Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 490.6 Kb.
bet5/11
Sana17.06.2023
Hajmi490.6 Kb.
#1530163
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Соҳибов Автореферат

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Жамиятда коррупцияга қарши курашнинг самарали механизмлари ва коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
Жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида чиқарилган хулосалар орқали коррупцияга қарши муросасизликни ўстиришга қаартилган таълим-тарбия жараёнларини самарали олиб бориш методологияси ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги халқаро ва республика миқёсдаги ОАК рўйхатига кирган илмий журнал ва конференцияларда мақола ва маъруза шаклида муҳокамаси, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти унда илгари сурилган ғоялар ҳамда умумлаштирилган илмий хулосалардан фалсафий тадқиқотларда бошланғич манба сифатида муҳим роль ўйнайди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, ундан Ўзбекистонда корупцияга қарши кураш жараёнида, Коррупцияга қарши кураш агентлиги фаолиятида, жамоатчилик мониторингини олиб борувчи нодавлат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида, шунингдек, таълим тизимида ёшларда ҳуқуқий маданиятни, коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг ижтимоий фалсафий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
1.
2.
3.
4.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари асосида 3 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза кўринишида баён этилган ҳамда апробациядан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 10 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ОАКсининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та мақола (3 та республика ва 1 та хорижий журналларда) чоп этилган.

Download 490.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling