Низо услубий қўлланма indd
Оиладаги низоларни бошқариш бўйича хориж
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
Низо - услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х.Корнелиус ва Ш.Фейер лар 12 уни ҳал қилиш учун низо ха- ритасини
2.2. Оиладаги низоларни бошқариш бўйича хориж
тажрибаси Оиладаги низоларни бошқариш. Оилада содир бўла- ётган ҳар қандай низо оила аъзолари нуфузига путур ет- казиши мумкин. Содир бўлган низодан сўнг оиладаги шахслараро муносабатлар ҳам кескин ўзгаради, жамоада носоғлом муҳит ҳукм суради. Шунинг учун оила аъзола- ридан низоларнинг олдини олиш тадбирларини ташкил- лаштириш ва содир бўлган пайтда эса уларни малакали тарзда ҳал этиш қобилияти талаб этилади. Оила боши, ҳатто, низоли вазиятни юмшатишдаги асосий омил бўлиб ҳам иштирок этиши мумкин. Оиладаги катта инсоннинг шахсий маданияти, низоли ва муаммоли вазиятга муноса- бати алоҳида аҳамият касб этади. Оила раҳбари муаммога кўп томонлама ёндоша олса, аста-секин бу хислат унинг оила аъзолари хулқида ҳам намоён бўла бошлайди. Бундан ташқари, кескин вазиятга нисбатан раҳбарнинг сокин му- носабати, совуққонлик билан мушоҳада қила олиш қоби- лияти низонинг юмшашига шарт-шароит яратади. Низоларнинг олдини олиш ёки (у пайдо бўлган бўлса) бартараф этиш учун унинг келиб чиқиш сабабини, асосий айбдорларни ёки объектив сабабларни аниқлаш лозим. Му- тахассислар низоларни бартараф этишнинг кўплаб усуллари ва йўллари борасида тавсиялар ишлаб чиққанлар. Масалан, 30 Х.Корнелиус ва Ш.Фейерлар 12 уни ҳал қилиш учун низо ха- ритасини тузишни таклиф этади. Унга кўра, низоли вазиятни аниқлаш учун қуйидагилар инобатга олиниши лозим: 1) низони келтириб чиққан муаммонинг умумий қирра- ларини очиш, масалан, агар оиладаги низо оила аъзолари ўртасидаги иш тақсимотининг ҳаққоний ҳал этилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлса, аввало, иш тақсимоти диаграм- масини тузиш керак; 2) низонинг асл сабабини аниқлаш, зеро, айнан шу иш, одатда, энг мушкул иш ҳисобланади; 3) низонинг ҳақиқий иштирокчиларини аниқлаш – алоҳида шахсми, гуруҳми ёки уюшмами; 4) низога сабаб бўлган шахсий хоҳиш, истаклар, низо- кашларнинг айнан нимани истаётганлигини аниқлаш; 5) низога қадар низокашларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлганлигини билиш; 6) бевосита низода иштирок этмаган, лекин унинг ижо- бий ҳал этилишидан манфаатдор бўлган шахсларнинг низо- га муносабати. Бу каби стратегия, аввало, низонинг чуқурлашиб кет- маслиги, унга яна кўплаб шахсларнинг аралашиб кетмасли- гини таъминлайди. Табиий, мутахассислар ва олимларни шахслараро му- носабатлар жараёнида турли вазиятларда пайдо бўладиган низоларни баратарф этиш масаласи қизиқтиради. Рус олими Г.Н.Смирнов турли низоларни бартараф этишга имкон бе- рувчи икки гуруҳ усулларни таклиф этади – тизимий ҳамда шахслараро. Оиладаги низоларни бартараф этиш усулларига кўпроқ Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling