Нгин хавфсизлик асослари


Ёнгин хакида хабар бериш, алока воситалари ва ёнгиннинг олдини олиш тадбирлари


Download 264 Kb.
bet7/11
Sana19.02.2023
Hajmi264 Kb.
#1215028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Engin-havfsizlik-asoslari

6. Ёнгин хакида хабар бериш, алока воситалари ва ёнгиннинг олдини олиш тадбирлари.

Ёнгин бошланиши хакида уз вактида хабар бериш, уни таркалиб кетмасдан тезда учиришга ва уда катта талафотларнинг олдини олишга имкон беради. Ёнгин бошланганлиги хакидаги хабар ёнгинни дастлаб курган киши томонидан ёки автоматик равишда хабар берувчи томонидан ёнгиндан мухофаза килиш пунктига хамда цехнинг кунгилли ут учириш командасига хабар килиниши керак.


Автоматик равишда хабар берувчи ускуналар самаралирок, чунки уларнинг датчиклари ёнгин чикиши мумкин булган хавфли жойларга урнатилади.
Ёнгин хакида бакириб, товуш сигналлари бериб, сирена гудок бериб, металл парчасини уриб, телефон, рация ва автоматик сигнал берувчилардан хам фойдаланиб хабар берилади.
Ёнгин хавфиюкори булган корхоналар район ёки шахар ут учириш командаларибилан бевосита телефон алокаси билан богланади. Йигирув фабрикалари хам, айниксатитиш-саваш цехлари шундай алока воситаларига эга.
Цехларга урнатилган хабар берувчи мосламаларнинг (извешателлар) бир нечтаси алока тармогига кетма-кет уланиши мумкин. Бундай система шлейф системаси дейилади. Параллел уланган холда хар бир мослама кабул станцияси билан иккита сим оркали уланади. Бундай система “нур” система дейилади. Хар бир нурга кетма-кет холда учтагача мослама улаш мумкин. Алоканинг “шлейф” системаси йирик саноат корхоналарида кулланилади. Йирик тукимачилик комбинатлари шулар жумласига киради.
Ёнгин хакида хабар берувчи асбоблар тугмали (одам ишга туширади) ва автоматик равишда шлайдиган турларга булинади. Автоматик хабар берувчи асбобларнинг иш принципига караб ёруглик нури, тутун, харорат таъсирида ишлайдиган турлари бор. Улар ёнгин пайтида ажралиб чикадиган ёруглик энергиясини, тутун туфайли узгарадиган ёруглик кучини хамда харорат узгаришларини электр сигналларига айлантириб, симлар оркали кабул пунктларига ёнгин чиккан жой хакида хабар берадилар, ёки бу сигналлар автоматик равишда ут учириш воситаларини ишга тушириб юборади.
Каршилик атрофидаги хавонинг харорати меъёрида булганда тиратроннинг анод занжиридаги ток реле Р нинг ишлашига етарли булмайди. Харорат ортиши билан иссиклик каршилиги R1 узининг каршилигини тезда тушириши натижасида купик схемаси елкаларининг мувозанати бузилади ва тиратроннинг бошкарувчи электродида кучланиш ортади. Натижада тиратрон ёниб унинг каршилиги камаяди. Бу эса уз навбатида анод занжиридаги токнинг ортишига ва реле Р нинг ишлаб кетишига олиб келади. Хозирги пайтда ёнгин хакида сигнал бергичларнинг (ЭПС) куплаб схемалари мавжуд. Масалан, 10 та нурли оптик сигнал берувчи асбоб ТОЛ-10/100 микротелефон оркали гаплашиш имконини бербгина колмай, ут учириш воситаларини хам ишга тушириб юбора олади. Ёнгин хакида хабар берувчи комплекс мослама СКПУ-1 ёрдамида эса тутун, харорат, очик алангаларни каерда пайдо булганлигини хам билиш мумкин.
Ёнгин хакида хабар бершнинг юкори самарали воситаси кулда ишлатиладиган ва уз-узидан ишлаб кетадиган электр ёнгин сигнализациясидир.
Ёнгинга карши курашнинг асосий шартларидан бири уни уз вактида билиш ва навбатчи ходимга хабар беришдан иборат.
Пилла тортиш ва ипак йигириш корхоналарининг цехлари, устахоналар, лабораториялар жойлашган хамма бинолари, пиллалар, ашёлар, тайёр махсулотлар осборхоналари ёнгин сигнализацияси билан жихозланиши керак.
Ёнгин хабарлагичлари кулда ишлатиладиган (тугмали) ва уз-узидан ишлаб кетадиган хилларгша ажратилади. Уз-узидан ишлаб кетадиган хабарлагичлар эса, уз навбатида, ёнгинга олиб келувчи кандай ходисалардан таъсирланишига караб турларга ажратилади.
Уз-узидан ишлаб кетадиган ёнгин сигнализацияси системаси ёнгин хабарлагичлари (датчиклар), алока линиялари ва таъминлаш манбалари урнатилган кабул станцияси ёки коммутатор хонасидан ташкил топади. Хабарлагичларнинг кабул станциясига уланиш схемасига кура электр ёнгин сигнализацияси айланма ва бир нуктадан таркалган булиши мумкин. Биринчи схемада хабарлагичлар симлар воситасида кабул аппарати билан бир линияга кетма-кет уланган булади, иккинчи схемада эса хабарлагичлар кабул аппаратига радиал схема буйича бир неча жойда уланган булади. (101-расм). Уз-узидан ишлайдиган ёнгин хабарлагичлари ишлаб кетиш импульсига кура иссиклик, тутун, ёруглик, аралаш ва ультратовуш хабарлагичларига булинади.
АТИМ туридаги иссиклик хбарлагичлари иссикка сезгир асбоблар (101-расм). Бу асбоб металмас пластина куринишида булиб, у кизиганда деформацияланади, натижада хабарлагичнинг назорат токи туташади.

Тутун хабарлагичлари (ДИ-1) тутун пайдо булишини сезади. Ионизацион камера уларнинг сезгир элементидир (102-расм). Бу камера пултионий 239  - нурлар чикаради, ушбу нурлар камерадаги хавони электрон ва ионларга парчалайди. Хабарлагичларнинг ишлаши ёниш махсулларининг камерадаги ионланган токка таъсир курсатишига асосланган. Ёнгин чикканда тутун камерага киради ва  - нурларнинг ютилиши кучаяди, ионланиш даражаси эса камаяди, бу хол тиратронни бошкариш электродида кучланишнинг ортишига олиб келади. Тиратроннинг каршилиги сусайиб, линияда кабул станциясининг ижрочи рельеси ишлаб кетишига олиб келувчи ток пайдо булади.Ёруглик хисоблагичлари (СИ-1) очик аланга нурланишини сезади, Ушбу хабарлагичларнинг ишлаши ёнаётган жисмларнинг узидан инфракизил ва ультрабинафшаранг нурлар чикариш хоссасига асослаган. Бу аппаратни ишлатиб юборадиган электр токига айланади.


Аралаш хабарлагичлар (КИ-1) иссиклик ва тутун хабарлагичлари вазифасини бир узи бошкаради ( расм). Улар иссиклик хабарлагичи учун зарур булган электр схемаси элементларини кушган холда тутун хабарлагичлари асосисда яратилади. Улар 100 м2 майдонни назорат килиб тура олади.
Ультратовуш хабарлагичдан ДУЗ-4 ишлаши Доплер эффектдан фойдаланишга асосланади. 20 кГц частотали ультратовушлар кабул килувчи узгарткичлар урнатилган химояланаётган хонада нурланади. Хонада харакатланувчи объектлар пайдо булганда улардан кайтган ультратовуш тебранишлари меъёридаги нурланишдан фарк киладиган частотага эга булади. Нурланаётган ва кабул килинаётган сигналлар частоталаридаги фаркни электрон электр схемаси тебранишлар (5-30 Гц) куринишда ажратиб чикаради, бу тебранишлар кабул станциясининг кутбларга ажратиш рельеларини ишлатиб юборади. Мазкур хабарлагичлар 1000 м2 майдонни назорат килиши мумкин.
Хар бир сигнализация системасида кабул станцияси булади. Хозирги вактда куйидаги кабул станциялари кулланилади:
-ТОЛ-10/100 нурли оптик тревога сигнал станцияси ёнгин хакида автоматик ва дастаки хабарлагичдан келган сигналларни кабул килиш ва кайд этиш хамда тревога хабарларини ёнгин мухофазаси ташкилотларига юбориш учун мулжаланган. Бундай станцияларнинг сигими 100 та тартиб раками (нурлар) га тенг ТОЛ-10/100 станциясидан фойдаланиладиган ёнгин сигнализациясининг тузилиши схемаси расмда курсатилган.
СДПУ-1 тутун курилмаси тутутн пайдо булишини ва хароратнинг кутарилишини сезадиган аралаш ДИ-1 ёки КИ-1 хабарлагичлари урнатилган хонадаги тутуни аниклаш, шунигдек, товуш хамда ёруглик сигналлари бериш учун хизмат килади. Курилма 10 та нурга мулжаллаб тайёрланади, бу нурларнинг хар бирига 10 тагача хабарлагич уланади;
-СКПУ-1 ёнгинга карши комплекс иссиклик сигнализация курилмаси ( расм) хабарлагичдан ут олиш (ёнгин) чикканлиги хакида келаётган сигналларни кабул килиш учун мулжаланган. Курилма хоналарни куриклаш, автоматик ут учириш воситалари занжирларини бошкариш шунигдек 01 сонини автоматик терадиган системадан фойдаланиб ёнгин хакида хабар бериш имконини беради. У бешта нурга мулжалланган булиб, бу нурларнинг хар бирига 5 тадан 10 тагача хабарлагич уланади.
СДПУ-1 ва СКНУ-1 курилмаларидан фойдаланадиган ёнгин сигнализациясининг тузилиш схемаси расмда келтирилган ва унинг афзалликлари юкоридагилардан иборат:
-куриклаш сигнализацияси системасига эга;
-ёнгин хакида хабар бериш тулик автоматлаштирилган ва “01” уланган.
-ёнгин хакидаги хабар ёнгин алокаси марказий пунктига узатилади.
Курилма 50 та ёнгинга карши нурлар ва 5 та куриклаш сигнализацисига мулжаллаб тайёланган булиб, ёнгинга карши битта нурга 10 тагача КИ-1 хабарлагичини хамда битта СИ-1 хабарлагичини улаш мумкин.
Хабарлагичларнинг тури ва микдорига караб СКПУ-1 курилмаси 50 дан 100 минг м2 гача майдонни назорат килиб тура олади.
Иссиклик хабарлагичлари 100-150 Вт кувватли электр чирок ёрдамида текширилади. Тутун ва иссиклик хабарлагичлари уларга тутун манбаини якинлаштириш йули билан текширилади. Ёруглик хабарлагичи унгга ёкилган гугурт чупини купи билан 5 м гача якинлаштириш оркали текшириш мумкин.



Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling