Настоящий проект деревянного перекрытия одноэтажного промышленного здания разработан в соответствии с заданием на проектирован


Эгилишга ишлаётган элементлар ҳисоби


Download 123.73 Kb.
bet3/4
Sana31.01.2024
Hajmi123.73 Kb.
#1828579
1   2   3   4
Bog'liq
Hoji yogoch misol

Эгилишга ишлаётган элементлар ҳисоби.


Ёғочнинг асосий нуқсонлари - бутоқлар ва қия қатламлилик, айниқса улар чўзилувчи соҳада жойлашган бўлса, элементларнинг эгилишга қаршилигини камайтиради.
Қирраси билан ўрнатилган тахта ва бруслардаги чўзилувчи қиррага чиқувчи бутоқлар уларнинг эгилишга қаршилигининг кескин пасайишига олиб келади.
Катта ёғи билан таянувчи массив бруслар ва тахталардан тайёрланган тўсинларда ёғочнинг нуқсонлари уларнинг эгилишга қаршилигини кўп миқдорда пасайтира олмайди, чунки бутоқлар ва бошқа кичик латлар билан заифлашган қисмларининг камчилиги заифлашмаган бутун кесимларнинг иши эвазига тўлдирилади.
Эгилувчи элементлар 1-гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича мустаҳкамликка, II-гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича бикрликка ҳисобланади.
Ҳисобларда сиқилиш ва чўзилишда ёғочнинг эластиклик модуллари тенг, яъни Есчўз, кучланишлар эпюраси эса тўғри чизиқли деб олинади (1 - расм).

1-расм
Мустаҳкамликка ҳисоб текис деформацияланиш шаклида устиворлиги таъминланган элементлар учун қуйидаги формула бўйича бажарилади:
(2.1)
бу ерда: - энг хавфли кесимдаги нормаль кучланишлар;
М - ҳисобий юклардан ҳосил бўлувчи эгувчи момент;
Wнт - нетто кесим қаршилик моменти, унинг қийматини аниқлашда 200 мм узунликдаги участкада жойлашувчи барча заифликлар битта кесимда ётади деб олинади;
mб - кесим ўлчамларини ҳисобга олувчи коэффициент.

Эгилувчи элементнинг мустаҳкамлиги энг катта эгувчи момент бор жойда ва эаифлашган кесимларда текширилади. Хода (доиравий кесимли ёғоч) ларни ҳисоблашда ёғочнинг «қочиши» ҳисобга олинади, унинг қиймати 1м узунликка 0,8 см қабул қилинади.


Кўндаланг эгилишда шунингдек, уринма кучланишларни ҳам ҳисобга олишг керак бўлади. Бир оралиқли тўғри тўртбурчак кесимли элементларда узунлигининг кесим баландлигига нисбати кичик бўлганда улар тенг тақсимланган юклар таъсиридан бузилиши мумкин. нисбатнинг энг кичик қиймати қуйидаги ифодадан аниқланиши мумкин:


, (2.2)
бу ерда: Ru - ёғочнинг эгилишдаги;
Rск - ёрилишдаги ҳисобий қаршиликлари.

Эгилувчи элементларнинг уринма кучланишларга мустаҳкамлиги қуйидаги формула бўйича текширилади:




, (2.3)
бу ерда: Q - ҳисобий кўндаланг куч;
Sбр - нейтрал ўққа нисбатан брутто кесим силжувчи қисмининг статик моменти;
Jбр - брутто кесим инерция моменти;
b - кесим эни.

Кесимининг эни кичик элементлар текис шаклдаги деформацияланиш устиворлигига қуйидаги формула бўйича текширилади:


, (2.4)
бу ерда: М - кўрилаётган кесимдаги максималь эгувчи момент;
Wбр - брутто кесим қаршилик моменти;
м - эгилувчи элементларнинг устиворлик коэффициенти:

(2.5)
бу ерда: lр - элемент таянчлари орасидаги масофа;
Кф - lр участкадаги эгувчи момент М эпюраси шаклига боғлиқ коэффициент, 17-жадвалдан олинади;
Кпм - эгилиш текислигидан чиқмаслик учун элемент чўзилувчи қиррасининг оралиқ нуқталарида маҳкамланган бўлса киритилади ва қуйидаги формула бўйича аниқланади:


, (2.6)
бу ерда: - радиан ҳисобидаги марказий бурчак, доиравий элементнинг lр участкасини белгилайди (тўғри чизиқли эленментлар учун =0);
m - бир ҳил қадамда элемент чўзилувчи қиррасининг lр участкасидаги маҳкамланган нуқталари сони (четки нуқталар ҳисобга олинмайди). m>4 бўлса, нинг қиймати 1 га тенг қилиб олинади.

Эгилувчи элементлар II гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича қуйидаги формула асосида бикрликка текширилади:




, (2.7)
бу ерда к - юкнинг турига боғлиқ коэффициент: тенг тақсимланган юк таъсир этувчи икки таянчли тўсин учун к=5/384;
Рп - элемент учун меъёрий юк, масалан, тенг тақсимланган юк учун ;
Е - материалнинг эластиклик модули;
Jбр - брутто кесим инерция моменти.

Пластмассадан тайёрланган элементлар учун (эластиклик модули кичик бўлади) ва /h>15 бўлган баландлиги катта ёғоч элементлар учун уринма кучланишларнинг салқиликка таъсирини ҳисобга олиш керак бўлади. Бунда салқилик қуйидаги формула бўйича аниқланади:


, (2.8)
бу ерда: f0 - силжиш деформацияларини ҳисобга олмасдан (1.12) формула бўйича топилган салқилик;
С - (18-жадвалдан) ҳисоб схемасига кўра аниқланувчи коэффициент.
Эгилувчи элементларнинг салқилиги ҚМҚ да белгилаб қўйилган чегаравий қийматлардан ошмаслиги керак (19-жадвал):


ёки , (2.9)
бу ерда: - мос равишда салқилик ва нисбий салқиликларнинг чегаравий қийматлари.



Тўсиннинг умумий кўриниши.



Тўсиннинг юклама таъсирида тўсин таянчидаги деформация.



Тўсиннинг юклама таъсирида эгилиши.



Download 123.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling