Нефть ва газ кон геологияси
Гил эритмаси сифати ва қудуқни ювишни назорат қилиш ҳамда қудуқда содир бўладиган асоратларга қарши чора кўриш
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қудуқни ювиш.
- Асоратларни бартараф этиш.
Гил эритмаси сифати ва қудуқни ювишни назорат қилиш ҳамда қудуқда содир бўладиган асоратларга қарши чора кўриш
Бурғилаш чоғида қўлланиладиган гил эритмаси сифати қудуқда нефт-газ намоёнлашиши, ағдарилишлар юзага келиши, гил эритмасининг айланмай қолишига ва очилган маҳсулдор қатламнинг гиллашишига имкон бермаслиги даркор. Гил эритмаси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши лозим: 1) қудуқ деворидаги жинсларни яхши гиллаши, улардаги ғовак ва дарзликларни беркитиши; 2) маҳсулдор қатламлар очилганда гил эритмаси таркибидаги сувни унга кўп сингмаслиги; 3) қудуқ девори юзасида юпқа, ўзидан сув ўтказмайдиган гилли қобиқ юзага келтирмоқ; 4) майдаланган жинс бўлакларини гил эритмаси ёрдамида ер юзасига олиб чиқиши, гилли эритма ҳаракати тўхтаганда зарраларнинг қудуқ тубида чўкишига имкон бермаслиги лозим. Қудуқни ювиш. Қудуқ тубини майдаланган жинс зарралари ― шламдан узлуксиз тозалаш, жинс майдаловчи ускуналарни совутиш, қудуқ деворини мустаҳкамлаш ва бошқа мақсадларда вақт улушида қудуққа ҳайдаладиган гил эритмаси ёки бошқа ювувчи суюқликлар миқдори. Шунингдек, қудуқни ювиш орқали айрим горизонтларни ажратиш, жинсларнинг қаттиқлигини пасайтириш, бурғилаш ускунасини мойлаш ва шу каби ишлар бажарилади. Бурғилаш чоғида гил эритмаси параметрларининг (зичлиги, сув бераолишлиги, барқарорлиги, эритмадаги қум миқдори ва ш.к.) ўзгариши кеча-кундуз давомида назорат қилиниши лозим. Бу мақсадда ҳар бир қазилаётган қудуқда кўчма лаборатория ёки зарурий асбоблар тўплами, бурғилаш идорасида турғун лаборатория ташкил қилинади. Гил эритмаси намунаси қудуқ оғзида ва эритмани айланиш тизимининг охирида олинади. Гил эритмасининг аниқланган ҳамма параметрлари миқдори махсус журналда қайд қилинади. Асоратларни бартараф этиш. Қудуқларни бурғилаш чоғида турли кўринишдаги мураккабликлар юзага келади. Улардан энг кўп тарқалганлари: ювувчи суюқликнинг ютилиши, нефт―, газ― ёки сув намоёнланиши, қудуқ деворидаги жинсларнинг ўпирилиши, қудуқда бурғилаш ускуналарининг қисилиб қолиши ва уларни тортиб олиш ва ш.к. Ювувчи суюқликнинг ютилиши кўпинча ковакли, дарзли ёки йирик ғовакли жинсларда қатлам босими қудуқдаги ювувчи суюқлик устуни босимидан кам бўлганда содир бўлади. Ютилиш тезлиги ҳам турлича ― кучсиз ютилишдан (қатлам босими паст, йирик заррали ёки ингичка дарзли жинсларда) фалокатли ютилишгача (йирик коваклар ва кенг дарзликлар очилганда) бўлиши мумкин, бунда ювувчи суюқликнинг айланиши буткул тўхташи мумкин. Ювувчи суюқлик ютилишининг олдини олиш учун кончи-геолог геологик-техник нарядда олдиндан бундай ҳодиса содир бўлиши мумкин бўлган интервални белгилаши лозим. Бундай зонанинг очилишига 50-100 м қолганда сув бераолиши жуда кам ва зичлиги паст бўлган эритма билан қудуқни бурғилаш давом эттирилади. Агар гил эритмаси жадал ютила бошласа (150-200 м3/соатдан кўп), у ҳолда қудуққа оҳак-гилли, цемент-гилли ёки силикат-гилли эритма ҳайдалиб, қудуқ тубида бурғилаш эритмасининг жинсга шимилишига ҳалақит берувчи қовушқоқ тиқин ҳосил қилинади. Агарда бундай тадбирлар ёрдам бермаса, у ҳолда қудуқ туби цементланади. Шимилиш шиддатини пасайтириш учун гил эритмасига инерт тўлдирувчилар: тселлофан, тангачасимон слюдалар, қиринди, асбест ва бошқалар қўшилади. Шимилиш шиддати пасайгандан сўнг, у тампонловчи эритмалар (юқори мустаҳкамликка эга бўлган гипс, гелсемент ва б.) ёрдамида тугатилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling