1-тур ўтказгичларда электр ўткаказувчанликни камайишига олиб келади. Ҳарорат ортса, электронларнинг ҳаракати тартибсизлашади, шу сабабли қаршилик ортади ва электр ўтказувчанлик камаяди. 2-тур ўтказгичларда ҳарорат ортиши билан эритувчининг қовушқоқлиги камаяди ионларнинг гидратланиши камаяди ионларнинг ҳаракат тезлиги ортади ва натижада солиштирма электр ўтказувчанлик ортади. Шунинг учун электр ўтказувчанлик термостатда яъни, ўзгармас ҳароратда аниқланиши керак. - Солиштирма электр ўтказувчанликнинг концентрацияга боғлиқлиги график орқали ифодаланади.
- Масалан, графикда КОН ва Н2SO4 ларда max хосил бўлишига сабаб биринчидан, Н+ ва ОН- ионларининг ҳаракатчанлиги юқори; иккинчидан электролит концентрацияси ортиши билан ҳажм бирлигидаги ионлар сони ортиб боради ва улар орасидаги электростатик тортишиш кучлари ортиб, ҳар бир ион ўз атрофига қарама-қарши зарядли ионларни тортади ва ион булутлари хосил қилади. Натижада ионларнинг тезлиги пасайиб кетади ва ҳам камая бошлайди.
- Кучсиз электролитларда (масалан, СН3СООН ва LiCl) ионлар концентрацияси кичик бўлганлиги учун улар орасидаги электростатик тортишиш кучлари сезиларсиз. Ионларнинг ҳаракат тезлиги концентрацияга деярли боғлиқ эмас.
- Уларнинг суюлтирилган эритмаларида α=1 ва электр ўтказувчанлик электролит концентрацияси ортиши билан маълум миқдорда ортади.
- Концентрланган эритмаларида α<1 бўлади. Эритмада ионлар концентрацияси камаяди ва солиштирма электр ўтказувчанликнинг ортиши секинлашади.
- Электр ўтказувчанликни ўлчаш
- Тажрибада электр ўтказувчанлик эмас, балки унга тескари бўлган катталик – қаршилик ўлчанади. Бунинг учун қуйидаги схема тузилади. Бу схема Кольрауш схемаси деб ном олган.
- АС – реохорд R3 – қаршиликлар магазини
- Rх – қаршилиги номаълум эритма
- 1>
Do'stlaringiz bilan baham: |