Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Вибрацияли ишлов бериш. Мезганинг шарбат ажратиши ҳар 
дақиқада 2500-3000 тебраниш билан ишлов бериш натижасида ошади. 
Тебранишлар ўсимлик тўқимаси структурасини бузади. Олма бўлакларига 5-
15 сония давомида тебраниш билан ишлов берганда қуйидаги натижалар 
олинган.
Бузилиш даражаси, бузилган ҳужайралар %
КПД - 3М майдалагичидан сўнг 75,2 
КПД - 3М майдалагичи ва вибратордан сўнг 85,2 
Шарбат чиқиши, %
КПД - 3М майдалагичидан сўнг 64 
КПД - 3М майдалагичи ва вибратордан сўнг 74,6 
Механик вибрация билан ишлов бўриш қўшимча равишда 10% шарбат 
олиш имконини беради. Ушбу усул ҳозиргача саноат асосида 
қўлланилмайди. 
Электр импульсли ишлов бериш. Л.А.Юткин томонидан очилган 
электргидравлик самара турли материаллар, жумладан ўсимлик хом ашёсига 
ишлов беришнинг физик усули. Юқори вольтли импульсли разряд вақтида 
суюқликда электргидравлик зарба вужудга келади, унинг натижасида 
ультратовушли, кавитацияли ва резонансли ҳодисалар рўй беради, 
импульсли электромагнит майдон пайдо бўлади. Майдон ва электр билан 
зарядланган ҳужайралар системаси орасидаги куч орқали таъсир биологик 
системаларга жадал таъсир этади. Бу эса протоплазма оқсилини 
коагуляциялайди, ҳужайра ўтказувчанлиги ортади. Бундай ишловдан сўнг 
узумдан шарбат чиқиши 6-8%-га ошади, олмадан эса 8-10%-га. 
Мезга ёки мевага электоимпульсли ишлов бериш ишчи операторларни 
электроплазмолиз усулидан ҳам мураккаброқ бўлган ток уришдан ҳимоя 
системасини талаб этади. Ундан ташқари бу усул ҳам ультратовуш каби 
фақат суюқ муҳитда амалга оширилиши керак. 
Ионловчи нурлаш билан ишлов бериш. Одесса озиқ-овқат ва 
совуқлик саноати технология институтида ўтказилган тадқиқотга кўра 
ионловчи нурланиш таъсири остида ҳужайранинг физиологик бузилиши рўй 
беради, ҳужайра қобиғининг протопектини парчаланади, ҳужайра 
ўтказувчанлиги ортади ва шарбат осонликча чиқади. Жумладан узумга 
γ
-


172
нурлар берганда шарбат миқдори 7-10%-га ошади. Нурлатишнинг керакли 
миқдори 4-6 минг Дж/кг-ни ташкил этади. Кўпроқ дозада нурлатиш 
натижасида тўқималар ўта юмшоқлашиб қолади, бунинг натижасида шарбат 
чиқиши қийинлашади, унинг ранги қораяди. Аммо бундай ўсимлик хом 
ашёси (олхўри, қора қорағат, беҳи) ҳужайраларини бузиш учун айнан катта 
дозадаги нурлатиш – 8-16 минг Дж/кг керак бўлади. 
Турли дозадаги нурлатишнинг ҳужайра ўтказувчанлигига таъсири 33-
расмда кўрсатилган. Таъсир тезлиги бўйича бу усул электроплазмолиз
иситиш ва бошқа турдаги ишловлардан кам самара беради. Талаб этиладиган 
таъсир давомийлиги қурилма қувватига қараб 30-60 дақиқани ташкил этади. 
33 расм. Нурлатиш турли дозаларининг
(минг Дж/т -да) ҳужайра ўтказувчан-
лиги ва шарбат чиқишига таъсири: 
1- назорат; 2-1; 3-2; 4-3; 5-4; 6-6;
7-8; 8-10; 9-12; 10-16. 
Шарбат чиқариш 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling