Низо услубий қўлланма indd


шахслараро муносабатларга алоқадор усуллар дахлдор


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

шахслараро муносабатларга алоқадор усуллар дахлдор 
бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
1) бош тортиш – низога нисбатан шундай реакцияки, 
бунда низога гувоҳ бўлганлар аслида унинг мавжудлигини 
тан олмайдилар, унга аралашишдан бош тортадилар. 
Одатда, бундай шароитда оила раҳбари ё айни пайтда вақти 
12
Каримова В.М. Ижтимоий психология. – Т.: «Fan va 
texnologiya», 2012. – 172 б.


31
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
йўқлигини, имконият йўқлигини, низонинг сабаби арзимас 
ҳолат эканлигини важ қилиб, уни ҳал қилишга аралашишдан 
бош тортади. Ёки у вазият тақозоси билан пайдо бўлган низо 
вақт ўтиши билан ўз-ўзидан ечимини топади, оила аъзолари 
инсофга келиб қолишига умид қилади;
2) текислаш – бу низолашувчи томонлардан бирини 
мавжуд ҳолатга “кўндириш”, мослаштириш ва шу йўл билан 
ўзининг ҳам муайян манфаатларини ҳимоя қилишдир. 
“Майли мен ютқазсам ҳам, сенинг ишинг битиб кета 
қолсин” деган нақлда низога аралашган шахс вазиятни 
юмшатишга эришади, гўёки “ўзни қурбон қилиб” бўлса 
ҳам томонларнинг ярашиб кетиши учун барча имкониятни 
яратади;
3) компромисс – бу очиқ мулоқот ва вазиятни
низокашларнинг хулқ-атвори ва фикрларини муҳокама 
қилиш йўли билан иккала томон учун ҳам маъқул бўлган 
ечимни қидиришдир. Бу усулнинг самарадорлиги шундаки, 
низога аралашган шахс иккала томоннинг ҳам айбини, 
улар томонидан йўл қўйилган хатоларни очиқ, холис 
ўртага ташлайди ва энг маъқули – ҳар бир шахс ўз бурч 
ва масъулиятларини тарозига солиб олишлари эканлигини 
уқтиради. Натижада иккала томонда ҳосил бўлган танглик 
маълум маънода юмшайди ва оқилона қарорлар қабул 
қилиш имконияти туғилади. Низокашлар жанжал бўлгандан 
кўра, ёмон бўлса ҳам бир қарорга келинганлигидан хурсанд 
бўлиб, ўз фикрларидан маълум маънода қайтадилар, вақт 
ўтгач эса вазият умуман юмшаб, томонлар ярашиб кетиши 
мумкин. Одатда, оилавий низоларда компромисс йўлини 
тутган оиланинг катта аъзоси ёки эркак киши низонинг 
олдини олишга эришади, бунда бирор томоннинг “бир 
гапдан қолиши” катта роль ўйнайди;
4) рақобат – одатда, бир томоннинг иккинчиси устидан 
устун келиши ҳисобига бошқасининг батамом енгилишини 
назарда тутади. Яъни бунда “Мен ютишим учун сен мутлоқ 
енгилишинг шарт” деган тамойил устувор бўлади. Бундай 
усул албатта, психологик нуқтаи назардан самарасиз ва 
нотўғри бўлса ҳам, айрим ҳолатларда масаланинг айнан шу 
тарзда ечилиши бошқаларнинг иқтидори ёки иродасининг 


32
кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, оилавий 
можарода келин агар ноҳақ бўлиб, ёшлиги туфайли 
аразлаб, барчанинг дилини хира қилиши ва ушбу вазиятда 
барибир қайнонанинг сабр билан устун келиши, айтганини 
қилдириши ёш келинчакнинг келгусида шу каби хатти-
ҳаракатни бошқа қайтармаслиги учун сабоқ бўлиши 
мумкин;

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling