Наряд тизими” тўғрисидаги Низом


Хавфи юқори бўлган ишлар –


Download 60.5 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1510481
1   2   3   4   5
Bog'liq
Наряд тизими

Хавфи юқори бўлган ишлар – амалга оширилишида ишчилар ёки атрофдаги шахсларнинг жароҳатланиши, заҳарланиши ёки нурланиши хавфи юқори бўлган ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ташкилий ва техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этиладиган ишлар. Ушбу ишлар НКМК бўлинмаларида юқори хавфи бўлган ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилади.
Жорий ишларни бажариш – ходимлар томонидан мустақил равишда ёзма наряд ёки топшириқ олмасдан амалга ошириладиган ишлар.
Махсус ишлар – ходимлардан махсус тайёргарлик ва билимларни талаб этадиган, махсус жиҳозлар ва индивидуал ҳимоя воситаларини қўллаш шароитларида амалга ошириладиган, техникавий назорат шахслари томонидан доимий назорат остида бўлган ишлар (ғаввослик, портлатиш, баланд жойларга чиқиш ва бошқалар).
Аварияли-қутқариш ишлари –аварияларни маҳаллийлаштириш ва тугатишнинг режаларига ҳамда ходимларнинг авария ҳолатларидаги ҳаракатлари бўйича йўриқномаларга мувофиқ бажариладиган, воқеа содир бўлган куни наряд ёки топшириқни ёзма равишда расмийлаштириш талаб этилмайдиган аварияларни уларнинг бошланғич босқичида одамларни қутқариш, маҳаллийлаштириш ва бартараф этиш бўйича ишлар.
Техникавий назорат шахси – бу меҳнат муҳофазаси (хавфсизлиги) бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар талабларига риоя қилинишини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлинма (цех, хизмат, участка) раҳбарлари ёки мутахассислари.


Умумий қоидалар


1. Наряд тизимининг асосий мақсади НКМКнинг тузилмавий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган кончилик (очиқ ва ер ости), геология-қидирув, геотехнологик, қурилиш, гидрометаллургия ва бошқа ишларга раҳбарликда аниқлик ҳамда амалий назоратни таъминлаш, ходимларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини тартибга солиш, технологик, меҳнат интизомларини сақлаш ҳамда ишларни бажаришнинг унумдорлигини, сифатини, самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур Наряд тизими талабларига риоя этилишини назорат қилишни ваколатли Давлат назорат органлари амалга ошириши мумкин (Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат техникавий инспекцияси ва бошқалар).
2. Мазкур Наряд тизимининг амал қилиши комбинатнинг барча тузилмавий бўлинмаларига тарқатилади ва раҳбарлик ҳамда ижро учун мажбурий ҳисобланади.. Наряд тизими, наряднинг тегишли хавфсизлик қоидалари билан аниқланган махсус шакллари қўлланиладиган ишларга (электр қурилмалардаги ишлар, газга хавфли ишлар ва бошқаларга) жорий этилмайди.
..3. Наряд тизими билан ишга жалб қилинган шахсларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари ходимларнинг иш берувчи билан тузган меҳнат шартномалари, ишчи, лавозим, ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, радиациявий, экологик ва саноат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда саноат санитарияси бўйича меъёрий ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
4. Бўлинмаларнинг раҳбарлари ушбу Наряд тизими асосида, унинг айрим ҳолатларини ишлаб чиқариш шароитларига қўллаган ҳолда аниқлаштирадиган, лекин ушбу Наряд тизимига зид бўлмаган ички кўрсатмали-бошқарув ҳужжатларни (йўриқномалар, буйруқлар, фармойишлар ва шу кабилар) ишлаб чиқишга ҳақлидир.
Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
- ишлаб чиқариш жараёнларини юритишнинг технологияси ва хусусиятлари;
- штатлар жадвали;
- ҳам бўлинма ичидаги, ҳам кон бошқармаси даражасидаги ишлаб чиқариш, коммуникация ва транспорт алоқалари.
5. Барча турдаги транспорт воситалари: технологик, махсус, ихтисослашган, кон-транспорт машиналари, йўл-қурилиш механизмлари, ёрдамчи транспорт ва бошқаларнинг ҳайдовчилари (машинистлари) йўл ёки маршрут варақаси бўйича ишлайдилар.
6. Темир йўл транспортининг локомотив бригадалари учун ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш тартиби “Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси” (ЎзДавтемирйўлназорат) томонидан тасдиқланган амалдаги норматив-техникавий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
7. Енгил, юк автомобиллари, автобуслар, трактор техникалари ҳайдовчилари учун ишларни хавфсиз бажаришнинг тартиби, ишлаб чиқилган ва автотранспорт бўлинмаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ йўл варақалари бўйича амалга оширилади.
8. Наряд тизимининг мазмуни меҳнат ва моддий ресурсларнинг ҳажмлари ҳамда харжларни қатъий тартибга солишни, шунингдек ишларни бажаришда раҳбарлар ва ижрочиларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарликларини тақсимлашни, ишларни бажаришга наряд ва топшириқларни бериш тартиби, уларнинг тўғри ҳамда хавфсиз бажаришни назорат қилиш, бажарилишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилиш тартибини ўз ичига олади.

Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling