Назарий қисм Металларнинг физик хоссалари


Download 372.5 Kb.
bet9/11
Sana17.06.2023
Hajmi372.5 Kb.
#1528794
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
portal.guldu.uz-Натрий ва унинг бирикмалари

Лаборатория иши №4
Керакли асбоб ва реактивлар: Пробиркалар, чинни косача, аммоний персульфат (ёки калий персульфат) тузи эритмаси, чинни косача, бромли сув, хлорли сув, Mg нинг икки валентли тузи эритмаси, рух бўлакчалари, хром (III)-хлорид эритмаси, газ ўтказувчи най, мўл ишқор эритмаси, уч валентли хром тузи эритмаси, суюл. хлорид кислота, хлорли сув, водород пероксид эритмаси, калий хромат эритмаси, 2н сульфат кислота эритмаси, 2н KOH ёки NaOH эритмаси, калий дихромат эритмаси, натрий сулфат эритмаси, калий йодид эритмаси. HCl, H2SO4, HNO3, NaOH, KMnO4,MnO2 MnSO4 KNO3


1-тажриба. Хромнинг икки валентли бирикмаларини ҳосил қилиш. А)Пробиркага рух бўлакчаларидан солиб, устига кислотали муҳит ҳосил бўлиши учун 3-4 томчи хлорид кислота эритмаси қўшилган 2-3мл хром (III)-хлорид эритмасидан ва 2-3мл бензин қуйинг.
Пробирка оғзини газ ўтказувчи най ўрнатилган пробка билан беркитинг ва газ ўтказувчи най учини сув солинган иккинчи пробиркага туширинг. Эритма рангининг ўзгаришини кузатинг. Нима учун бензин қўшилади?
Б)Юқорида ҳосил қилинган хром (II)-хлорид эритмасига мўл ишқор эритмасидан қўшинг ва хром (II)-гидроксид ҳосил бўлишини кузатинг. Хром (II)-гидроксид қандай хоссага эга?


2-тажриба. Хром (III)-гидроксиднинг олиниши ва хоссалари. А)Пробиркага 2-3мл уч валентли хром тузи эритмасидан қуйинг ва унга то чўкма ҳосил бўлгунча ишқор эритмасидан томизинг. Реакциянинг молекуляр ва ионли тенгламаларини ёзинг.
Б)Пробиркадаги ҳосил қилинган чўкмани икки қисмга бўлинг. Унинг бирига суюл. хлорид кислота, иккинчисига эса чўкма батамом эриб кетгунча ишқор эритмасидан қўшинг.
Реакцияларнинг тўлиқ ва қисқартирилган ионли тенгламаларини ёзинг.


3-тажриба. Уч валентли хром бирикмаларининг оксидланиши. Пробиркага 2-3мл уч валентли хром тузи эритмасидан қуйинг ва унга дастлаб ҳосил бўладиган хром (III)-гидроксид чўкмаси эриб кетгунча ишқор қуйинг. Ҳосил қилинган хромит эритмасини иккиги бўлинг. Уларнинг бирига хлорли сув, иккинчисига эса водород пероксид эритмасидан қуйинг. Пробиркаларни бир оз қиздиринг ва эритмалар рангининг ўзгаришини кузатинг.
Реакция тенгламаларини ёзинг. Оксидловчи ва қайтарувчини кўрсатинг.



Download 372.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling