Низо услубий қўлланма indd


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/39
Sana22.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1222917
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Низо - услубий қўлланма

лиятига боғлиқ омиллар: мулкчиликка оид муаммолар
ижтимоий мақом талашиш, ҳокимият йўналишидаги амал 
ва ҳисоботларга оид жанжаллар, турли ижтимоий норма-
лар, анъаналар, стандартлар, хавфсизлик масалаларидаги 
қарама-қаршиликлар, рағбатлантириш ва жазолаш, уй-жой, 
мулк тортишувлари, ресурслар, товар, хизмат ва фойдалар 
тақсимоти жараёнларида кузатиладиган низолар;
3. Қадриятларга алоқадор омиллар (ўзимиз эътироф 
этган ёки рад этган тамойиллар): жамоавий, гуруҳ-гуруҳ 
ёки шахсий эътиқод, ишонмаган ва ишонган қадриятлари-
миз ва уларнинг хулқда намоён бўлиши, мафкуравий, мада-
ний, диний, ахлоққа оид, сиёсий, профессионал қадриятлар 
ва эҳтиёжлар борасида келиб чиқиши мумкин бўлган низо-
лар;
4. Муносабатлар омили: бундай омиллар бевосита ўза-
ро алоқалар ва мулоқотдан инсоннинг қониқиши ёки номаъ-
қул, деб эътироф этишидан келиб чиқади. Шахслараро ўзаро 
муносабатларда кўпроқ бир шахснинг кутишларига бошқа 
бир инсоннинг ёки одамларнинг муомаласи мос келмасли-
ги ҳолатларида шахсий низолар келиб чиқадики, уларнинг 
бартараф бўлиши турли вазиятларда турлича тус олиши, чў-
зилиб кетганда, баттар “газзак” отиши, қисқа фурсатда ҳал 
этилса, муаммо ҳал бўлиши ҳам мумкин. Шахсий мулоқот-
даги низолар шахснинг ҳаётий тажрибаси, маълумотлилиги 
даражаси, профессионал маҳоратига боғлиқ равишда турли 
кўринишларда ўз ечимини топиши мумкин;
5. Хулқ-атвор билан боғлиқ омиллар: манфаатлар, қи-
зиқишлар, ўзига бўлган баҳога зид келадиган ёки хавф-ха-
тар туғдирувчи вазият пайдо бўлиши билан гўёки, ҳимоя 
воситаси сифатида пайдо бўлувчи омиллар туркуми бўлиб, 


7
Низоли оилаларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш 
бу иккинчи томоннинг худбинлиги, адолатсизлиги, масъу-
лиятсизлиги ёки лоқайдлик, бепарволик оқибатида келиб 
чиқади. Низокашлар бундай шароитда ўзларига нисбатан 
бўлаётган салбий муносабатни хатти-ҳаракатда кўриб, се-
зиб турганлари боис хафагарчилик келиб чиқади ва бу кон-
фликт билан тугайди.
Конфликт ёки низолар ўзаро муносабатлардаги одам-
ларнинг субъектив хатолари сабабли ҳам келиб чиқиши 
мумкин, шу нуқтаи назардан ҳам конфликтларнинг турлари 
фарқланади:

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling