Низо услубий қўлланма indd
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
Низо - услубий қўлланма
3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий инсти-
тутлар – мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлук- сиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синов- дан ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсон- лар билан муомалага кириша бошлайди. Бу муомала жара- ёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. Энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интел- лектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. Яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоат- чилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ҳис қиладилар ўзларини. Яхши ёки ёмон ота-оналик ролла- ри мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билин- гани сабабли кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар. 4-босқич. Бола ўсмирлик даврига қадам босганда, у ота-онасидан мустақилликни, ҳадеб таъқиб қилавермаслик- ни даъво қила бошлайди. Ота-онанинг фарзанд олдидаги обрўси, кераклик даражаси пастлай бошлайди. Бу даврга келиб ота ҳам, она ҳам ўзининг фарзандига нисбатан му- носабатларини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки болада янгича талаб ва истаклар, янгича фикрлаш, урф-одатлар, му- сиқага ҳавас, турли хил гуруҳлар билан мулоқотда бўлиш- га интилишлар пайдо бўлади. Бу давр ота-онанинг боласи- да пайдо бўлаётган ўзгаришларга, ёшга оид янгиликларга қанчалик фаҳм ва фаросат билан, сабр-қаноат билан туриб беришларини синовдан ўтказади. Синовдан яхши ўтган ота-онанинг боласи кейинги босқичга эсон-омон яхшилик билан, очиқ зиддиятларсиз ўтиб олади, акс ҳолда ўсмирлик даврининг ўзига хос зиддиятлари гирдобида ота-она ва бола 37 Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш муносабатлари жиддий ёмонлашади, айрим болалар уйдан кетиб қолиш ҳолатларигача боради. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling