Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 490.6 Kb.
bet8/11
Sana17.06.2023
Hajmi490.6 Kb.
#1530163
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Соҳибов Автореферат

Ҳуқуқий сабаблар. Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Номукаммал қонун ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар. Демак, қоннунларнинг мукаммаллиги ва пухталиги, уларнинг қатъий бажарилишини назорат қилиш институти фаолиятини такомиллаштирмасдан туриб жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантириш мумкин эмас.

  • Институционал сабаблар. Бу сабаблар жумласига, аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида, хукумат фаолиятининг ёпиқлиги, фуқаролик назоратидан холилиги ёки бошқа сўз билан айтганда, нотранспарентлиги киради. Шундай экан, давлат органлари фаолияти қонунийлиги ва кучли фаолият механизмларини яратиш долзарблик касб этади.

  • Ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит. Бунга аҳолининг «хуқуқий билими ва маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги каби омиллар сабаб бўлади»9. Шу боис, жамиятда коррупция хавфсизлигини шакллантириш учун аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўстириш, уларда жамоатчилик назорати масъулиятини шакллантириш долзарб вазифалардан биридир.

    Фалсафий ёндашувларга кўра, муаммолар сабаб ва шарт-шароитлар таъсирида шаклланади. Яъни ҳар қандай жиноятнинг сабаби ва уни юзага келтирувчи шароит бўлади. Шунинг учун ҳам коррупция маълум бир муаммо сабали юзага келади. Қонунчилик яхши ишламайдиган ва жазо чоралари қатъий бўлмаган шароитда коррупция мазкур муаммонинг ягона ечими бўлади. Бир томондан, бу муаммолар коррупцияни кучайтиради, уларни ечиш эса коррупция даражасини пасайтиришга кўмаклашиши мумкин, бошқа томондан, коррупция кенг тарқалгани ўтиш даври муаммоларини кескинлаштиради, уларни ечишга халақит беради. Бундан қуйдагича хулосаларга келиш муикин: биринчидан, коррупцияни фақат уни вужудга келтирувчи муаммолар ва шарт-шароитларни ечиш йўли билан камайтириш ва чеклаш мумкин; иккинчидан, бу муаммоларни ечишга коррупцияга қарши барча йўналишларда қатъий ва муросасиз кураш олиб бориш кўмаклашади.
    Коррупцияни вужудга келишида икки томонлама диалектик боғланишлар мавжуд: Бир томондан, коррупцияга қарши курашиш унинг таъсирини ва зарарини камайтириши мумкин, бошқа томондан бу иллат кенг тарқалган ўтиш даври муаммоларини ҳам кескинлаштиради. Шундай экан коррупцион хавфсизликни уни келтириб чиқарувчи муаммолар ва шарт-шароитларни йўқ қилиш билан бартараф этиш мумкин. Бунинг учун эса, коррупцияга қарши курашда барча соҳаларда комплекс кураш механизмлари ишлаб чиқиш ва жамиятда бу иллатга қарши кескин муросасизликни юзага келтириш зарур.
    Коррупцион муносабатларнинг ўзига хос хусусияти унинг хуфёни ва муносабатга киришувчи ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши билан белгиланади. Яъни, корупция жинояти бу муносабатга киришган томонларни ўзаро манфаатли келшиуви асосида содир этилади. Шунинг учун кўп ҳолатларда тегишли курашувчи органларга шикоят қилинмайди. Шу билан бирга бугунги кунда кўп давлатларда коррупцияга қарши курашиш тизимига ишончсизлик шаклланиб қолганлиги учун ҳам пора сўраш холатларига тегишли оранларга шикоят қилинмайди. Ўзбекистонда ҳам коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарасизлиги, курашувчи тизимларнинг ҳам коррупцион муносабатлар ботқоғига ботиб қолганлиги ва кўп ҳолларни шикоятларнинг натижасиз ва пора талаб қилувчиларнинг жазосиз қолиб кетиши ортидан кучли ишончсизлик шаклланиб қолган ва бу узоқ йиллар давомида одатга ҳам айланиб қолган эди. Халқда коррупцион муносабатларга шунчаки одат сифатида қараш, маълум бир муассаса ходимига «уни ҳам бола-чақаси бор» тамойили асосида ўз талаб қилмаса ҳам «абедлик» бериб чиқиш одати шаклланиб қолган эди. Сўнги йилларда давлат ўрганлари фаолиятини ислоҳ қилиниши, уни ҳалққа яқинлаштирилиши ва инсон манфаатлари учун ишлаш принсипининг қатъийлаштирилиши ҳам бу одатларни йўқотиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашнинг янги босқичга олиб чиқилиши, давлат амалдорлари ва давлат ҳизмати ходимларнинг жазога тортилиши ҳолатларининг бошланиши ортидан бу ҳолатларга секин-асталик билан чек қўйилмоқда.
    Коррупцион хавфсизликни шакллантиришда аксар мамлакатларга хос бўлган коррупцияни юзага келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни қуйидагича таснифлаш ва уларни фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш мумкин:


    1. Download 490.6 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling