Назарий қисм 1-мавзу.Диншунослик фани предмети,масади ва вазифалари. Режа. 1.Диншунослик фани мақсади ва вазифалари. 2.Диншунослик фани вужудга келиш тарихи. 3.Динлар тарихини ўрганишда шарқ ва ғарб алломалари қарашларининг ўзига хос жиҳатлари. «Диншунослик» фанини ўқитишдан мақсад ... талабаларга диний ва миллий қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлигини тушунтириш ҳамда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришдан иборат. «Диншунослик» динни тарихийлик, холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб ўрганади. «Диншунослик» фанининг вазифаси... талабаларга ҳозирги даврдаги динлар ҳақида умумий назарий тушунчалар бериш, давлат ва дин муносабатлари, динлараро бағрикенглик ғояси ва маданияти тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш, шу билан бирга диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида билимлар беришдан иборатдир. «Диншунослик» ... Динлар тарихи, улар билан боғлик жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи фандир. Диншунослик соҳалари... дин феноменологияси, дин психологияси, дин антропологияси. Дин йўналишида ёзилган илк асар ... «ал-Ароъ вад-диёнот» (Эътиқодлар ва динлар) китоби ҳисобланади. Муаллифи Хасан ибн Мусо ан-Навбахтий (ваф. 910 й.) «Ал-Фирақ» (Фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга... Абу Мансур Абдулқодир Бағдодийнинг (ваф. 1038 й.) «ал-Фарқ байн ал- фирақ» (Фирқалар орасидаги фарқ) асари ҳамда Абул Маолий Мухаммад ибн Убайдуллоҳнинг (ваф. 1092 й.) «Байн ал-адён» (Динлар орасида) асарларини киритиш мумкин. «Ал-Милал» йўналишида... Қози Абу Бакр Бақиллонийнинг (ваф. 1012 й.) «ал-Милал ван-ниҳал» (Динлар ва халқлар), Абу Мухаммад Али Ибн Ҳазмнинг (ваф. 1064 й.) «Китоб ал-фасл фи-л- милал ва-л-ахвои ва-н-ниҳал» (Динлар, ҳаво ва халқлар ҳакида ажралувчи китоб), Абул-Фатх Мухаммад ибн Абдулкарим Шаҳристонийнинг (ваф. 1183 й.) «ал-Милал ва-н-ниҳал» асарларини санаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |