Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий


Download 490.6 Kb.
bet4/11
Sana17.06.2023
Hajmi490.6 Kb.
#1530163
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Соҳибов Автореферат

Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Фарғона давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ «Ўзбекистонда глобаллашув ва фуқаролик жамияти шароитида шахс маънавий маданиятининг ривожланиш қонуниятлари» мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:

  • жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг мазмуни, ижтимоий аҳамияти ва заруратини тадқиқ этиш;

  • коррупцияни вужудга келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш;

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг янгича механизмалари тадқиқ этиш

  • коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва ҳуқуқий таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш вазифаларини аниқлаштириш;

  • коррупцион муносабатларни ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга доир истиқболдаги устувор вазифаларни тадқиқ этиш;

  • коррупцияга қаши курашда раҳбар кадрларда ва давлат ҳизматчиларида юксак ахлоқий сифатлар асосида «халоллик вакцина»синини шакллантириш асослари тадқиқ этиш.

Тадқиқотнинг объекти жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантириш ва коррупцион муносабатларга қарши курашиш жараёни
Тадқиқотнинг предмети жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантиришнинг ижтимоий аҳамиятини фалсафа фанлари доирасида ўрганилишини ўз ичига олади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда анъанавийлик ва замонавийлик, анализ ва синтез, тизимли ва функционал, социологик сўровнома, кузатув, умумийлик, алоҳидалик ва хусусийлик каби илмий усуллар қўлланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини йўлга қўйиш, давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олиш ҳамда адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш самарадорлиги очиб берилган;
коррупция хавфсизлигини шакллантиришда жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини асосида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда коррупцияга қарши курашнинг самарали жиноят-ҳуқуқий ва жиноят-процессуал механизмларини яратишнинг фалсафий моҳияти очиб берилган;
таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб бориш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш механизмлари асосланган;
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг қонунийлигини ошириш, мансабдор шахсларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этишнинг ижтимоий аҳамияти асосланган.

Download 490.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling