишқ муаммоси фалсафий рисола “Зиёфат” ва шоҳ асари бўлмиш “Илоҳий комедия” да янада кенгроқ талқин этилади.
Ўрта аср одамлари тушунчасида инсон қалбини коинот ёруғликлари ҳаракатга келтиради. Мас, Ибн Синонинг фикрича, Зуҳро сайёраси таъсирида ишқ келиб чиқади. “Ҳайй Ибн Яқзон” деб номланган аллегорик асарда Зуҳро гўзал, қувноқ, пок одамлар сайёраси, уни ажойиб гўзал аёллар идора этади.
Шарқнинг буюк мутафаккири ва Европанинг буюк шоирининг ишқ концепциясига бўлган муносабатлари, улар яшаган даврларни уч аср ажратиб турсада бири-бирига яқиндир. Ибн Сино ва Дантенинг фикрича, биринчидан, ишқ ахлоқ доирасидаги тушунча, иккинчидан ҳимматлилик, олийжаноблик манбаи, учинчидан, ошиқни фаоллаштиради, туртинчидан, шундай кучки, осмонни фалакка, мутлоқ гўзаллик, ёруғлик, эзгулик тимсоли бўлмиш яратувчига интилтиради. Шу билан бирга уларнинг қарашлари давр, ижтимоий тараққиёт ва шахсий хусусиятларига биноан фарқланади ҳам.
Ибн Сино таълимотида ва умуман Шарқда ҳусн ишқнинг муқаррар атрибути ҳисобланган. Бу масалани Европа адабиётига дастлаб прованц шоирлари ва асосан Данте олиб кирди. Юқорида Ибн Синодан келтирилган парча-гўзаллик, олий даражадаги инсоний хусусиятлар, яъни гўзал қалб бир-биридан ажралмас субстанциялар эканлиги Шарқда аллақачон эътироф этилган бўлса, Европада фақат Данте ижодида, “Янги ҳаёт” тўпламида, ўз ечимини топди.
Данте “Янги ҳаёт” тўпламида Беатриче билан учрашувидан кейинги, айниқса вафотидан сўнгги руҳий ва жисмоний ҳолатини баён қилишга кўп ўрин ажратади. Шоирнинг ёзишича ишқ хасталик ҳолга олиб келган. Ҳақиқатдан “Ал-қонун” да Ибн Сино ҳақиқий ишқ манбаига эриша олмаган шахснинг хасталик ҳолатини тасвирлаган: касал йигит олдида унга таниш қизларнинг исмларини айтадилар, шунда бир қизнинг номини эшитган касал йигитнинг томири тез ура бошлайди. Табибнинг тавсиясига биноан йигитни ўша қизга уйлантирадилар.
Дантенинг “Янги ҳаёт” тўплами Европа адабиёти тарихидаги биринчи психологик асардир. Шоир бутун тўплам давомида ўз қилмишлари, ҳаракат ва кечинмаларини таҳлил қилибгина қолмай ўзига ўзи четдан туриб, бошқалар кўзи билан қарашга ҳам ҳаракат этади.
Данте Беатриченинг вафотига мистик маъно беради. Исавия дини таълимотида борлиқ “3” рақами асосида яратилган (осмон, ер, оралиқ), Аллоҳ Исо ҳам учлик (ота худо, ўғил худо ва худонинг онаси) асосида вужудга келган. Уч маротаба уч тўққиз, яъни тўққиз қават осмон. Шоир маҳбубасининг вафотини муқаддас “9” рақами билан боғлайди. Шоир бу рақамни чиқариш учун Шарқ халқлари йилномасига мурожаат этади. Ҳақиқатан Қуръонда “9” рақамига алоҳида аҳамият беради. Исмоилий, кармат каби бидъат оқимлар ҳам “9” ни муқаддас рақам деб ҳисоблайдилар. Бу ўринда коинот, сайёра ва юлдузлар ҳаракати масаласи Данте Аҳмад Фарғонийнинг “Китоб ал-ҳаракат ас-самовия ва жавоми илм ан-нужум” дан фойдаланилади.
“Зиёфат” тузулиш жиҳатидан “Янги ҳаёт” га ухшайди. Асарда 14 та канцонани 15 та насрий рисола шарҳлаб берилиши лозим эди. Лекин фақат 3 та канцона ва 4 та илмий насрий шарҳ ёзилган, холос. Уларда Ўрта аср дунёқараши, баъзи ўринларда эса Шарқ олимлари, лотин аверроистчилари ва исавия дини таълимотини Шарқдан келган янги илмий таълимот ютуқлари билан бойитишга уринган Буюк Алберт ва Фома қарашлари доирасида дин, ахлоқ, фалакиёт илми, одамийлик, ишқ, руҳ, бахт ва онг ҳақида фикр юритилади.
Рисолада илм, фалсафа, донишмандликка интилиш ўзини ҳурмат қилган ҳар бир инсоннинг вазифаси эканлиги ҳақида фикр юритилади. Шуниси қизиқки шоирнинг қарашлари “Ҳар бир муслим ва муслима туғилганидан то вафотигача илмга интилиши деган маъно деган берувчи ҳадиснинг тавсилотига ўхшайди. Рисоланинг дастлабки канцонаси “Сизлар, фалакиётнинг учинчи қаватини ҳаракатга келтирувчилар...” сўзлари билан бошланиб, Беатричега бўлган муҳаббатнинг хайрли таъсири ва яна ишқ маъбуди Амор ҳақида ёзилади.
Дантенинг фикрича, маънавий зиёфат камолатга, маърифатга интилган ҳамма одамларга мўлжалланган. Шунинг учун ҳам асар оддий халқ тилида ёзилган.
Шоир “Халқ тили ҳақида” деб номланган рисоласида роман тиллари поэтикаси, вазни, қофияси масалалари устида фикр юритади. Данте италғян халқ тили янги даврнинг қуёши бўлиб, халққа билим нурини сочиши керак дейди. Лекин бу асар ҳам тугалланмай қолади. Шоирнинг ҳар иккала халқ тилида ёзилган асари уч аср кейин италғян тилида яратилган илмий рисолалар учун замин ҳозирлади.
Данте “Зиёфат” да фалакиёт, тиббиёт, фалсафага оид кўплаб муаммолар устида ҳам тўхталади. Бу масалада шоир Аристотелғ, Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рўшд, Сигсер каби олимлар таълимотига асосланади. Шоир олий инсон хусусиятлар, айниқса, сахийлик, олийжаноблик ҳақида фикр юритар экан, Ибн Сино ва ғаззолий фикрларига суянади. “Биринчидан, - деб ёзади у, - инсон руҳ ва танадан иборат; сахийлик руҳ билан боғлиқ. Тўғри, бу ҳақда турли файласуфлар турли фикрларни баён қиладилар. Авиценна ва Алғгазелғ руҳлар дастлаб яратишдан фазилатли ёки қабиҳ бўладилар”. Бу фикрни аслида Мансур Ҳаллож айтган бўлиб, кейинчалик ғаззолий томонидан такрорланган. Бу ўринда Данте юқорида айтилгандек, исавия дининга тааллуқли олимлар асаридан фойдаланган бўлса керак. Данте инсон умрини тўрт фаслга бўлади: “Биринчиси-ёшлик, у иссиқлиқ ва намликка монанд; иккинчиси-балоғат, унга иссиқлик ва қуруқлик хос; учинчиси кексалик, унда совуқлик ва қуруқлик бор; тўртинчиси-қартайиш, унда совуқлик ва намлик бор”.
Адиб бу парчани Алғберт асаридан олганини айтади. Дантешунос олим Б.Нардининг фикрича, юқоридаги парча Ибн Сино ёки Ҳиппократдан олинган. Фикримча, парча Алғбертдан олингани билан Ибн Синонинг “Ал-Қонун” ига тааллуқли.
Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар:
1.Данте ва Шарқ адабиёти ҳақида маълумот беринг.
2.Дантенинг “Янги ҳаёт” асари ҳақида сўзлаб беринг.
3.Беатриче образининг яратилиши ҳақида нималарни биласиз?
4.Данте ижодига Ибн сино асарларининг таъсири юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларингизни баён этинг.
АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ
1.Жирмунский В.М.Сравнителғное литературоведение. 1979 г.
2.Крачковский И.Ю.Арабская поэзия в Испании. 1956 г.
3.Голенишев-Кутузов И.Н.Данте и предвозрождение. Литература эпохи возрождения. 1967 г.
4.Массон В.Н. проблема древнего города и археологические памятники северной бактрии. 1974 г.
5.Беруний. Танланган асарлар. 1-том. 1969 й.
6.Наршахий. Бухоро тарихи. 1966 й.
7.Бертелғс Е.Э. Роман об Александре. 1965 г.
8.Ф.Сулаймонова. Шарқ ва ғарб. Қадимий давр ва Ўрта асрлар маданий алоқалари. 1977 й.

9-мавзу. Ўзбек халқ достони “Алпомиш” ва Гомернинг “Одиссей” достонини қиёсий ўрганиш.


Режа:
1.Қадимги Юнон ва Ўрта Осиё мифологиясидаги умумийлик ва ўзига хосик.
2.Туркий халқлар орасида “Алпомиш” достониниг сюжети.
3.“Алпомиш” достониниг ўзбек тилидаги варианти.
4.“Алпомиш” ва “Одиссея” достонларининг қиёсий талқини.

Мавзуга оид таянч сўзлар:


Туркий халқлар орасида “Алпомиш” достони сюжети. Достоннинг ўзбек тилидаги варианти. Унинг “Довуд Сосуни”, “Амрон”,”Манас”, “Гўрўғли” достонлари билан ўхшашлиги ва фарқлари. Достондаги ўхшаш мотивлар ва уларнинг жаҳон адабиётидаги ўрни. Алпомиш халқ қаҳрамони сифатида. “Алпомиш” ва Гомернинг “Одиссея” достонларини қиёсий ўрганиш. Достондаги образлар, сюжет умумийлиги ва ўзига хослиги. Жаҳон адабиётида қахрамонлик эпосида бир бир қатор сюжетлар борки, улар даврлар оша бизга етиб келган. Бунга мисол қилиб армашларнинг “Довуд Сосуни”, грузинларнинг “Амирон”, қозоқ ва қирғиз халқларининг “Манас” туркунидаги достонлари ёхуд туркманларнинг “Гўрўғли” достонларини кўрсатишимиз мумкин.
Бу достонлар ичида айниқса Алпомиш хақидаги сюжет туркий халқлар ўртасида кейин тарқалган. Бу сюжет тоғли олтой халқлари орасида Алип-Манаш бошқирд ва қозоқ татарлари орасида Алпамша, Озарбайджон ва Анталғя турклари орасида Бамси Буйрек тарзларида учрайди.
Албатта бу вариантлар ичида айниқса ўзбекча нусха биз учун қимматлидир. Ўзбекча вариант Фозил йўлдош ўғли томонидан ёзиб олинган бўлиб, у рус тилига Л.М.Пенғковский томонидан таржима қилинган. Бу вариант сюжети қахрамонларнинг куч синаши ва бошқа халқлар бошқирд вариантига яқин.
Туркий халқлар сюжетидаги бу мухтарамлик Европа халқлари орасида ҳам бор. Масалан, “куёвнинг ўз хотини тўйи устидан чиқиб қолиш” мотиви мустақил сюжетга эга бўлган француз, немис, инглиз, испан, рус, венгер адабиётида ҳам учрайди. Хатто, бу умумийлик мутлақо алоҳида сюжетга эга бўлган “Алпомиш” ва “Одиссей” достонларда ҳам бор. Масалан, Одиссейнинг 20 йил ўзга юртларда бўлиши, узоқ саргузаштлардан сўнг она юрти–Итакага қайтиб келиш воқеалари, ўз хизматлари Эврикил томонидан кутуб олиниши, севгилиси Пенелопанинг куёв бўлишга “даъвогар”ларига шарт қўйиши воқеалари “Алпомиш” достони сюжетида ҳам бор.
Маърузачи шу ўринларда хар иккала асардаги ўхшаш мотивларни талабаларга ўқиб беради. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Гомернинг бу асари Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари адабиёти ривожига самарали таъсир қилган. Айни ушбу сюжетнинг ХИИ аср немис эпик поэмачилигига таъсирини “Королғ Ротер”, “Орендалғ”, “Волғф-Дитрих” асарлари мисолида кўрсатиш зарур.
Даставвал шуни айтишимиз керакки “Алпомиш” достонида қабилачиликдан феодализмга кўчиш, феодализмнинг дастлабки кунлари тасвир этилаётганлигини кўрамиз. Бундан қариб Х аср муқаддамяратилган мазкур достонда, феодализм юи остида эзиган халқ Оммаси узоқ ўтмишга нигоҳ ташлаб кўҳна тарих саҳифаларида ўзининг орзуларини ахтаради. Ҳақ ўйлда жонини фидо қилувчи, ғарибларга ҳамдамлик кўрсатувчи кишилар образини яратади. Адолат, ҳақиқат йўлидакурашувчи инсонларнинг диллари пок, ўзлари забардас, мард, довюрак бўлиши лозим. Шу сабабли Алпомиш достонининг бош қаҳрамонлари ҳам бошқа халқларнинг достонларида бўлгани каби,ғоят муболағадор тавсифларда таъриф қилинади. Биз Алпомишнинг уч ўринда ялпи жанг қилганлигини кўрамиз, бу жангларда Алпомиш дуушманнинг беҳисоб лашкарини бир ўзи назар писад-қилмасдан қириб янчиб ташлайди.
Бироқ ялпи жанглар ботирнинг жасаратига тимсол бўла олмайди. Шоир мард майдонларнинг баҳодирлигини кўпроқ яккама-якка жангда намоиш қилади. Чунончи Барчиной томонидан қўйилган тўртта шарт (пойга, ёйондозлик, мерганлик, кураш) бажаришда иккам қалмоқ паҳлавонлари Алпомиш билан Қоражонга тенг келаолмайди, ҳамма паҳлавонларни Қаражоннинг ўзи ўлдиради. Шу паҳлавонларнинг сардори Кўкалдошни Алпомиш нобкд қилади. Оддий одамлар билан буларнинг ўртасида ҳам ҳеч қандай ўхшашлик йўқ. Ҳар икаласи жанг майдонига чиқар экан, рақибнинг гирибонидан ушлаб осмонга азот отади ва маҳв этади.
Қалмоқ алпларининг ҳаммаси ёлғиз Шарқ достончилигига эмас, баъзан ҳатто Шарқ ёзма адабиёти (Фирдовсийнинг “Шоҳнома”) учун ҳам хос бўлган ҳаддан зиёда муболағадор тасвирларда таърифланади. Масалан шу алплардан бирининг ковуши “тўқсон молнинг терисидан” тикилган. Халқ ўзининг севимли қаҳрамонларини кўпинча умрбод тирик яшайдиган, ажал бас келмайдиган адамлар қиёфасида тасаввур этишни яхши кўради. Қирғиз халқ дотонинг қахрамони Манас, немис халқ достони “небелунгнома”нинг қаҳрамони Зигфрид (у аждоҳани ўлдириб қонига чўмилган) ҳамда Алпомиш шулар жумласидандир. Бу паҳлавонларга ҳам қилич ўтмайди, ўт кор қилмайди. Мана шу ўқ ўтмаслик жиҳвтидан Алпомиш “Илиада” достонинг қаҳрамони Ахиллга ўхшаб кетади.
Қаҳрамонларнинг қурол аслоҳалари, кийм бошлари, буюмлари, отларнинг афзал анжомлари таърифида ҳам Гомер поэмалари билан Алпомиш достони ортасида яқин ўхшашлик кўрамиз. Чунончи Алпомишнинг Олпинби бобосидан қолган 14 ботман бричдан бўлган парли сариқ ёй бор эди. Одиссейнинг ёйини ўзидан бошқа одам тортаолмаганлиги сингари Алпомишнинг ёйини ҳам ердан узолмас эди. Шоир Алпомишнинг устига қимматбахо либослар кийдиради, қаҳрамоннинг отини айниқса меҳр билан безайди, олтин кумушларга кўмиб ташлайди.
Оғзаки адабиётлардан бири бўлган такрорни Алпомиш достонида инчунин кўп учратамиз. Бундай такрорлар отларнинг чопиши, жанглар тасвири, қаҳрамонларнинг сўзи ва бошқа ўринларда кўплаб ишлатилади. Масалан: Барчинойнинг Кўкаман алпка айтган сўзи, иккинчи ўринда қалмоқ алпларининг хаммасига қарата айтилган гапларга ўхшаб кетади. Алпомиш қалмоқ йўлига кета туриб кечаси бир мозорга дуч келади, шу ерда қўниб ўтиш ниятида чироқ шуласи кўриниб турган кулбахонага қараб бир сўз айтади, худди шу тахлиддаги сўзларини Алпомиш Қорожон билан учратганда ҳам такрорлайди.
Алпомиш достони ҳам Гомер поэмаларида бўлгани каби, ўхшатишлар жуда муҳим ўрин тутади. Ўхшатишлар кўпинча боҳодирларнинг куч қувватига, жасоратига, уларнинг отларига, қурол аслоҳаларига, аёлларнинг хусни-жамолига нисбат бериб ишлатилади. Шоир бу адабий воситаларни аксар вақт йилқичилик, овчилик билан кун ўтказадиган халқларнинг турмушига ва тушунчасига яқин бўлган кундалик ҳаёт воқеаларидан олади.
Алпомиш достонидаги эпититлар ҳам Гомер поэмаларида бўлгани каби тургун ва дойимидир. Масалан, Барчиной муттасил гажакдор, зулфакдор, Алпомиш давлатли шунқор, Қорожон номдор деб сифатланади. Гомер поэмалари билан Алпомиш достони ўртасида булардан ташқари хатто мазмуннинг ўхшашлиги жиҳатидан ҳам муштараклик бор. Ўзбек халқ достонининг қаҳрамони Алпомиш ҳам худди Одиссей сингари душмандан қасос олиш ниятида узоқ сафарга кетади. ғанимлар макрига учраб, етти йил зиндонда азоб чекади, Алпомишнинг бунчалик бедарак кетиши сабабли ота юртидаги қариндош-уруғлари уни ўлган гумон қилиб, кўп мусибат чекадилар. Ўгай укаси Ултантоз Алпомишнинг тахтини эгаллаб олиб, ота-онаси, хотини, ўғли, синглиси ва бошқа вафодор яқин кишилари бошига кўп кулфат солади. Ҳатто Алпомишнинг рафиқаси Барчинойни зўрлаб ўзига хотинликка олмоқчи бўлади, мабода Барчин рози бўлмаса унинг етти яшар ўғли Ёдгорни ўлдиражагини айтади. Барчиннинг кечаю-кундуз фикри-хаёли эри Алпомишда, кўз очиб кўрганининг ўлганига у асло ишонмайди, сог-саломат қайтиб келишига шубха қилмайди. Барчин ҳам худди Пенелопа сингари турли баҳоналар билан тўй кунларини орқага суриб келади. Нихоят ноиложликдан ўглининг тирик қолиши учун, Ултантозга тегишга рози бўлади. Мақсадга эришган Ултантоз мақсадга эришиб бехад-бехисоб қўйларни сўйиб, қатор-қатор қазон қурдириб, бутун элни айтиб хатдан зиёд тўй бера бошлайди. Худди шу тўй куни Алпомиш ҳам Юнон қаҳрамони сингари омон-эсон қайтиб келади. Тўй бўлаётганини эшитиб Алпомиш ҳам Одиссей каби бирмунча эхтиёткорлик чораларини кўради. Ўзининг кимлигини ота-онаси, синглиси, ўғлидан яшириб, ёлгиз йилқибоқар Қултайқулга айтади. Содиқ хизматкор қиёфасида тўйхонага келади. Ҳар томонда киши билмас назар ташлаб, кимларнинг сотқинлик қилиб Янгибек томонига ўтиб кетганлигини кимларнинг ўзига содиқ қолганлигини, уругларига Ултантознинг қандай зулум ўтказганини билади. Шу ерда тўйхонада ёёндозлик бошланади, бу ўйинган йигилган ёйларнинг ҳаммаси Алпомишнинг қўлида синиб кетгандан кейин, Қултой сифатидаги Алпомишнинг илтимоси билан Арпали кўлида ажриқлар орасида қолиб кетган 14 ботман бронза ёййини олиб келадилар. Хеч қандай одам боласи кўтараолмайдиган ёйни Алпомиш даст кўтариб, катта дарахтни икки бўлиб ташлайди. Бу пахлавонликни кўрган тойхонадагилар Алпомиш эканлигига шубха қилмайдилар, мамлакатни зулмдан тозолаб адолат ўрнатади.
Гомер асарларини Алпомиш достонига муқояса қилиш Ўрта Осиё халқларининг машҳур қаҳрамонномаси Илиада ва Одиссея поэмаларининг бевосита таъсири остида майдонга келгандир деган фикрни билдирмайди. Бу асарлар ўртасидаги яқинликларни фақатгина Юнон ва Ўрта Осиёдаги ижтимоий ҳаётнинг маълум тарихий шароитларда бир-бирига яқин бўлганлиги билан изохлаш мумкин холос, маълумки Илиада ва Одиссея поэмаларида қабилачиликдан қулдорлик тузимига ўтиш пайити тасвирланган бўлса Алпомиш достонида қабилачилик тузумининг емирилиши ва феодализм тартибларининг вужудга келиш даврлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бинобарн шу пайитдаги иккала халқнинг ҳаёт тарзи уларнинг тушунчаси турмушда ишлатадиган қурол-асбоплари деярли бир-бирига ўхшаш бўлган Одиссея билан Алпомиш ўрталаридаги баъзи мазмун яқинликлари масалан, иккала достондаги қаҳрамонларнинг сафардан қайтиб бошқа бир кимса қиёфасида уйларига келишлари ва камонбозлик вақтида душманлардан қасос олиб рафиқалари билан топишишлари масаласига келсак бу мавзу эрнинг ўз хотини ёки махбубасининг тўйий устига келиб қолиши жаҳон халқлари огзаки адабиётида бенихоят кўп учрайдиган умумий бир ҳолат бўлган. Услубдаги ўхшашликлар эса, минг-минг йиллар давом этган достончилик анъаналирининг ифодаси бу асарларнинг халқ огзаки адабиёти заминида етилганлиги аломатидир.
Достон ўзбек фолғклорининг кенг тарқалган ва йирик жанрларидан биридир. Унинг яратилиши халқимизнинг маънавий-маиший қиёфаси, ижтимоий-сиёсий курашлари, ахлоқий-эстетик қарашлари адолат ва ҳаққоният, озодлик ва тенглик, қаҳрамонлик ва ватанпарварлик ҳақидаги идеаллари билан чамбарчас боғлиқдир.
Асрий курашлар ва идеаллар унинг тематикаси, ғоявий мазмуни, образлар системаси, сюжет ва композицияси моҳиятини белгилайди. “Достон” сўзи қисса, ҳикоя, саргузаштлар, таъриф ва мақтов маъноларида ишлатилади. Адабий термин сифатида бу атама халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиётидаги йирик хажмли эпик асарларни англатади.
Достонларда тарихий воқеиликни халқ фантазияси асосида умумлашган образларда ўз ифодасини топади. Халқ достонлари унинг жанр хусусиятлари ва турлари ҳақидаги умумий фикрлар ўзбек эпоси жуда ҳам бой ва ранг-баранг эканлигини кўрсатиб турибди.Шундай умумбашарий кучга-қудратга эга бўлган достонлардан бири “Алпомиш” достонидир.
“Алпомиш” достони қадимий қаҳрамонлик эпосининг ёрқин намуналаридандир.
Эпик мазмуннинг қаҳрамонлик характерига эга бўлиши унинг бош хусусияти ҳисобланади, чунки достоннинг бутун моҳияти ва асосий йўналишини ана шу хусусият белгилайди. В.Г.Белинскийнинг таъкидлашича “халқнинг гўдаклик замонларида унинг ҳаёти кўпроқ ботирликда, қаҳрамонликда ифодаланади.
“Алпомиш” достонининг сюжет состави ва асосий мотивларига диққат қилсак, унда патриалхал-уруғчилик муносабатлари ва шу ҳаёт тарзини тасвирлаш асосий ўрин тутади.
“Алпомиш” достони қаҳрамонлик, мардлик, ватанпарварлик турли элатлар ва халқларнинг севги ва садоқат, оила мустақиллиги ва уруғ бирлигини куйловчи улкан эпосдир. Достон Қуғироқ уруғи бошлиқлари ака-ука Бойбўри ва Бойсарининг фарзандсизлиги тасвири билан бошланади. Ундаги бўлажак қаҳрамонлар Алпомиш ва Барчинларнинг ажойиб ва ғаройиб холатларда туғилиши. Алпомишнинг баҳодирона ёшлиги ва биринчи бор паҳлавонлик кўрсатиши, Бойсарининг Бойбўридан аразлаб қалмоқ элига кўчиши, қаҳрамонинг ёрини олиб келиш учун ўзга мамлакатга сафари ва Қоражон билан дўст тутиниши, рақиблари-қалмоқ алплари билан ёнма-ён туриб Барчиннинг шартларини бажариши ва ёрини олиб ўз элига қайтиши, қайнатаси Бойсарини қутқариш учун иккинчи марта сафар қилганда етти йил тутқинда қолиши асрликдан оти Бойчибор ёрдамида қутулиб ўз элига хотини Барчиннинг зўравон Ултантоз билан бўлаётган тўйи устига келиши ҳамда рақибини енгиб ўз ҳокимиятини ўрнатиши воқеалари тасвирланади.
“Алпомиш” достонида халқимизнинг қаҳрамонлик ҳақидаги идеаллари, мардлик туйғуси ёрқин тасвирланади. Достонда ёрга эришиш учун мард бўлиш ва душманга қарши курашиш керак деган ғоя бўртиб туради. Фозил шоир халқнинг бой бадиий тажрибасини, турмушдаги энг майда икир-чикирларни ҳам жуда яхши билади, ҳар бир детални чуқур мушоҳада қилади, ҳамда ўз ўрнида қўллайди.
“Алпомиш” достонининг бош қаҳрамони Саҳрои Баҳодир, қунғирот уруғининг умиди ва ишончи Ҳакимбек Алпомишдир. У меҳнаткаш халқнинг қаҳрамонлик кучларини ўзида мужассамлаштирган, ёвузлик ва ёмонликнинг ашаддий душмани, эл-юрт фаравонлиги йўлида мардликлар кўрсата олган баҳодир, халқ эпосининг қўйма образидир. Достонда Алпомишнинг куч-қудрати, баҳодирлик салоҳиятини тасвирлашга алоҳида эътибор берилган. Алпомиш кимга қарши ва нима мақсадда курашаётганлиги жуда аниқ билган гуноҳсиздан гуноҳкорни фарқ қила оладиган қаҳрамондир.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар:


1.“Алпомиш” достонининг сюжетини сўзлаб беринг.
2.Ушбу достоннинг қандай вариантларини биласиз?
3.“Алпомиш” ва “Одиссея” достонлари ўртасида қандай ўхшаш мотивлар бор?
4.Ҳар иккала достондаги умумийлик ва ўзига хосликни мисоллар орқали изоҳлаб беринг.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


1.Алпомиш достони. Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Т. 1958 й.
2.Бартолғд В. Известие о коркуде. М. 1968 й.
3.А. Алимухамедов Антик адабиёт тарихи. Т 1975 й.
4.Ўзбек халқ поэтик ижоди. Т. 1986 й.

10-мавзу. Алишер Навоий ва Уйғониш даври


Режа:
1.Уйғониш даврининг ўзига хос хусусияти.
2.Алишер Навоий ва Уйғониш даври.
3.Алишер Навоий қаҳрамонлари концепцияси ва уларнинг Европа маданиятига таъсири. Алишер Навоий ва Гёте
Мавзуга оид таянч сўзлар:
Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятлари. Шарқ ва Уйғониш даври маданияти. В.М.Жирмунский ва Н.И.Конрад асарларида Уйғониш даври адабиётига хос қарашлар. Алишер Навоий ва Уйғониш даври адабиёти: дунёни билиш концепцияси, илоҳиёт ва коинот ҳақидаги қарашлар. Европадаги Уйғониш даврида инсонга гуманистик қараш пантеистик неоплатонизм фалсафаси ниқобида ўзининг назарий асосига эга бўлди. Табиат илоҳнинг ташқи ифодаси, инсон табиат ходисаларининг бири сифатидаги тасаввурлар қалбни хиссиётлардан тозалаш хақидаги талаблар билан уйғунлашиб кетади. Бу хол қалбнинг—рухнинг бош манба камолатига (яъни илохга) қайтишида муҳим восита бўлади. Рухнинг бош манбага кўтарилиш ғоясини Дантенинг (1265—1321) “Илохий комедия”си ва Петрарканинг поэзиясида учратиш мумкин.
Ўрта Осиё шароитида инсонни илохийлаштириш, унга нисбатан гуманистик ғоялар тасаввуф фалсафаси ниқобида юзага келади. В.М.Жирмунскийнинг сўзларига кўра, Навоий даврида сўфизм алле-горияси эркин фикрлик мактаби хизматини ўтаган: “суфиёна мухаббат поэзмясининг тарз ва марзида хаётий мухаббатнинг инсоний, юксак хисси шаклланган”.
Худди шундай воқеа, В.М.Жирмунскийнинг фикрича, Европанинг уйғониш даври адабиётида хам юз берган.
Шуни айтиб ўтиш керакки, тасаввуфдаги гуманистик ва эркин фикрлик элементлари мистик шаклда ифодаланади. Маълумки, Уйғониш даврида мистика хам кенг тарқалган эди. Н.И.Конраднинг сўзига кўра, мистика ўша даврда рационализм билан бирга инсоннинг маънавий озодликка чиқиш йўлидаги икки асосий тўсик-догматизм ва схоластикани енгиб ўтишда ижобий ролғ уйнайди.
Ўрта асрларнинг кўпгина бидъат (ересғ) ва мистик таълимотлари-да биз халқ оммасининг демократик интилишларини, ижтимоий тенглик. ва “тенглаштирувчи коммунизм” ғояларини учратамиз. Масалан, буни шайх Бадриддин Симавий (1358-1416)нинг таълимотида, Франциядаги катарлар (“софлар”) ва Хиндистондаги бхактилар таълимотларида кузатиш мумкин.
Баъзи муаллифларнинг исбот қилишича, бидъат сифатида майдонга чивдан сўфизм генетик жихатдан қадимги мутафаккирларнинг эрксеварлигига бориб тақалади, бинобарин тарихан у прогрессив ходиса саналади. Феодализм жамияти шароитида ижтимоий тенглик ғояларини ифодалаган холда сўфизм инсон шахсиятини озод килиш йулида муайян боскич булди ва гуманистик ғояларни тарқатувчи оқим ролини ўйнади.
Ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири А.Навоий жахон адабиётининг буюк санъаткорларидандир. Унинг номи ва ижодий мероси дунё маданияти, санъати, адабиётининг улкан номоёндалари, улуғ титан ёзувчилари:
Гомер, Данте, тожик шоирлари Рудакий, Фирдавсий, Саъдий ва Жомий, озарбайжон шоири Низомий, грузин шоири Ш. Руставелли, инглиз адабиётининг даҳоси В. Шекспир, француз ёзувчиси Балғзак, рус шоирлари Пушкин, Толстой, ҳинд ёзувчиси Р. Тогор, Хитойлик Лу Син каби улкан сўз санъаткорларининг номи ва меросидек ўлмасдир.
Навоий бутун фаолияти ва ижодиётини инсоннинг бахт саодати учун курашга халқнинг осойишталигига, ўзаро феодал урушларнинг олдини олишга, ободончилик ишлари, илм-фан, адабиёт, санъат тараққиётига бағишланади. Улуғ гуманист донишманд, давлат арбоби, ўзбек адабиётига асос солган ва ўзбек мумтоз адабиётини янги поғонага кўтарган буюк сўз санъаткори, истеъдодли қомусий олим бўлиб етишди, жуда қимматли асарлар яратди.
Навоий ижоди туркий халқлар ўртасида кенг тарқалиб, унинг хаётлик давридаёқ манзур бўла бошлаган эди. Навоий асарлари Шарқ халқларига яқиндан таниш ва манзур бўлиб борди.
Навоий кўп халқларнинг классиклари қаторидан ўрин олади, халқларнинг эҳтироми ва муҳаббатига сазовор бўлади, кўп шоирлар Навоийни ўзларига устоз деб ҳисоблайдилар, ундан таълим оладилар. Кўпгина тожик шоирлари Фузулий, Кишварий, Мирза Фатали Охундов, Али Акбар Собир каби озарбайжон шоирлари, Махтумқули ва Зелиликаби туркман шоирлари, қозоқ ёзувчиси Абай, қорақалпоқ шоири Бердақ, Жуманиёз, татар ёзувчиси А.Тўқай, Қ.Носирий ва бошқалар Навоийни хурмат билан тилга олдилар, унга юксак баҳо берадилар, айрим асарларига назиралар битадилар.
Навоий ижодини нафақат туркий ва форсий шоирлар қолаверса европалик бир талай олимлар адабиёт аҳиллари ҳам ўрганганлар ва Навоийдан илҳомланиб ўз ижодий меросини бойитган. Жумладан буюк олмон мутафаккири ва файласуфи Гёте Навоийнинг “Девони фоний”ни ўқиб, ундан илҳомланиб ўзининг “Ғарбу Шарқ девони”ни яратади. Шарқ адабиётига бўлган Гёте ҳурматининг чексизлигидан далолат беради.
ХВИ асрда Европаликлар Навоий асарлари билан таниша бошлаган. Дастлаб Навоий асарлари учун тузилган луғат билан сўнгра эса ўз тилларига асарларни таржима қилиб ўрганганлар. Француз шарқшуноси Катрмер 1841 йилда босилган мажмуасида Навоийнинг икки асарини “Муҳокаматул луғатайн” ва “Тарихи мулуки Ажам”ни киритди. Бундан бироз вақт кейин рус олими И.Н.Берёзин “Турк христоматияси” китобида Навоий асарларидан парчалар беради. ХВИ асрда Табризлик арман ёзувчиси Христофор ўзининг “Сарандиб шоҳи уч ёш ўғлоннинг зиёрати” асарини “Ҳашт беҳишт” (Ҳ.Деҳлавий) ва “Сабаи сайёр” (Навоий) ҳикоялари асосида яратган эди. Бу асар ХВИ асрда италян кейин эса бир қатор европа тилларига таржима қилиниб нашр этилди.
Навоийнинг қаҳрамонлик-романтик концепцияси яна бошқа ғояни – юксак бахт йўлида шахсий манфаатлардан воз кечиш ғоясини хам акс эттиради. Фарҳод ўзининг шахсий бахти учун курашувчи инсон сифатида харакат қилади. Аммо ўз бахтига муяссар бўлишни у золимлик билан курашишда, ёзув кучларни йўқ қилишда, ўзининг бемаъни қусурларини енгиб ўтишда, содиқлиқ ва ҳаққонийликда, ўзгаларга рахм-шафқат ва мухаббатда кўради. Шундай қилиб, Фарходнинг севгиси ўзининг “ҳиссиёти”ни, “шахвой”лигини йўқотиб юксак аҳлоқий аҳамиятга эга бўлади. Унинг севгилиси Ширин эса тор севги объектидан “олий бахт”га айланади. Натижада Фарҳоднинг Ширин васлига эришиш учун кураши унинг яхшилик сари йўлида мухим босқич бўлиб рўёбга чиқади. Романтик севгини бундай принципда қурилиши Данте ва Уйғониш даври адабиётининг бошқа ёзувчилари поэзиясида ҳам кўзга ташланади.

Мавзу бўйича хулоса:


Диний аллегориянинг мавжудлигини Данте, Петрарка ва Ренессанснинг бошқа илк шоирлари ижодида кузатиш мумкин. Навоий ижодида хам гуманистик ғоялар, дунёни ва инсонни севиш истаклари диний қарашлардан ҳоли бўлмаган. А.Хайитметов тўғри таъкидлаганидек, “Низомий, Навоий каби шоирлар ижодини кўпроқ Данте ижоди билан таққослаш ва тенглаштириш мумкин… Данте ижодида ўрта аср христиан динининг таъсири хали жуда кучли эди… Биз номини зикр қилаётган қалам ахллари эса бу масалада айниқса ўрта аср билан хамон қаттиқ боғланган бўлиб, уларнинг ижодини Европа Ренессансининг кейинги даври ёзувчилари ижоди билан солиштиришга асос йук”.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Ўрта Осиё ҳаётида, хусусан фан ва маданият, адабиёт ва санъатда яққол-кўзга ташланиб турувчи Ренессанс аломатлари бизга Ўрта аср Шарқининг ўзига хос Ренессанси хақида фикр юритишимизга асос беради.
Бу ўша даврда яшаган фан ва маданият арбобларининг кўп -қиррали фаолиятларида, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда янги миллий давлатларнинг шаклланиши ва уларда мустақил миллий маданият ва диний марказ ҳуқуқига эга шахарларнинг рўёбга чиқишида, миллий тип ва миллий тилдаги адабиётларнинг ривожланишида ифодаланади.
Дунёни билиш концепцияси Навоийнинг сўфий шоир “Лисонут-тайр” достонида янада ёрқинроқ ифодаланган. Қушларнинг афсонавий подшоси Семурғни қидириб етти водий оша жўнаган қушлар сафарини тасвирлар экан, Навоий аллегорик шаклда руҳнинг бош манбаига кўтарилиши, “томчининг денгизга интилиши” ғоясини ифодалайди.
Кўриниши диний шаклдаги бу қарашлар одатдаги диний таълимга зид уч муҳим хулосага тўғри келади. Биринчидан, илоҳиёт ва коинот ўртасидаги қарама-қаршилик, уларнинг муносиб бирлиги, ҳамоханглиги ҳақидаги ғояларга ён беради. Иккинчидан, коинот ва инсонни илоҳийлаштириш асосида умуминсоний қараш, инсонни севиш ва ҳурмат қилиш, барча одамларнинг тенглиги ҳақидаги ғоялар шаклланади, чунки ҳар бир инсон моҳият жиҳатдан худо билан ўхшашдир. Учинчидан, худо билан инсон ўртасидаги йироқ масофа, йўқотилган ҳолда инсон индивидуал тарзда ўзаро муносабат йўли билан худони сеза олади, деган фикр майдонга келади. Худонинг зоти яхшилик, одамийлик, футувват, карам ва шунинг сингари сифатларда ифодаланади.
Масалан, Навоий айтади:

Download 340.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling