Наманган мухандислик педагогика институти


Ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқлар


Download 1.05 Mb.
bet15/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

Ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқлар.



  1. Индивид, шахс нима?

  2. Шахс индивидуаллиги қайси фазилатларда кўринади?

  3. Шахс йўналтирилганлиги қайси хусусиятларида намоён бўлади?

  4. Шахснинг ўз-ўзини англаши ва «Мен» сиймоси алоқадорлиги.

  5. Жамоа, гуруҳ ва шахс тушунчаларини изоҳланг.



Таянч сўз ва иборалар

Индивид. Шахс. Қизиқиш. Шахс йўналтирилганлиги. «Мен» сиймоси. Установка. Гуруҳ. Расмий ва норасмий гуруҳ. Жамоа. Муомала. Рефлексия. Пешқадам. Референтлик.


А д а б и ё т л а р



  1. Каримов И.А. Юқори малакали мутахассислар-тараққиёт омили. Т.1995.

  2. Каримов И.А. Янгича фикрлаш-давр талаби. Т.1997

  3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI-асрга интилмокда. Т. 1998

  4. Умумий психология, проф.А.В. Петровский таҳр. Т.1992

  5. Умумий психологиядан практикум. М. И. Шчербаков таҳр. Т.1992.



7-МАЪРУЗА. Психик жарёнлар. Диққат. Сезги. Идрок,
хотира, тафаккур, хаёл.

Режа:

1. Психик ҳодисалар, ҳолатлар, жараёнлар ҳақида тушунча.
2. Билиш жараёнлари ҳақида тушунча.
3. Диққат ва унинг турлари
4. Сезги, идрок, тафаккур, хаёл жараёнлари, уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари.
5. Хотира ва унинг функцияси, турлари.

Психик ҳодисалар психик ҳолатларни, психик жараёнларни ва психик хусусиятларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси тирик организмнинг ташқи оламни у ёки бу даражада акс эттириши билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бир сўз билан руҳий, психик ҳодисалар деб аталади. Психик ҳодисаларнинг биринчиси ҳисобланган психик ҳолатлар деганда ташқи оламни акс эттириш ва жавоб қайтариш хусусияти, механизмлари тушунилади. Масалан, болалар ва катталарнинг дунёни акс эттиришлари,соғлом ёки бетоб одамнинг акс эттириши,бардам,тетик ёки ҳорғин, чарчаган одамнинг акс эттириши сифат хусусиятлари ва ҳолатлари бир-биридан фарқ қилади. Психик хусусиятлар деганда одам – субъектнинг бетакрор, бир-биридан фарқ қиладиган хусусиятларитушунилади. Бунда асосан одамнинг темпераменти, қобилияти ва характери назарда тутилади.Психик ҳодисалар ичида психик жараёнлар етакчи ва асосий мазмунни касб этади.


Психик жараёнлар ташқи оламни онгда акс эттириш, унга жавоб реакцияларини бериш билан боғлиқ жараёнларнинг барчасини ўз ичига олади. Психик жараёнлар онгнинг ўзида пайдо бўлиб, онгнинг ўзида тугалланади деган фикрни Сеченов мутлақо нотўғри фикр деб ҳисоблаган эди. Психик ҳодиса ҳали юзага келмаган натижадан ҳам дарак беради.
Психик жараёнлар сигнал ёки бошқарув функциясини бажариб, шароитга мослаштиришга ёки жавоб реакциясини беришга хизмат қилади.
Психик жараён, маълумки ўзича содир бўлмайди, балки, миянинг моҳияти, унинг тегишли бўлмалари функцияси сифатида олам ҳақидаги ахборотларнинг қаёққа кетиши, қаерда сақланиши ва қайта ишланишини кўрсатувчи жавоб реакциясининг бошқарувчисидир.
Психик жараёнлар ўз навбатида билиш жараёнлари, эмоционал жараёнлар, шахснинг иродавий ҳолатлари ва шахснинг индивидуал хусусиятлари деб номланган қисмларга бўлиб ўрганилади.
Психик ҳодисалар - бу фаолиятнинг ҳозир таъсир этаётган (сезги, идрок) ёки қачонлардир, яъни турмуш тажрибасида (хотира) юз берган қўзғолувчига жавоб тарзида рўй берадиган, ана шу таъсирни умумлаштирадиган, улар пировард натижада олиб келадиган натижаларни (тафаккур, хаёл) олдиндан кўра олишга ёрдам берадиган, бир хил таъсирлар натижасида фаолиятни (ҳис-туйғу, ирода) кучайтирадиган ёки сусайтирадиган, умуман фаоллаштириб юборадиган ва бошқа хилдаги таъсирлар оқибатида уни тормозлайдиган, одамлар хулқ-атворидаги (темперамент, характер ва б.) тафовутларни аниқлайдиган доимий бошқарувчиларидир.
Ташқи оламни акс эттиришда роль ўйнайдиган жараёнлар деганда сезги, идрок, тафаккур, хаёлни тушунамиз. Бироқ бошқа психик жараёнлар ҳам таъсир кўрсатади.
Психик жараёнларда биринчи сигналлар тизими билан бир қаторда одам учун хос бўлган иккинчи сигналлар тизими ҳам аҳамиятлидир.
Хоҳлаган психик жараённинг содир бўлиши ва давом этиши шундай бир руҳий ҳодисага боғлиқки у барча жараёнларда иштирок этади, унинг самарадорлигига таъсир ўтказади. Бу диққатдир. Диққат онгнинг бир нуқтага қаратилиши бўлиб, шахснинг фаоллигини ҳамда унинг объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларга танловчи муносабатини ифодалайди. Диққат бўлмаса, аниқ мақсадга қаратилган фаолият ҳам бўлмайди. Диққатнинг уч тури бор: ихтиёрсиз, ихтиёрий, ихтиёрийдан сўнгги диққат тури. Диққатнинг қуйидаги хусусиятлари бор: диққат кўлами, давомийлиги, тақсимланиши, чалғиши, кўчиши, мазмуни ва б. Диққат барча касб эгалари учун ҳам бирдай зарурдир. Илм олиш, касб эгаллаш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиш учун онгни бир нуқтага тўплаб фаолият кўрсатиш зарур.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling