Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

психологик етуклиги ҳақида боргудек 
бўлса, бунда даставвал унинг турли ҳаётий вазиятлар ва ша-
роитларни ҳушёр баҳолай олиши назарда тутилади. Бу ҳу-
шёрлик амалийлик, воқеликни тўғри баҳолай олиш, шахсда 
ўзининг ютуқ ва камчиликларини, билим, малака ва қоби-
лиятларини етарлича объектив баҳолай олишда ҳам намоён 
бўлиши керак. Афсуски, кўпинча ёшлар ўз қобилиятлари-
ни орттириб баҳолаб, ўз олдиларига эришиб бўлмайдиган 
мақсадларни қўйиб олиш ҳоллари кўп учрайди. Айниқса, 
оилавий ҳаётни тасаввур қилиш, унда ўз ўрнини баҳолаш 
масаласида ёшларимиз кўпроқ хатога, ўзларини орттириб 
баҳолашга йўл қўйиб, оилавий ҳаётдан мумкин бўлганидан 
кўпроқ нарсани кутиш ҳоллари кўпроқ кузатилади. Нати-
жада, муваффақиятсизликлар, пушаймон бўлишлар, асаб 
бузилишлар юзага келади. Психологик етук шахс эса аксин-
ча, ўз олдига эришиши муқаррар бўлган, бунга имконият-
лари етарли бўлган мақсадларни қўяди, ўз ҳаёт йўлини ва 
унга эришиш воситалари ва усулларини тўғри белгилайди. 
Бундай шахс ўз ҳиссиёти, кечинмаларини етарлича яхши 
назорат қила билиши, яъни ички интизомининг юқори ри-
вожланганлиги билан характерланиб туради. Психологик 
етуклик бошқа одамларнинг хоҳиш-истаклари, кечинмала-
рини тушуниш билан маълум дара жада боғлиқ. Бу ўз навба-
тида мулоқотнинг, ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилишига, 
оилада, турли гуруҳларда гормоник муносабатларнинг ўр-
ганилишига имкон беради. Турли ёшдаги, мансаб, лавозим, 
тоифадаги одамлар билан, қизиқиши, одати, таъби, турмуш 
тарзи мутлақо бошқача бўлган одамлар билан ўринли му-
носабатда бўла олиш – шахснинг психологик етуклигининг 
асосий хусусиятларидан биридир.
Ёшлар оила қураётганларида бу хусусиятлар ҳал қи-
лувчи бўлиб ҳисобланади. Албатта, бундай қобилиятлар 
бир кунда шаклланмайди. Улар олдинги ҳаёти давоми-
да унга берилган тарбия таъсирида аста-секинлик билан 
шаклланади. Психологик етуклик, шахс хулқини турли 
яшаш шароитларига мослашувчанлигида ифодаланади. 


29
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
Психологик етуклик шахснинг бошқа одамларга нисбатан 
бўлган ижобий муносабатлари: ҳамдардлик, ҳамфикрлик, 
ғам-ташвишга шерик бўла олиш, ўзаро ёрдам кабилар 
тарзида намоён бўла оладиган маънавий сифатларнинг 
таркибий жиҳатларини ўзида бириктиради. Психологик 
етукликнинг муҳим мезонларидан бири шахсда оилавий 
муаммоларни адолатли ҳал этишга хизмат қилувчи ўз мус-
тақил фикри, қараши, позицияси бўлиши, зарур бўлганда 
оила манфаатида ўз қарашларини ота-оналари олдида ҳи-
моя қила олишидир.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling