Наманган мухандислик педагогика институти


МС: Ўқувчиларнинг ижодий фикрлаши босқичлари қайси операциялардан ташкил топган?


Download 1.05 Mb.
bet17/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

МС: Ўқувчиларнинг ижодий фикрлаши босқичлари қайси операциялардан ташкил топган?

Инсоннинг билиш жараёнларида хаёл ёки фантазия катта аҳамиятга эга. Хаёл сезги, идрок, тафаккур жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлиб, борлиқни янги бўёқларда, ўз хоҳиши, истаги, тасаввури шақлида акс эттиришидир. Кўрган, эшитган, қисқаси ўз тажрибасидан ўтказган нарса ҳодисаларни кўз олдига келтириш - қайта тикловчи, ўз истаги хоҳиши асосида янги образлар яратиб тасаввур қилиш - ижодий хаёл шақлида бўлади. Ижодий хаёл - фантазия деб ҳам айтилади. (Шоир, ёзувчи, ихтирочи - конструктор учун зарур сифатлар).


Ижодий хаёл ижодкор-ихтирочи учун, ёзувчи ёки рассом учун жуда зарурдир. Ижодкор ўз бошидан кечиргани, билгани доирасидан вақт ва фазо жиҳатидан илгарилаб кетади.
Хаёлий ёки янги образ яратишнинг бир неча усуллари бор: 1) агглю-тинация - елимлаш, бир неча образдан янги образ яратиш - масалан - сув париси, кентавр, учар от - пегас ва ҳоказо фантастик образларни яратиш. 2) гиперболизация - бўрттириш ёки кичрайтириш (Гулливер саргузаштларини эсланг), 3) қайд этиш-нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим белгиларига диққатни жалб қилиш. (Ўртоқлик ҳазили, шарж). Булардан ташқари типиклаштириш, орзу хаёл (учар гилам - самолёт), қайд этиш, типиклаштириш шақлида ҳам бўлади.
Болалар ўйини ҳам, конструктор тасаввури ҳам ижодий хаёл, лекин мазмуни ва операциялари бир-биридан фарқ қилади.
Инсон билиш жараёнлари хотира жараёнида мустаҳкамланади.
Хотира эсга олиш, сақлаш ва қайта тиклаш жараёнидир.
Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Хотираси паст одам ҳаётининг барча соҳаларида жуда қийналади. Кўрган-билганларини, ўрганиб олган ишларини давом эттира олмай ҳар сафар янгидан бошлашга мажбур бўлади. Эсга олиш, эсда сақлаш ва эсга тушириш ва унитиш хотира жараёнлари дейилади. Хотира жараёнларини, механизмларини тадқиқ қилиниши ҳозирги “ақлли машиналар”-компъютерларни ихтиро қилиш, уларни такомиллаштириш учун ҳам жуда муҳимдир.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling