Нгин хавфсизлик асослари


Саноат корхоналарининг ёнгинга карши сув таъминоти


Download 264 Kb.
bet9/11
Sana19.02.2023
Hajmi264 Kb.
#1215028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Engin-havfsizlik-asoslari

8. Саноат корхоналарининг ёнгинга карши сув таъминоти.

Тукимачилик корхоналарида ёнгинга карши самари курашиш максадида ут учириш водопроводлари мавжуд булади. Бу водопровод купинча хужалик ва ишлаб чикариш водопроводи билан биргаликда кулланилади. Бу водопровод кувурларига сув кул, дарё, канал, сув омбори, атезиан кудуклари, шахар водопровод тизими ва бошка манбалардан олишини мумкин.


Ут учириш учун мулжаланган сув таъминоти манбанинг турига ва химояланувчи объектнинг характерига караб водопровод курилмаларининг сони белгиланади. Одатда очик манбалардан буладиган сув таъминоти мураккаб хисобланади. Бу схема уз таркибида сув чикариш иншооти, дастлабки сув кутаргич насослари, сув тозалаш курилмалари, тоза сув саклаш хавзалари, сувни иккинчи кайта кутариш насоси станцияси, сув босими хосил киладиган минора (сув минораси), кувурлар ва ут учириш грантлари каби купгина курилмаларни уз ичига олади. Купгина тукимачилик корхоналарида утга карши сув таъминоти корхона ховлисига курилган сув ховузларидан олинади. Сув ховузларининг хажми ут учиришнинг механик воситаларини 3 соат давомида тинимсиз таъминлаб туришга мулжалланади. Улар корхона худуддида шундай жойлаштириштириладики, сув насослар ишлатилганда ут учириш ичаклари узунлиги 150 м дан, автонасослар ишлатилганда эса 200 метрдан ортиб кетмаслиги керак.
Маълумки, сув корхона водопроводи тармоги бир хилда сарф булмайди, сув билан таъминлаш насослари эса маълум хажмда сув бериб туради. Корхона водопровод системасида сув сарфини ростлаш учун, хамда баланд-пастлиги жихатдан хар хил булган нукталарда босимини ростлаб туриш учун сув миноралари курилади. Водопровод системасида сув сарфикам булганда келаётган ортикча сув шу сув минорасига тушади ва аксинча сув сарфи ортикча булганда шу минорадаги захира сувдан ишлатилади.
Миноранинг ишидаги сув ун минутлик узлуксиз ишлатишга етадиган булади. Хужалик эхтиёжлари учун суткали сув сарфининг 20 фоиз микдорида, насосларни автоматик равишда юргизлаганда эса 5 фоиз микдорида сув захираси олинади. Хозирги пайта бакдаги сувнинг сатхи пасайиши билан насослари автоматик равишда юргизиб юбориш ускуналари кулланилади. Бундай холларда сув минорасидаги сув хажми 5 минутлик узлуксиз сарфлашга хисобланади.
Сув минорасининг баландлиги одатда куйидаги формула буйича хисобланади:
Нмэб+ hc + (La+Lб), м (9.1)

Бу ерда Нэб - сувнинг водопровод системасидаги минимал эркин босими, м;


 hc - сув минорасидан участканинг охиргача босимнинг пасайиши, м;
La+Lб - сув минораси жойлашган ва участка охиридаги ер юзасининг баландлик белгиси, м.
У т у ч и р и ш н и н г т а ш к и в о д о п р о в о д с и с т е м а с и
Ишлаб чикариш корхонаси худудида, хом ашё ва тайёр махсулот омборлари ёнгинни учириш максадда доимо керакли босим остида етарли микдорда сув билан таъминланиши керак. Бу максадда корхона худудида ут учириш грантлари билан таъминланган водопровод системаси утказилади.
Пахта толаси омборларини ташки томонидан учириш учун мулжалланган гидрантлар оркали юбориладиган сув, кичик омборлар учун - 10 л/с; урта ва катта омборлар учун - 20 л/с ва булардан ташкари омборлар учун - 30 л/с микдорида хисобланади.
Техник- иктисодий самарадорлиги буйича ут учириш водопроводлари икки хил - паст ва юкори босимли булади. Тукимачилик корхоналарида ишлаб чикариш ва хужалик-маиший водопровод билан умумлаштирилган паст босимли водопровод хамда юкори босимли водопровод урнатилган.
Паст босимли водопровод системасида, сув босими ичак учидан яъни стволдан чикаётган сув окими 10 м юкоригача кутарила олиши керак. Бундай водопроводда ёнгин пайтида сув босимини ошириш учун мотопомпа ёки автонасос ишлатилади
Юкори босимли водопровод системасида эса сув босими стционар насослар оркали хосил килинади. Насослар одатда иккитадан урнатилади, бири иш насоси, иккинчиси захира насоси. Бунда яна электр насосларидан ташкари иш унумдорлиги 1200 л/мин булган стационар сувнасослар хам назарда тутилиши керак. Бу насослар ёки мотопомпа факатгина ёнгин пайтида ишлатилади. Бошка пайтда паст босимли водопровод системасидек ишлай беради. Бу юкори босимли водопроводда сув босими объектдаги энг юкори бинодан 10 метр баландликка узлуксиз сув окимини узатиб бера олиши керак. Шу билан бирга берилаётган сув сприск диаметри 19 мм, ичакнинг узунлиги 100 м гача, сув окимининг сарфи 5 л/с булгандаги холат хисобланади.
Шу шартларда гидрантлардаги (36-расм) керакли сув босими (м) куйидаги формула буйича хисобланади:
hгидр=hспр+Hшл+H+t (9.2)
Бу ерда: hгидр - сприскдаги босим, м;
hшл - шлангдаги сув босимининг камайиши, м;
Н - гидрант ва стендрдаги сув босимининг камайиши, м;
t - корхона биносининг энг баланд нуктасининг баландлиги, м.
Ут учириш максадида кулланиладиган водопровод системаси боши берк ёки халкали булиши мумкин. Корхона худудининг хохлаган ерига сувни олиб боришда энг ишончлиси халкали системасидир.
Ёнгин пайтида водопроводдан сувни олишда унга бутун узунлиги буйича гидрант урнатилади. Гидрантлар одатда чоррахаларга якин ерларга, биноларнинг кулаганда “босиб колиш” минтакасидан узокрок йуллар буйлаб, уларнинг четидан 2,5 м дан узок булмаган масофада утказилади. Бинолардан эса Н/2+3м масофада утгани маъкул (Н-бинонинг баландлиги, м). Улар одатда бир-биридан 100 м гача булган масофада урнатилади. Корхона худудининг хар бимр нуктаси иккита гидрантдан бериладиган сув билан таъминланиши керак. Бунда паст босимли водопроводдаги гидрантларнинг таъсир доираси 150 м, юкори босимли водопроводдаги гидрантларнинг таъсир доираси 120 м килиб олинади.
Гидрантлар икки хил, яъни ер ости ва ер усти гидрантлари булиши мумкин. Расмда курсатилгандек, ер ости гидрантлари чуян копкок билан ёпиладиган кудуклар ичига урнатилади. Буларни ишга тушириш бироз мураккаброк, коронгида хамда ер юзи кор билан коплаган вактларда топиш кийинрокдир; афзаллиги эса кишда кувурладаги сув музлаб колмайди.
Ер усти гидрантларида сув музлаб колиши мумкин, лекин афзал томони шундаки, улар хар доим яккол куриниб туради ва тез ишга тушириб юбориш мумкин. Тукимачилик корхоналарида ер ости гидрантлари кулланилади.

У т у ч и р и ш н и н г и ч к и в о д о п р о в о д с и с т е м а с и .


Тукимачилик корхоналарида ички водопровод жумлари ишлаб чикариш цехларида, зинапоя катакларида, эвакуация килиш эшклари ёнида, маиший бинолар коридорларида урнатилади. Жумраклар девор ёки устунларга (колонна), ердан 1,35 м баландликка урнатилиб, ёгочдан ясалган ойнабандланган ва кизил рангда “ПК” (пожарный кран) деб ёзиб куйилган жавон ичига урнатилган булади. Жавонинг ичига доира шаклида ураб куйилган узунлиги 10 ёки 20 м ли ичак ва сприскининг диаметри 13 ёки 16 мм булган ствол жойлаштирилади. Одатда бир цехда диаметрлари бир хил булган стволлар кулланилади. Водопровод жумрагининг диаметри 51 ёки 61 мм булиши ва унинг учида шланг билан тез ва зич туташтириш имконини берадиган ГР каллаги булади. Шланг билан ствол хам шундай каллак билан туташтирилади.
Жумраклар орасидаги масофа шундай танланадики, бинонинг шу каватидаги хар бир нукта икки жумрак окимидан чикаётган сув билан химояланган булиши керак. Бундаги сув сарфи бино учун иккита жумрак баравар ишлаганда хар бир жумракка 2,5 л/с микдоридаги сув сарфи хисобидан олинади.
Корхона буйича ёнгин пайтида буладиган сув сарфи бинони ташкаридан учириш (гидрантлар), ичкаридан учириш (ички водопровод жумраклари), автоматик равишда утни учириш (спринклер ва дренчер) ва бошка сув ёрдамида ут учириш воситалари оркали буладиган сув сарфи йигиндисидан иборат. Умумлаштирилган водопровод системаларида бу сув сарфига яна хужалик маиший хамда ишлаб чикариш заруртлари учун ишлатиладиган сув сарфи хам кушилади.
Ички водопровод тармогининг сувни пастдан ва юкоридан таркатиш турлари мавжуд. Юкоридан таркатиш турида магистрал кувурлар юкориги техник каватда ёки фермалар орасидаги бушиликда жойлаштирилади. Сувни пастдан юкорига таркатиш тури эксплуатацияда ишончи ва кенг таркалгандир.

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling