Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари


-тажриба. Хроматнинг дихромага ва дихроматнинг хроматга айланиши


Download 372.5 Kb.
bet10/11
Sana17.06.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1528794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
portal.guldu.uz-Натрий ва унинг бирикмалари

4-тажриба. Хроматнинг дихромага ва дихроматнинг хроматга айланиши. Пробиркага 2-3мл калий хромат эритмасидан қуйинг ва унга томчилатиб, то ранги ўзгаргунча 2н сульфат кислота эритмасидан қўшинг. Сўнгра ҳосил қилинган эритма яна дастлабки тузига киргунча унинг устига 2н KOH ёки NaOH эритмасидан томчилатиб қўшинг.
Хроматнинг дихроматга ва дихроматнинг хроматга айланиши реакциясини молекуляр ва ионли кўринишда ёзинг. Кислота ва ишқор қўшиш билан мувозвнвтнинг қандай силжишини тушунтиринг.


5-тажриба. Олти валентли хром бирикмаларининг оксидловчи хоссалари. Иккита пробирка олиб, уларнинг ҳар бирига 1-2мл дан калий дихромат эритмасидан қуйинг ва кислотали муҳит ҳосил бўлиши учун 2-3 томчи сульфат кислота томизинг.
Пробиркалардан бирига натрий сулфат эритмасидан, иккинчисига эса калий йодид эритмасидан қўшинг. Пробиркаларни бир оз қиздиринг ва эритмалар рангининг ўзгаришини кузатинг. Реакцияларнинг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.


6-тажриба. Марганец (II)-гидроксиднинг олиниши ва хоссалари. Икки валентли марганец тузи эритмасидан пробиркага 3-4мл қуйинг ва унга худди шунча ҳажм ишқор эритмасидан қўшинг. Пробиркада ҳосил бўлган чўкмани суюқлиги билан турт қисмга бўлинг. Бирини шундай очиқ ҳавода қиздиринг, иккинчисига кислота эритмасидан, учинчисига ишқор эритмасидан, тўртинчисига эса озгина водород пероксид ёки бромли сув қўшинг. Нима кузатилади? Ҳар қайси пробиркада содир бўладиган ҳодисани тушунтиринг ва барча реакцияларнинг тенгламаларини ёзинг.

7-тажриба. Икки валентли марганец тузларининг оксидланиши. Пробиркага 2-3мл аммоний персульфат (ёки калий персульфат) тузи эритмасидан қуйинг ва унга кислотали муҳит ҳосил қилиш учун озгина 2н нитрат кислота эритмасидан қўшинг. Сўнгра бир неча томчи марганец (II)-сульфат эритмасидан томизинг ва пробиркани қиздиринг. Эритма рангининг ўзгаришига эътибор беринг. Нима ҳосил бўлади? реакция тенгламасини ёзинг.


8-тажриба. Тўрт валентли марганец тузларининг оксидланиши. А)Пробиркага ёки чинни косачага 0,5г марганец (IV)-оксид, 1г калий нитрат ва 1г калий гидроксид (калий гидроксидни қўл билан ушламанг) кристалларидан солиб аралаштиринг. Аралашмани то суюқлангунча қиздиринг, яшил тусли қотишма ҳосил бўлишини кузатинг.


Б)Олинган марганец қотишмасини 5-6мл сувда эритинг. Ҳосил қилинган эритмадан учта пробиркага 1мл дан қуйинг. Пробиркалардаги эритмалардан бирига сув қуйиб суюлтиринг, иккинчисига кислотали муҳит ҳосил бўлгунча сульфат кислота эритмасидвн қўшинг, учинчисига эса хлорли сув қўшинг. Нима кузатилади?
Реакцияларнинг содир бўлиш сабабларини тушунтиринг ва тенгламаларини ёзинг.



Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling