Низо услубий қўлланма indd
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
Низо - услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ижтимоий- иқтисодий е
Касб-ҳунар етуклиги
– бу ҳам анча мураккаб тушун чадир. Унинг мураккаблиги шундаки, бир томондан у қан- дайдир билим юртини, ўқув курсларини битириши, яъни маълум бир иш турини бажариш учун зарур бўлган махсус билимларга эга бўлиши билан белгиланади. Бироқ одам у ёки бу билим юртини (коллеж, лицей, техникум, институт- ни) битирганидан кейин ўзи тан лаган касби бўйича бир неча йил ишлаб кўриши керак бўлади ва шундан кейин- гина унинг касб-ҳунар етуклиги ҳақида гапириш мумкин. Шу билан бирга, баъзи бир касблар бўйича 19-20 ёшлар- даёқ касб-ҳунар етуклигига эришиш мумкин бўлса, бошқа- ларда, масалан, хирург-врачликда кечроқ 29-30 ёшга етган- да бунга эришиш мумкин. Шахс етуклигининг яна бир жиҳати ижтимоий- иқтисодий етукликдир. Бунда одамнинг ўзини ва ўз оила- сини моддий жи ҳатдан мустақил таъминлай ола билиши назарда тутилади. Ёшларни оила қуришларида, уларнинг иқтисодий мустақиллиги алоҳида аҳамиятга эга. Бу ўринда ҳам турлича ёш чегаралари мавжуд, ёшларнинг айримлари 18-19 ёшидаёқ ота-онаси оиласидан иқтисодий мустақил- 27 Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш ликка эришиши мумкин, бошқалари эса 25-30 ёшларида ҳам ота-оналарининг моддий ёрдамидан фойдаланадилар. Бу етуклик жиҳатлари орасида шахснинг маънавий ва ахлоқий етуклиги ҳақида гапириш энг мураккабидир. Чун- ки бу жиҳат ҳақида аниқ бир мезон ва тавсиф ҳозирча ишлаб чиқилмаган. Шундай қилиб, “етуклик” тушунчаси ўзича кўплаб жиҳатларни мужассамлаштиради. Шуни айтиб ўтиш жоизки “етуклик” тушунчаси, албатта маълум бир ҳаётий тажриба билан, яъни “ҳаётий билимлар” билан узвий боғлиқдир. Ҳа- ётий билимларни ўзлаштириш, “Ҳаёт университетлари”дан ўтишнинг ҳам ўзига хос индивидуал хусусиятлари мавжуд. Кимдир 20 ёшидаёқ ҳаётни яхши билиб олади, кимдир 30 ёшида ҳам болалигича қолаверади. Бунда мавжуд ижтимо- ий шароит, жамоатчилик ва ижти моий тартибнинг таъсири катта. Маълумки, олдинги вақтларда, айниқса уруш йилла- ри болалар катталар ҳам ҳамма вақт уддалай олавермаган ҳаётий қийинчиликларни бошидан кечирганлар. У вақтлар- да 12-14 ёшданоқ болалар оналарига оилани таъминлашда ёрдам берганлар. Шунингдек, шаҳар ва қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган, кам фарзандли ва кўп фарзандли оилалар да, нуклеар ёки кўп табақали оилаларда ўсаётган бо- лаларнинг ҳам оилани моддий, ижтимоий таъминотига ҳис- са қўшиш, бу ишлар билан шуғулланиш муддатлари ва миқ- дори турличадир. Ҳаётни билиш, ҳаётий тажрибалар турли индивидларда турлича жадалликда амалга ошиши мумкин ва бу ўринда қандайдир бир ёш, вақт оралиғини кўрсати- ши мутлақо мумкин эмас. Бунинг устига ҳаётни, бизни ўраб турган атроф-оламни билиш ўз навбатида чексиздир. Шунга қарамай ижтимоий ва иқтисодий етукликнинг маълум бир минимум чегараларини белгилаб олиш мумкин, яъни шун дай ҳаётий тажриба, билимлар “минимуми” мав- жудки, уларсиз бирон-бир ёшни, йигит-қизни том маънода етук деб ҳисоблаб бўлмайди. Мана юқорида келтириб ўтилганларнинг ўзиёқ “етук- лик” тушунчаси нақадар кенг тушунча эканлигини кўрсатиб турибди. Шунга қарамай биз ундан фойдаланишга мажбур- миз. Чунки у никоҳнинг мустаҳкамлигини белгилаб берув- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling