Нгин хавфсизлик асослари


Ёнишнинг физик-кимёвий асослари


Download 264 Kb.
bet2/11
Sana19.02.2023
Hajmi264 Kb.
#1215028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Engin-havfsizlik-asoslari

2. Ёнишнинг физик-кимёвий асослари.

Ёниш деб, ёнувчи модда билан хаводаги кислороднинг узаро таъсири натижасиду жуда тез кечувчи ва куп микдорда иссиклик ажралиб чикувчи химиявий реакцияга айтилади. Куп холларда ёниш ёнувчи модда заррачаларининг нурланиши билан бирга кечади. Ёниш хосил булиши ва у давом этиши учун ёнувчи модда (каттик, суюк ёки газсимон), оксидловчи модда (оддий шароитда оксидловчи модда вазифасини хаводаги кислород уташи мумкин) ва ёндирувчи манба (учкун, очик аланган ва чугланган нарса) мавжуд булиши керак. Шуни айтиш керакки, хаводаги кислород микдори 15% дан юкори булгандагина оксидловчи вазифасини бажара олади, ундан паст концентрацияда эса ёниш мажуд була олмайди. Бундан ташкари оксидловчи модда вазифасини тегишли шароитларда хлор, бром, калий ва бошка моддалар хам уташи мумкин.


Хавфлилиги буйича барча модда ва ашёларни куйидаги турларга булиш мумкин: ёнмайдиган моддалар, ёниш хавфи мавжуд моддалар, ёниш ва портлаш хавфи мавжуд хамда портлаш хавфи мавжуд моддалар.
Ёнмайдиган модда ва ашёлар - ёниш ёки ёнгинни узатиш хусусиятлари йук нарсалардир. Масалан, гишт, металл, бетон ва бошкалар.
Ёниш хавфи мавжуд модда ва ашёлар хавода ёниш ва ёнгинни узата олиш хусусиятига эгадирлар. Масалан, ёгоч, когоз, пахта толаси, мазут, портлаш хоссасига эга булмаган чанглар (тукимачилик корхоналаридаажралиб чикадиган чанглар хам шунга киради).
Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд модда ва ашёлар, каттик ёки суюк ёнувчи моддалар билан бирикканда бир зумда аланганланиб кетиш хоссасига эга. Бундай моддаларга водород ангидриди, азот кислотаси ва бошкалар, хамда ёнувчи моддалар билан аралашганда ёзидан кислород ажратиб чикарувчи, кислота таъсирида, киздирилганда ёки механик таъсир остида портловчи бирикмалар киради. Масалан, пахта чанги билан селитра аралашганда шу хол руй бериши мумкин. Шу билан бирга бундай нарсаларга хавода таркалган холда портловчи аралашмалар хосил килувчи чанглар хам мансубдир. Масалан, луб ва кенаф толалари чанглари. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд моддаларга узлари ёнмайдиган, лекин сув билан аралашганда парчаланиб, газ ажратиб чикарувчи ва бу газ хаво билан бирикканда портловчи бирикма хосил килувчи моддалар хам киради (кальций карбид).
Портловчи нарса ва моддалар хаво билан аралашиб, портловчи бирикмалар (ёнувчи газ, водород, ацетилен) хосил киладилар. Портлаш хавфи мавжуд моддаларга ёнувчи газлар билан аралашганда портлаш хавфини вужудга келтирадиган ёнмайдиган газлар хам киради (кислород ёнувчи газ билан аралашганда портлашга олиб келади). Айрим холда ёнмайдиган ва ёниши таъминлай олмайдиган портловчи газлар хам булиши мумкин. Масалан, баллонларда сикилган холда сакланувчи карбонат ангидрид гази. Портловчи моддаларга, шунингдек хаво билан аралашган холидаги неорганик моддалар хам (алюминий, магний ва бошка моддалар кукунлари) киради.



Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling