Лаборатория иши №1
Керакли асбоб ва реактивлар: керосинли шиша идиш, газ горелкаси, дистилланган сув, пинцет, универсал индикатор, фильтр қоғоз, пичоқ, фенофталеин ёки метилоранж, платина ёки нихром сими, Li нинг бирор тузи эритмаси, K ва Na тузлари, Na2S, NaCl, Na2CO3, Na2O2, HCl, Na.
1-тажриба. Ишқорий металларга ҳаво кислороди ва сувнинг таъсири.
А) Керосинли шиша идишда сақланадиган натрий металининг кичик бўлакчасини пинцет ёрдамида олиб, фльтр қоғоз билан артинг ва пичоқ билан кесинг. Металлнинг янги кесилган юзасига эътибор беринг. Бир оз вақтдан кейин натрий металининг янги кесилган юзасида нима содир бўлади? Реакция тенгламасини ёзинг.
Б) Натрийнинг кичик бўлакчасини фильтр қоғоз билан артиб, икки томчи фенофталеин қўшилган идишга солинг. Шиддатли реакция боришини ва эритма рангининг аста-секин ўзгаришини кузатинг. Реакция тенгламасини ёзинг.
2-тажриба. Натирй пероксиднинг сув билан ўзаро таъсири. 3-4 мл сув қуйилган пробиркага озроқ натрий пероксид солинг ва газ пуфакчалари ажралиб чиқишини кузатинг. Пробиркага суюқлик юзасига тегизмасдан учи чўғланиб турган чўпни туширинг.
Na2O2 сув билан ўзаро таъсир этганда қандай газ ажралиб чиқади? Реакция тенгламсини ёзинг.
3-тажриба. Ишқорий металларнинг алангани бўяши. Хлорид кислотада ва қиздириш йўли билан тозаланган платина ёки нихром симни литийнинг бирор тузи эритмасига ботириб олинг ва газ горелкаси алангасига тутинг. Аланганинг тўқ қизил рангга бўялишини кузатинг.
Шу тажрибани калий ва натрий тузлари билан ҳам қилиб кўринг. Калий тузлари алангани гунафша тусга, натрий тузлари эса сариқ тусга киритади.
4-тажриба. Ишқорий металларнинг пластиклик хоссалари. Керосинли банкага солинган натрий ёки калий металидан бир бўлакчасини пинцет билан олиб, фильтр қоғоз орасига қўйинг ва бармоқ билан босинг. Ишқорий металлнинг осонгина эзилиши (деформацияланиши)га эътибор беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |