Низо услубий қўлланма indd
I. НИЗОЛИ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
Низо - услубий қўлланма
I. НИЗОЛИ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 2.1. Оилавий низоларни олдини олишда никоҳ олди омилларининг аҳамияти ва оила мустаҳкамлигига таъсири 11 Оила деб аталмиш муқаддас макон, “оила қасри”нинг мустаҳкамлиги шу қасрнинг пойдевори бўлмиш никоҳ олди омиллари хусусиятларига, уларнинг қай даражада тўғри ва мустаҳкам қўйилишига боғлиқ. Агар шу пойдевор етук, мус таҳкам бўлса, унинг устида қурилган иморат ҳам кўр- кам, ёруғ, унда истиқомат қилувчиларга қулайлик, хотир- жамлик, тинчлик, ҳузур-ҳаловат бағишлайдиган бўлади. Ҳеч бир девор ёки уй пойдеворсиз бўлмаганидек, сиз- нинг қуражак оилангизнинг ҳам ўзига хос пойдеворлари бор. Улар шу оиланинг юзага келишига, қурилишига асос бўлган никоҳ олди омилларидир. Агар шу никоҳ олди омилларининг оилани юзага келиши- га таъсири ноўрин бўлса, у шошилинч, бўш, қийшиқ қурил- са, унинг устига ўрнатилган оила иморатининг девори ҳам қийшиқ ва омонат бўлиб бораверади ва у шу иморатнинг бир куни келиб қулаши, бузилиб кетиш хавфини туғдиради. Бун- дай пойдевор устига қурилган иморат қулаб тушмаган, бузи- либ кетмаган тақдирда ҳам, унда истиқомат қилувчиларга хо- тиржамлик, тинчлик, қувонч бахш эта олмайди. Улар доимо қандайдир бир хавотирда, ҳадикда, ноқулайликда, хижолатда яшашларига тўғри келади. Хўш, шу пойдеворлар, яъни никоҳ олди омиллари нималардан иборат? Гап никоҳ олди омиллари ҳақида борар экан (1-расмга 11 Каримова В.М. Оила психологияси:Дарслик. Педагогика олийгоҳлари талбалар учун// Муаллиф: В.М.Каримова. – Т.: “Fan va texnologiya”, 2008.- 170 б. 25 Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш қаранг), шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, никоҳ олди омилла- ри у ёки бу никоҳнинг юзага келишига асос бўлган кўплаб ижтимоий, иқтисодий, биологик, физиологик, маънавий, ахлоқий ва бугунги кунларимиз учун энг муҳим бўлмиш психологик омилларни ўзида мужассамлаштирган, кўп қир- рали омиллар комплектидан иборат бўлиб, оила қураётган ёшларнинг оилавий ҳаётга қай даражада “етилган”ликла- рини белгилаб беради. Бу ерда энг муҳими шу ёшларнинг оилавий ҳаётга, никоҳ талабларига қай даражада жавоб бера олиши назарда тутилади (1-расмга қаранг). Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling