Наряд тизими” тўғрисидаги Низом


Download 60.5 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1510481
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Наряд тизими


Наряд тизими” тўғрисидаги Низом

“Наряд тизими” тўғрисидаги мазкур Низом (кейинчалик матн бўйича Наряд тизими) раҳбарлар ва ишлар ижрочиларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини аниқ тақсимлаш ҳисобига, ишларнинг хавфсиз бажарилишини ташкиллаштириш ҳамда амалий назоратини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.


Наряд тизими наряд тизимининг моҳияти ва уни амалга оширишнинг принциплари, ишлаши, ходимларнинг ҳаракатлари ҳамда айрим турдаги ишларга нарядлар берилишининг ўзига хосликлари тўғрисида тушунча беради.
Мазкур Низом НКМК бош директорининг буйруғи билан амалга киритилади.


Атамалар ва таърифлар


Наряд тизими – ишларнинг хавфсиз ва самарали амалга оширилишини таъминлайдиган ишларни ташкил қилишнинг шакли. Наряд тизимини қўллашнинг асосий объекти – ишлаб чиқариш участкаси (цех, хизмат ва шу кабилар).
Наряд – бу Нарядларни бериш китобида (1-иловага қаранг) ёзма расмийлаштирилган, ишлар раҳбарига берилган, ижрочиларнинг шахсий ва сон таркибини, ишларнинг мазмуни, тартиби, жойи ҳамда бошланиш ва тугаш вақтларини, уларни хавфсиз бажарилишининг зарур ва етарли шароитларни ҳамда нарядда кўзда тутилган ишлар, уларни хавфсиз бажариш бўйича кўрсатмалар ижро этилиши учун масъул аниқ шахсларни белгилаб берадиган ишларни амалга оширишнинг тартиби.
Наряд бўйича амалга ошириладиган ишлар, хавфсизликнинг тегишли қоидалари билан аниқланади.
Топшириқ – бу, Топшириқлар журналига ёзма расмийлаштирилган, бевосита раҳбар томонидан ижрочиларга (бригадага, звенога, алоҳида ходимга) бериладиган, ишларнинг (сменанинг) мазмуни, бошланиш ва тугаш вақтларини, ишларнинг бажарилиш жойи, ижрочиларнинг таркиби, уларнинг касблари ҳамда разрядларини, ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирларни белгилаб берадиган, бажариладиган ишларни амалга оширишнинг тартибидир. Топшириқ бир марталик характерига эга ва у бўйича ишларнинг давомийлиги ижрочиларнинг иш куни (сменаси) билан чекланади.

Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling