Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

5-босқич. Болалар катта бўлиб, балоғат ёшига етадилар, 
ўқишларни тугатиб, мустақил касб-ҳунар эгаллаш босқи-
чига қадам босганда, айрим ёшлар мустақил оилавий ҳаёт 
қуришга ҳам улгурадилар. Шу даврга келиб, “Бола – ота-о-
на” муносабатлари деярли тугайди. Айниқса, бу ҳолат ев-
ропа халқларига мос, балоғат ёшига етгач, деярли барча 
ҳаётий масалаларни ёшлар ўзларича, ўз билганларича ҳал 
қила бош лайдилар. Ота-оналар уларнинг хато қилиб қўй-
ишларидан хавотир олмай қўяди. Бизда, Шарқ халқларида 
бу ҳолат бироз бошқача: ота-она фарзанди касб-ҳунарли бў-
либ, мус тақил профессионал йўлдан кетаётган бўлса ҳам, 
уларнинг келажаги, оиласи, молиявий аҳволи борасида ха-
вотирга тушаверади, ўғил уйланиши, қизларнинг турмушга 
чиқишларида ота-она ва момо-бувалар бош-қош бўладилар. 
Турмуш ўртоғи танлаш масаласи ҳам бизда жуда кам ҳолат-
ларда бўйига етган қиз ёки йигит ихтиёрига ҳавола этилади. 
Яъни кўчадан бирдан нотаниш қизни “Танишинг, бу менинг 
бўлғуси қаллиғим, турмуш ўртоғим” дейишлар бизда деяр-
ли учрамайди, чунки бунга бизнинг асрий урф-одатларимиз, 
оилавий тарбия мезонларимиз йўл қўймайди.
Айрим бўлинмаган оилаларда ўғил уйлангандан кейин 
ҳам, қиз фарзандли бўлганда ҳам ота-оналар уларнинг ға-
мини еб, ҳаётда қоқилмасликлари учун ҳаракат қилавера-
ди. Ҳаттоки, мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида 
шундай одатлар борки, она кўзи ёриган қизининг озиқ-овқа-
ти, емиши учун тўла ўзини жавобгар, деб ҳисоблайди. 
Чунки бунга икки сабаб бор: биринчиси – янги кўзи ёри-
ган аёл организмида шундай янгиланиш рўй берадики, уни 
ўзига келтириш учун айнан йиллар мобайнида ўз оиласи-
да еган-ичганлари адаптация жараёнларини тезлаштиради; 
иккинчидан – ўз онасининг меҳрибонлик кўрсатаётганлиги 
ёш онанинг яқинда бошидан кечирган қийинчиликларини 
унутиш, ўзини чинакам она сифатида онасидай ҳис қили-
шини таъминлайди. Ушбу психологик ҳолат ўта муҳим бў-
либ, айнан ўзбекларда бу оила мустаҳкамлигининг омилла-
ридан ҳисобланади. Қайнона ҳам она, у ҳам келинига ачина-


38
ди, туғруқнинг азобларини унутиши учун қўлидан келгани-
ни қилади, лекин ўз туққан онасининг хабар олиши, ёнида 
бўлиши кўплаб кузатишларда ёш онанинг оналик ролига 
тезроқ кириб кетишига, кўкрак сути билан боласини эмизиб 
катта қилишида катта роль ўйнайди.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ота- 
онанинг ёшлар ҳаётига аралашуви шу қадар бевосита ха-
рактерли бўладики, бу ёшлар билан ота-оналар ўртасидаги 
низоларга ҳам сабаб бўлади, қайнона ва келин, қайнота ва 
куёв ўртасида низолар ҳам ана шундай аралашувнинг кўп-
лигидан келиб чиқади. Яъни ота-онанинг фарзанди балоғат 
ёшига етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгандаги аралашув-
лари, ғамхўрликлари ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни 
олиб келиши мумкин.
Фарзандларнинг мустақил иқтисодий мақомга эга бў-
лишлари, ўз оиласига эга бўлиши ота ва онага бошқа яна 
қўшимча ролларни бажаришни тақозо этади – келин, куёв, 
қайнона, қайнота ва бошқалар Бундан ташқари, янги пайдо 
бўлган ёш оиланинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муно-
сабатлар, масалан, қуда-андачилик муносабатлари ҳам ёш 
оила ва унинг ота-оналари мақомларининг ўзгаришига олиб 
келади. Масалан, “энди қудаликмиз”, “куёвим бор”, “буви 
ёки бува бўлдим” каби ўйлар шахс онгида ва хулқида жид-
дий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Айрим аёллар айни 
шу дақиқалардан бошлаб, ташқи кўринишидан тортиб, ҳаёт 
тарзида ҳам жиддий ўзгаришларни бошлайди, масалан, тез-
тез ичадиган ота бу салбий одатини ташлайди, чунки келин-
дан уялади; намоз ўқимайдиган она қуда-андалар олдида уя-
ламан деб, намоз ўқишга киришади, маҳалла-куйга кўпроқ 
аралашадиган бўлиб қолади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling