Наряд тизими” тўғрисидаги Низом


Download 60.5 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1510481
1   2   3   4   5
Bog'liq
Наряд тизими

Ишларга раҳбарлик – бўлинма раҳбарияти томонидан ўрнатилган, ишларнинг тартиби, ҳажмини, ижрочиларни, хавфсизлик чораларини аниқлашни ва ижрочиларга нарядлар ёки топшириқлар, бошқа оғзаки ёки ёзма бошқариш кўрсатмаларини бериш йўли билан амалга ошириладиган ижроларни назорат қилишни ўз ичига олган, режаларни бажаришни ташкиллаштириш бўйича ҳаракатлар тизимидир.
Ишлар раҳбари – ишларга ёки ишларнинг айрим турларига, унга лавозим йўриқномаси ёки бўлинма раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан юклатилган мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигига мувофиқ, раҳбарликни амалга оширувчи раҳбар ёки мутахассис (муҳандис-техник ходим).
Ишларнинг раҳбарлари наряд ёки топшириқ берувчи раҳбарларга ва нарядларни ижрога қабул қилувчи раҳбарларга бўлинади.
Ушбу наряд тизимини, эгаллаб турган лавозими ҳажмидаги бошқа Қоидалар ва норматив ҳужжатларни билиши текширувидан ўтган ҳамда бўлинма раҳбарининг буйруғи (фармойиши) билан ишлар раҳбарлигига қўйилган муҳандис-техник ходимлар наряд ёки топшириқ берувчи, шунингдек нарядни қабул қилувчи раҳбарлар бўлишлари мумкин.
Ишлар масъул ижрочиси – бригада, звено ёки гуруҳда катта этиб тайинланган энг малакали ижрочи. Наряд ёки топшириқни бажаришда банд бўлган ходимларни иш жойлари бўйича жойларига қўяди, уларнинг ўртасида ҳамкорликни ташкиллаштиради, улар томонидан хавфсизлик чораларига риоя этилишини назорат қилади, ишлар раҳбари ёки наряд ёхуд топшириқни берган шахс билан ҳамкорликни амалга оширади.
Ишлар ижрочиси (бригада аъзоси) – наряд (топшириқ) бўйича мустақил ёки бригадалар (звенолар, гуруҳлар) таркибида ишларни бевосита бажарувчи шахс.
Нарядларни келишиш – вақт ва макон бўйича бирлаштиришга йўл қўйиш мумкин бўлмаган ёки юқори хавф билан авария ҳолатини келтириб чиқариши мумкин бўлган ишларни бажаришнинг тартиби ва кетма-кетлигини аниқлаш, шунингдек потенциал хавфли жойлардаги (зарарли ва хавфли омилларнинг доимий таъсири бўлган жойлардаги) ходимларга, фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатда, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун уларнинг жойлашган ўрнини аниқлаштириш жараёни.

Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling