Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Илмий раҳбар: Абдумаликов Абдулатиф Абиджонович
Download 490.6 Kb.
|
Соҳибов Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р. Т. Жўраев, Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент Қ. О. Маҳкамов
- А. Мирзааҳмедов
Илмий раҳбар: Абдумаликов Абдулатиф Абиджонович
фалсафа доктори (PhD), доцент Расмий оппонентлар: Етакчи ташкилот: Диссертация ҳимояси Наманган давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.04.2021.F.76.06 рақамли Илмий кенгашнинг 202__ йил « ___ » _________ соат _______даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 160107, Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, 161-уй. Тел./факс: (998-69) 228-85-02; Web-sayt: www.namdu.uz, e-mail: info@namdu.uz Наманган давлат университети ижтимоий фанлар факультети биноси, 1-қават, 101-хона) Диссертация билан Наманган давлат университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин ( ____ рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 160107, Наманган шаҳри, Бобуршоҳ кўчаси, 161-уй. Тел./факс: (998-69) 228-85-02 Диссертация автореферати 202__ йил «____»____________да тарқатилди. (202__ йил «____» _____________ даги ____ рақамли реестр баённомаси.) Р. Т. Жўраев, Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент Қ. О. Маҳкамов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент А. Мирзааҳмедов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ижтимоий, маънавий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни келтириб чиқарувчи, давлат органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилувчи иллат сифатида коррупция долзарб ва биринчи навбатда бартараф этилиши керак бўлган муаммолардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Бугунги кунда «коррупция туфайли дунё иқтисодиёти 2,6 триллион долларни йўқотмоқда, бу дунёдаги мавжуд ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизидан кўпроғини ташкил этади»1. Ривожланган мамлакатлар ҳукуматлари коррупцияга қарши курашиш учун турли хил давлат дастурларини қабул қилмаётган бўлсаларда, уларнинг самараси кутилгандек бўлмаяпти. Коррупцияни идрок қилиш индекси (Corruption Perception Index) томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, кўпгина мамлакатлар коррупцияни сезиларли даражада назорат қилишга қодир эмасликлари кўриниб қолмоқда. Шу боис, ривожланган мамлакатларда коррупцияга қарши кураш механизмларини такомиллаштириш, жамиятда бу иллатга қарши муросасизликни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир ташкилий, ҳуқуқий ва таълимий вазифалар долзарблик касб этмоқда. Дунёдаги нуфузли халқаро илмий тадқиқот марказларида коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш, коррупцион муносабатларни олдини олиш, манфаатлар тўқнушувини юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишнинг энг самарали йўли сифатида бу иллатни учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш, жамиятда муросасиз муносабатни шакллантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни ошириш ҳамда қонунларнинг кучи ва адолатини кўрсатиб бериш эканлиги хулоса қилинмоқда. Шу билан бирга кўррупцион муносабатларнинг ўзгарувчанлик хусусиятига қарши мунтазам қарши кураш механизмлари ривожлантириш, бу борада илмий тадқиқотлар кенгайтиришга алоҳида урғу бериш, қонунчилик асосларини замон талаблариша мос равишда такомиллаштириш талаб этилмоқда. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида ҳам «коррупциянинг содир этилишига имконият яратаётган сабаб ва омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш»2га доир кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиши, ташкилий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамланиши ва илмий изланишларни кенгайтирилиши мақсад қилинмоқда. Бу борада «Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри»нинг юритилиши, «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши олиб бораётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, «Коррупцияни қабул қилиш индекси» рейтингида мамлакатимизнинг эгаллаётган ўрини натижаларни баҳоловчи асосий кўрсаткичлар ва мавжуд камчиликларни кўрсатиб берувчи ойна вазифасини ўтамоқда. Шу билан бирга жамиятда коррупцион муносабатлар ва манфаатлар тўқнашуви холатларининг янгича шакли ва кўринишларининг намоён бўлаётганлиги қарши кураш механизмларини ҳам мунтазам такомиллаштириб бориш заруратини юзага келтирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4761-сонли Қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Download 490.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling