Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари


-тажриба. Симоб (I)-оксидининг олиниши


Download 372.5 Kb.
bet7/11
Sana17.06.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1528794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
portal.guldu.uz-Натрий ва унинг бирикмалари

5-тажриба. Симоб (I)-оксидининг олиниши. Симоб (I)-нитрат эритмасига ўювчи натрий эритмасидан қўшинг. +ора чўкма-симоб (I)-оксид ҳосил бўлишини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг.
6-тажриба. Симоб тузининг оксидловчи хоссалари. Пробиркага 1-2мл сулема HgCl2 эритмасидан қуйинг ва унга озроқ 2н қалай хлорид эритмасидан қўшинг. Оқ чўкма каломель Hg2Cl2 ҳосил бўлишини кузатинг. Сўнгра яна қалай хлорид эритмасидан қўшинг. Нима кузатилади? Реакция тенгламасини ёзинг.
7-тажриба. Рух, кадмий, симоб сульфидларининг олиниши ва хоссалари. Учта пробиркадан бирига ZnSO4, иккинчисига CdSO4 ва учинчисига Hg(NO3)2 эритмаларидан 2-3мл дан қуйинг. Учала пробиркан CdSO4 Hg(NO3)2 инг ҳар бирига 2-3мл дан аммоний сульфид эритмасидан қуйинг. Ҳосил бўлган чўкмаларнинг ранги қандай? Сульфидларнинг чўкмаларига хлорид кислота қуйинг.
Сульфидларнинг ҳаммаси эрийдими? Содир бўладиган реакцияларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
8-тажриба. Рух ва кадмий тузларининг гидролизи. А)Рух ва кадмий сульфат тузлари эритмасини қизил ва кўк лакмусли қоғоз билан синаб кўринг. Кузатилган ҳодисаларни изоҳланг. Гидролиз реакцияларининг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
Б)Рух ва кадмий сульфат эритмаларига сода эритмасидан қўшинг. Нима кузатилади? Пробиркани қиздиринг ва CO2 ажралиб чиқишини кузатинг. Реакция тенгламаларини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг.


9-тажриба. Кадмий ва симобни уларнинг тузларидан сиқиб чиқариш. А)Пробиркага 1-2мл CdSO4 эритмасидан қуйинг ва унга рух бўлакчасини ташланг. Нима кузатилади? Реакция тенгламасини ёзинг.
Б)Пробиркага юқа мис пластинка бўлакчасидан солиб, унга 1-2мл Hg(NO3)2 эритмасидан қуйинг. Нима кузатилади? Реакция тенгламасини ёзинг.


10-тажриба. Симоб тузларининг ишқорлар билан ўхаро таъсири. Бир пробиркага 1-2мл Hg(NO3)2 эритмасидан, иккинчисига худди шунча Hg2(NO3)2 эритмасидан қуйинг. Ҳар қайси пробиркага то чўкма ҳосил бўлгунча, 2н ўювчи натирй эритмасидан қуйинг. Ҳосил бўлган чўкмаларнинг ранги ва таркиби қандай? Чўкмаларга суюл. нитрат кислотанинг таъсирини синаб кўринг. Реакция тенгламаларини ёзинг.



Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling