Наманган давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси
Download 340.22 Kb.
|
Мажмуа Киёсий адабиётшунослик 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар (амалий) машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- Қиёсий адабиётшунослик” фанидан назорат учун саволлар
- Қиёсий адабиётшунослик” фани машғулотларида педагогик ва информацион технологияларни қўллаш бўйича
Эй зотинг номаи футувват,
Орқасида хотами нубувват. Ул муҳр хутути васфи зотинг Хотами алифию теси отинг. Демак, инсоннинг худога бориш йўли унинг ўша сифатларини, яъни ахлоқий фазилатларини ўзлаштиришдан иборатдир. Шунингдек худога эришишнинг иккинчи йўли илм маърифат йўлидир: Агар истасанг дунёву охират Букун салтанат, тонгла кун маърифат. Ки ҳақдин ризо этмак будур. Ризо демайки ҳаққа етмак будур. Инсонга эрур камоли матлуб, Андин дағи дарду хол- матлуб. Ҳар кимга улум бўлса восил, Гар гардию ҳоли йўқ не ҳосил. Диний расмиятлар ўртасидаги фарқлар фақат шакл жиҳатидангина бўлиб, уларнинг ҳаммаси моҳият эътибори билан бирдир. Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар: 1. Уйғониш даврининг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб беринг. 2. Шарқ ва уйғониш даври деганда нималарни биласиз? 3. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай? 4. В.М. Жирмунский, Н.И.Конрад асарларидаги Уйғониш даврига сизнинг муносабатингиз? 5. Навоий ва Уйғониш даври ҳақида ўз мулоҳазаларингизни баён этинг? АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Конрад, Шекспир и его время, В кн. “Запад и Восток”, М., 1966 й. 2. А.Мец. Мусулғманский ренессанс, М., 1966 й. 64 3. А.Хайтметов Шарқ адабнётининг ижоди методи тарихидан, Тошкент, “Фан” нашриёти, 1970, 104, 118-119-бетлар. Семинар (амалий) машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар Семинар (амалий) машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: - Қиёсий адабиётшунослик фанининг тараққиёти. - Халқаро адабий оқимларнинг қиёсий таълили. - Шарқ ва Ғарб адабиётининг ривожланиш босқичлари. - Адабий тур ва жанрлар. - Шарқ ва Ғарб адабиётининг бир-бирига таoсири. - Адабиётлараро мулоқотда таржиманинг аъамияти. - Ёзувчилар ижодининг талқини ва қиёсий таълил масалалари. - Типологик категория ва адабий жараён. - Қиёсий адабиётшуносликда текст, контекст ва интертекст масалалари. - Г. Г Маркес “Ёлғизликнинг юз йили”. - Ж. Амаду. Талаба истаган роман. - Х. Кортасар. “Имтиъон” романи. - Пабло Неруда шерияти. - Кобо Абенинг “Қумдаги аёл” романи. - Ю. Мисиманинг “Олтин ибодатхона” романи. - Япон шерияти. - Лу Син. “А-Кюнинг узун тарихи”. - Р. Тагор шерияти. - Нажиб Махфуз ижоди шархи. - Надим Гордимер. Эртаклар. Семинар (амалий) машғулотлари мултимедиа воситалари билан жиъозланган аудиторияда ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаъкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ъуқуқий ъужжатлардан фойдаланиш ва бошқалар тавсия этилади. мавзу. Фанга кириш Қиёсий адабиётшунослик фанининг ривожланиш жараёнлари. Чет эл адабиётшунослиги ва қиёсий адабиётшунослик фанининг эволюцион босқичлари. Турли миллий адабиётлар билан таништириш. Қиёсий адабиётни ўрганишнинг асосий консепциялари. Замонавий хориж адабиётидаги асарларнинг ъудудий ўзига хосликлари. Адабиётлар: А1;А2; А3; Қ6; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Адабиётшуносликда қиёсий-тарихий услуб тараққиёти Қиёсий адабиётшунослик фани тарихи ва назарий асослари. Қиёсий- тарихий услуб тушунчасини пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи. Қиёсий-тарихий жараёнларни уйғунлиги. В.М.Жирмунский, Н.И.Конрад, И.Г.Неупокоева, Д.Дюришин. ва А.Н.Веселовскийларнинг фан тараққиётига қўшган ъиссаси. Мифологик мактабнинг тараққиёти ва уни қиёсий-тарихий услубга бўлган таoсири (Якоб ва Вилгелм Гримм, А.Кун, М.Мюллер, Ф.И.Буслаев, А.Н.Афанасев, О.Ф.Миллер). Турли миллат афсоналари умумийлиги. Маданий-тарихий мактаб асосчиларини қиёсий-тарихий услубга бўлган таoсири (И.Тен, В.Шерер, Г.Лансон, Г.Брандес, Ж.Люис, А.Н.Пйпин, Н.С.Тихонравов). Қиёсий-тарихий услубни адабиётлараро жараёнда ривожи. Тарихий-типологик конвергенция. Адабиётлар: А1;А2; А3; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Ўрта аср ва Уйғониш даври Ғарб ва Шарқ адабиётинингтараққиёти Ўрта аср ва Уйғониш даври Ғарб ва Шарқ адабиётининг қиёсий таълили, тараққиёт йўналишлари. Оғзаки халқ ижодининг адабиётшунослик ривожидаги ўрни. Оғзаки халқ ижоди жанрлари. Уйғониш даври адабиётининг аъамияти. Уйғониш даври адабиёти намояндаларининг ъаёти ва ижоди. Синхрон ва диахрон таoсирлар. Адабиётлар: А3; А5;Қ6; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Маoрифатпарварлик адабиёти Миллий тараққиёт демократик тенденсияларининг назарий-адабий ғояларга таoсири. Маoрифатпарварлик адабиёти мутафаккирлари – Клод Гелвеция ва Иоганн Винкелман. Адабиётшунослик асосчиси – Иоганн Гердер (1744-1803). Адабиётшуносликнинг тарихий фан сифатида тараққиёти. Г.Ф.В. Гегелнинг (1770-1832) ъаётни диалектик англаш консепцияси, санoатда маoно ва шакл, қарама қаршиликлар қонуниятига муносабати. Адабиётлар: А1;А2; А3; Қ6; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Адабиётшуносликда методологик тенденсиялар Миллий тараққиёт демократик тенденцияларининг назарий-адабий ғояларга таoсири. ХИХ аср мутафаккирлари позициясининг қиёсий-чоғиштирма таълили. Гегел ва Чернйшевскийларнинг адабиётшунослик тараққиётига қўшган ъиссаси ва ғоялари аъамияти. Адабиётлар: А1;А3; Қ8;Қ10; мавзу. Адабиётшуносликда позитивизм тараққиёти Огюста Контнинг (1798-1857) ижобий (позитив) фалсафаси. Индуктив-дедуктив умумлаштириш тамойили. Метафизик қарашлар. Германия адабиётшунослигида (Якоб ва Вилгелм Гримм) позитивизм тараққиёти. Формализм ва структурализм ривожи. Т.Бенфей ғоялари ва ўзлаштириш назарияси. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; Қ6; Қ7 Қ8; мавзу. ХХ асрда қиёсий адабиётшунослик тараққиёти АҚШ (Р.Уеллек. В.Фридерих), Германия (М.Кестинг, К.Вайс, К.Хамбургер), Франция (Клод Пишуа, Анри Гранжар), Руминия (А.Дима), Словакия (Д.Дюришин), Россия (А.Н.Веселовский) адабиётшунослик мактаблари тадқиқотларининг қиёсий адабиётшунослик учун аъамияти. Миллий, минтақавий ва жаъон адабиёти тушунчалари. Адабиётлар: А1;А2; А3; Қ6; Қ8;Қ10; мавзу. Бадиий адабиёт тараққиёти қонунияти Адабий оқимлар ва йўналишлар. Адабиёт тараққиётининг илк босқичларида адабий оқимлар. Сентиментализм ва романтизм адабий йўналишлари хусусиятлари. Реализмнинг адабий йўналишлари. Адабиёт, модернизм ва постмодернизм. Постмодернизм консепциясининг шаклланиши. Постмодернизм ва “Ўзга сўз” муаммоси. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; А5;Қ6; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Бадиий асар қиёсий таълили Санoатда ва ъаётда шакл ва маoно тушунчаси. Шакл ва маoно – фалсафий тушунчалар. Шакл ва маъно ўртасидаги муносабат. Асарнинг «ички шакл» ва «ташқи шакл»и ва унинг санoат ва адабиётда мазмуни. Санoат ъаётни англаш воситаси. Санoат – борлиқни ва ижтимоий онг тараққиёти омили. Бадиий ижодда маoно ва шакл. Асарнинг обoектив ғояси ва муаллиф ғояси. Характер, композиция ва сюжет. Бадиий тасвирнинг эстетик аъамияти. Тасвирнинг ъаётийлиги ва халқчиллиги. Бадиий адабиёт тилининг ўзига хослиги. Ёзувчи тилининг манбалари. Тил маданияти тараққиётида ёзувчининг роли. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; А5;Қ6; Қ7 Қ12;Қ13; мавзу. Бадиий адабиётнинг нарратологик хусусиятлари Бадиий асарнинг лисоний хусусиятлари. Бадиий асарларда адабиётлараро диалогизм масаласи. Муаллиф образининг бадиий асарда акс этиши. Сўзларнинг кўчма маoноси (троплар ва уларнинг турлари). Интонация ва синтаксис. Лингвокултурологик аспектда сўзларнинг кўп маoнолилиги. Ёзувчи тилининг манбалари. Тил маданияти тараққиётида ёзувчининг роли. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; А5;Қ6; Қ7 Қ8;Қ9; мавзу. Лотин Америкаси адабиётининг бадиий ўзига хосликлари “Необаракко” ва “магический реализм” Лотин Америкаси адабиётининг асосий жиъати сифатида муъокама қилиш. Ўзига хос муаммолар ва жанрлар. Насрда диктатура мавзусининг қаламга олиниши (Маркес, Карентер, Астуриас). Г.Г.Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” романи насрий ва фалсафий асар сифатида. Род Буендиа инсоният ва миллат тимсоли сифатида. Ёлғизлик моъияти. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; А5;Қ6; Қ7 мавзу. Япон адабиётининг ўзига хосликлари Замонавий япон адабиётида дзен-буддизм анoаналари. Кавабата Ясунари япон адабиёти “анoанавий” йўналишининг ёрқин намояндаси сифатида (“Минг қанотли турна” қиссаси). Кобо Абе ижодида миллий анoаналар ва Ғарб фалсафий романчилик унсурларининг биргаликда намоён бўлиши. “Қумлоқдаги аёл” романида инсонлар орасидаги бегоналик мавзуси. Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; Қ7 Қ8;Қ10; мавзу. Африка мамлакатлари адабиёти Характерли мавзулар, муаммолар ва образлар. Марказий Африка ёзувчилари ижодида фолклорнинг ўрни. Негр ёзувчилари гуруъи (Воле Шоинка, Амос Тутуола, Чинуа Ачебе ва бошқалар). ЖАР ёзувчилари ижодида ирқий муаммолар. Надин Гордимер “кичик жанр” устаси сифатида. Нагиб Маъфуз араб ёзувчилари замонавий қатламининг етакчиси сифатида. Н. Маъфузнинг тарихий романлари (“Родоис”). Н. Маъфузнинг замонавий асарлари (“Ўғри ва ит”, “Хурматли жаноб”) Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; А5;Қ6; Қ7 Қ8;Қ10; “Қиёсий адабиётшунослик” фанидан назорат учун саволлар 5А120101-Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) мутахассислиги учун Қиёсий адабиётшунослик фанидан назорати саволлари 1-вариант 1.Абиётшуносликда қиёсий-тарихий услуб тараққиёти 2.Бадиий адабиёт турлари муаммоси 3.Ўрта аср ва Уйг`ониш даври Г`арб ва Шарқ адабиётининг тараққиёти 4.Маoрифатпарварлик адабиёти 2-вариант 1.Адабиётшуносликда позитивизм тараққиёти 2.ХХ асрда қиёсий адабиётшунослик тараққиёти 3.Бадиий адабиёт тараққиёти қонунияти 4.Бадиий асар қиёсий таълили 5А120101-Адабиётшунослик (инглиз адабиёти) мутахассислиги учун Қиёсий адабиётшунослик фанидан назорати саволлари I variant
II variant
III variant
IV variant
V variant
VI variant
VII variant
VIII variant
“Қиёсий адабиётшунослик” фани машғулотларида педагогик ва информацион технологияларни қўллаш бўйича Download 340.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling