Низо услубий қўлланма indd
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
Низо - услубий қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаролик, ҳуқуқий етуклик
Никоҳ олди омиллари:
1. Оилавий ҳаётга етуклиги 2. Оила қуриш мотивлари 3. Никоҳгача танишиш муддати 4. Никоҳ қуриш ёши 5. Никоҳ қуриш шартлари 6. Оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари 1-расм. Никоҳ олди омиллари. Никоҳга етуклик тушунчаси ҳам ўз навбатида ўта му- раккаб ва нисбий тушунчадир. Чунки одам доимо ривожла- ниб, такомиллашиб борувчи, касб-ҳунар фаолиятида ёки маънавий ва ахлоқий ривожланишида мунтазам янгидан янги чўққиларга эришиб борувчи мавжудотдир. Агар одам у ёки бу фаолиятга “тўла етуклиги” ҳақида гапирадиган бўл- са, демак, бу унинг маълум бир чегарага эришгани ва ундан ортиқ ривожланиши мумкин эмаслигини билдиради. Шу- нинг учун ҳам одамнинг никоҳга ёки бирон-бир фаолият- га етуклиги ҳақида гапирилганда “етуклик” тушунчаси том маънода ўринли бўла олмайди. Шунинг учун ҳам одамнинг «етуклиги», айниқса никоҳга, оилавий ҳаётга “етуклиги” ҳақида гапирилганда бу тушунчадан маълум бир умумқабул қилинган стандарт, ўртача меъёр, маълум бир шартли “ўл- чов бирлиги”, кўрсаткичлар ва шу кабилар сифатидагина 26 фойдаланилади. Ёшларни никоҳга жинсий етуклик масаласидан ташқа- ри юқорида келтириб ўтилганидек яна бир нечта ижтимо- ий етуклик турларини фарқлаш мумкин. Булар: жинсий, фуқаролик, касб-ҳунар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, ахлоқий ва психологик етукликлардир. Буларнинг орасида ёшларнинг жинсий (физиологик) етуклиги бошқаларига қараганда анча эрта амалга ошади, қуйида бу масалаларга боғлиқ равишда яна қандай муаммолар мажмуининг юзага келиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз. Фуқаролик, ҳуқуқий етуклик – бу одамнинг ҳуқуқий жиҳат дан балоғатга етиш ёши билан, у ҳуқуқий жиҳатдан оила қур иш, фарзанд кўриш ҳуқуқига эга бўлган шахс бў- либ ҳисобланиши билан белгиланади. Бизнинг мамлакати- мизда бу 18 ёш деб кўрсатилган. Бу вақтда у Конституцияда белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдалана оладиган бўлади. 18 ёшни шахснинг ҳуқуқий етуклик ёши деб ҳисоблаш мумкин. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling