Навоий вилояти Қизилтепа тумани Маликобод маҳалласида тик дренаж қудуғини қуриш ишларини бажариш бўйича 16-сонли пудрат шартномаси


«Пудратчи» томонидан шартномада кўрсатилган суммадан ошиқча бажарилган ишлар учун «Буюртмачи»


Download 44 Kb.
bet2/3
Sana03.12.2023
Hajmi44 Kb.
#1806737
1   2   3
Bog'liq
Пудрат шартномаси

«Пудратчи» томонидан шартномада кўрсатилган суммадан ошиқча бажарилган ишлар учун «Буюртмачи» томонидан тўловлар ўзаро келишилган ҳолда қўшимча смета ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

  • Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланмайди ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин, ундан ташқари куйидаги холларда:

    • Ишлар ҳажми «Буюртмачи» томонидан ўзгартирилганда:

    • Объектнинг қурилиши бир йилдан ортиқча узайтирилганда.

      1. Тегишли асослар мавжуд бўлганда санаб ўтилган ўзгартиришлар «Буюртмачи» ва «Пудратчи» ўртасида шартнома қушимча битим билан расмийлаштирилади.

    1. ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

      1. Қурилиш ишлари юқорида кўрсатилгани каби келишилган муддатда объектни фойдаланишга топшириш.

      2. Махсус таъмирлаш ишларини бажариш учун махсус ёлланма пудратчи ташкилотларни жалб килади.

      3. «Пудратчи» шартномада назарда тутилган қурилиш ишларини бажаради ва шунга мувофик бажарилган ишлар тўғрисида 2-сонли далолатномани (Ф-2) ва 3-сонли далолатномани (Ф-3) тузади.

      4. Пудратчи бунак пулларини олгандан сўнг шартнома шартларига асосан ишни сифатига 1 йил кафолат беради.

    2. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

      1. Шартномада кўрсатилган 4.1. банди бузилса, «Буюртмачи» ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилган ишлар қийматининг 0,4 % микдорида «Пудратчи» га пеня тўлайди.

      2. «Буюртмачи» таъмирлаш ишларини ўз вақтида белгиланган стандартларга ва амалдаги қонунчиликка асосан қабул қилиб олади.

      3. «Буюртмачи» тасдиқланган сметасига мувофиқ хўжалик ҳисобида шартнома тузади ва «Пудратчи» томонидан бажарилган қурилиш ишлари суммасига мувофик 2-сонли (Ф-2) ва 3-сонли (Ф-3) далолатномани қабул қилади ва тасдиқлайди.

      4. «Буюртмачи» томонидан қурилиш ишларини бажариш даврида «Пудратчи»га ўзи томонидан харид қилинган қурилиш, ёкилғи мойлаш материаллари ва эхтиёт қисмларини такдим қилиши ва ўзаро ҳисоб-китобда акс эттирилиши мумкин.

    3. ТОМОНЛАР ЎРТАСИДА ШАРТНОМАВИЙ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ.

      1. Ушбу шартнома асосида келиб чиқадиган ҳар қандай низолар ўзаро келишув тартибида амалга оширилмаган такдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликлари талабларига асосан иқтисодий судларида ҳал этилади.

      2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий- хуқукий базаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ва бошқа қонун хужжатларида, ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.

    4. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ КИЛИШ МУДДАТИ.

      1. Шартнома имзоланган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва қурилиш тугаган кунга қадар амалда бўлади.

    5. БОШКА ҲОЛАТЛАР.

      1. Томонлар шартнома мажбуриятлари юзасидан узаро хамкорлик килиб турадилар.

      2. Мазкур шартнома имзоланган кундан эьтиборан мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасида барча ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.

      3. Йилдан йилга иккинчи босқичга ўтадиган объектлар Ўз.Р. конунчилиги асосида қурилиш материаллари бозор нарх наволарида қайта кўриб чиқилади ва томонлар ўртасида тузилган баённома асосида белгиланади.


    6. Download 44 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling