Низо услубий қўлланма indd


Оилавий низоларни ҳал этишда В.Сатир усулидан


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

2.3. Оилавий низоларни ҳал этишда В.Сатир усулидан 
фойдаланиш
Оиланинг ҳаёт тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан 
боғлиқ. Айрим олимлар, масалан, В.Сатир замонавий оила-
нинг бош мақсади оилада вояга етаётган бола тарбияси ва 
унинг манфаатлари билан боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, 
бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожлани-
шининг босқичлари билан боғлаган ҳолда тушунтириб бе-
ришга ҳаракат қилган. Шунга кўра, қуйидаги босқичлар 
фарқланади:
1-босқич
. Аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки 
ёшнинг узоқ муддатга аҳд-паймон қилиб никоҳга киришга 
қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. 
Бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич 
нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчилик-
нинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳлана-
ди.
2-босқич. Икки ёшнинг қовушиши оқибатида зурри-
ёднинг пайдо бўлиши. Сатирнинг фикрича, зурриёднинг 
пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабат-
ларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муно-
сабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. Бу даврга 
асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотин-
га янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий 
масъ улиятни ўзига қамраб олган ота-оналик ролларининг 
бошланишидир. Кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда 
боланинг дунёга келиши жуда катта қувончли маросимлар 
билан бошланиб, улар қадрият сифатида асрлар оша сақлаб 
келинмоқда. Масалан, бола туғилиши билан боғлиқ суюнчи 
маросимлари, ақиқа, бешик солди, суннат ва бешик тўйла-
ри кабилар шулар жумласидандир. Шунга қарамай, айрим 
халқларда, масалан, европа халқларида оилада фарзанд-
нинг туғилиши муайян ташвишлар, руҳий тарангликлар, 
айниқса, она бошидан кечирадиган эмоционал ҳаяжонлар, 
яқинларига ижтимоий ва молиявий ташвишларни келтириб 
чиқарадики, бу ҳам баъзан оилавий муносабатлардаги та-
рангликларда акс этади. Оила ва фарзанд олдидаги бундай 


36
масъулиятлар айрим ҳолларда эр-хотин муносабатларининг 
дарз кетишига, баъзан ажримларга, бизнинг шароитимизда 
қуда-андачилик муносабатларидаги келишмовчиликларга 
ҳам сабаб бўлади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling