Натижасида мева бужмайиши ёки


Элекр токи билан ишлов бериш


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Элекр токи билан ишлов бериш. Шарбат ишлаб чиқариш учун 
қўлланиладиган бу усул Б.Л.Флауменбаум томонидан яратилган. Унинг 
моҳияти мева танасидан кучланиши 220 В-га тенг бўлган ўзгарувчан электр 
токи ўтказишдан иборат. Бунда протоплазма бирданига ҳалок бўлади, 
натижада ҳужайранинг ўтказувчанлиги ошади, пресслашда шарбат чиқиши 
кескин ошади.
30-расм. Олмага электрик ишлов бериш осциллограммаси 
Ушбу усулга плазмолиз деб ном берилган. Унинг параметрлари 
осциллограммалаш ёрдамида ўрнатилади. Одатдаги осциллограмма 30-
расмда кўрсатилган.


169
Осиллограмма шуни кўрсатмоқдаки ҳужайра ўтказувчанлигини 
максимал даражасига етишини таъминловчи токнинг амплитудаси 
синусоиданинг тахминан 25-нчи ўрамида қўлга киритилади. Демак, 
электроплазмолизнинг керакли давомийлиги 25/50=0,5 с-ни ташкил этади 
(электр билан оширилган). Мева ва резаворларнинг ток таъсирига 
чидамлилиги кўрсаткичи – К ишлов бериш давомийлиги (
τ
) ва потенциал 
градиенти (gr)-га боғлиқ: В = 
τ
gr
2
. Олманинг токка чидамлилиги 11,0-17,6 
В
2
с/см
2 
10
-4
,
оралиқда, узумники 3,8-8,5 В
2
с/см
2
10
-4 
оралиқда ётади.
Клюква, қора қорағат, қулупнай ва бошқа резаворлар энг токка 
чидамсиз хом ашё бўлиб К=1,5-4,5 В
2
с/см
2
10
-4
–ни ташкил этади. Ўсимлик 
тўқимасида электр токи ионлар ҳаракатини вужудга келтиради. Уларнинг 
эркин ўтишига протоплазманинг ярим ўтказгич қатлами қаршилик таъсир 
кўрсатади.
Бунинг натижасида оқсил моддалари протоплазма олдида йиғилувчи 
ионларнинг юқори концентрацияси таъсирига учрайди ва коагуляцияланади. 
Электроплазмолизатор (31-расм) икки горизонтал цилиндрик шаклдаги 
вал-электроддан иборат. Улар станинада ўрнатилган. Диаметри 250-300 мм-
ни ташкил этувчи валлар зангламас пўлатдан тайёрланади ва подшипник 
ҳамда станинадан изоляцияланади. Ток ҳар бир валга коллектор ҳалқалар 
орқали келтирилади.
31-расм. Электроплазмоли- 
затор схемаси

1-бир полюсли рубильник; 2-
муҳофаза қилувчи (40А); 3-
амперметр; 4-вольтметр; 5-
контроль лампаси; 6-блоклов-
чи контакт; 7-текстолит втул-
ка; 8-коллектор ҳалқаси; 9-
шчётка ушлагич; 10-валецлар; 
11-Ер билан уланган станина.
Хом ашё валлар орасидан узлуксиз ўтиб электр занжирни улайди. 
Ишлов бериш давомийлиги сониянинг қисмлари билан ўлчанади ва ток 
кучланиши ҳамда электродлар орасидаги зазор ўлчамига, яъни хом ашё 
қатламининг қалинлигига боғлиқ. Қалинлик 1-3 мм оралиғида бўлгани 
мақсадга мувофиқ. Данакли маҳсулотлар учун данак валлар орасида чақилиб 
кетмаслиги учун оралиқни 4-5 мм-гача кенгайтиришга тўғри келади.
Вал-электродлар юзаси силлиқ ёки рифлланган бўлиши мумкин. 
Рифлланган валлар оралиғидаги масофа турли, шунинг учун хом ашёга бир 
хилда ишлов берилмайди. Силлиқ валлар мезгани яхши тортиб ололмайди, 
шарсимон майдаланмаган хом ашёни эса умуман тортиб ололмайди. Шунинг 
учун валлар юзасида унча чуқур бўлмаган рифллар ўйилади.
Хизмат кўрсатувчи ишчиларни ток уришидан ҳимоя қилиш учун 
аппарат резина материал билан қопланган ёғоч майдончада монтаж 
қилинади. Машина ва майдончанинг металл конструкцияси Ер билан 
уланади. Рубильник ва ўлчаш приборлари ўрнатилган шчит майдончадан 


170
ташқарига монтаж қилинади. Электроплазмолизатор ўрнатилган жойга 
кириш контактли эшик билан тўсилади. Эшик очиқ қолган ҳолда автоматик 
равишда плазмолизатор ўчирилади.
Уруғли ва данакли мевалар электроплазмолизаторга берилишдан 
илгари майдаланади. Узум ғужумлаб олинади.
Электроплазмолизатор ток кучланиши 200-220 В, ток кучи 50-75 А-да 
ишлайди.
Электр ишовнинг бир зумда амалга оширилиши жараённи оқимда 
узлуксиз режимда ташкил қилиш имкониятини беради. Бу ишлов беришни 
юқори сифатини ҳамда олма ва узум шарбати чиқишини 4-8%-га ошишини 
таъминлайди.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling