Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/50
Sana31.01.2024
Hajmi0.61 Mb.
#1828019
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
2.2-мажмуа-МУЛОКОТ

Иккинчидан, - нутқнинг гўзал бўлсин, - дейди. “Сўзнинг икки томони 
бордир: бири гўзал томони, иккинчиси хунук томонидир. Халқ олдида 
гапирадиган сўзинг гўзал бўлсин, бу сўзни халқ қабул қилсин”. 
Учинчидан, ҳар бир фикрни ифодалашда тингловчи қалбига тўғри йўл 
топа билиш, шаклга эътибор бериш масаласи. Тўртинчидан, ҳар бир сўз 
тўғри ва асосли бўлмоғи лозимлигини уқтиради. Бешинчидан, ҳар бир нутқ 
маълум илмий асосга эга бўлсагина, таъсирчан бўлади. Яъни нутқ қаратилган 
предметни яхши ўрганиб чиқиш лозимлигини таъкидлаб: “Билмаган илмдан 
гапирмагил... Билмаган илм маърифатни биламан деб, даъво қилсанг ҳеч 
нарса ҳосил бўлмайди ва беҳуда заҳмат чекасан”, - дейди... Нутқни 
эгаллашдан мақсад халқ дилига йўл топа билишдир, деб билади муаллиф ва 
“агар кўнгилларга севимли бўлишни истасанг, халойиқнинг мақсадини 
сўзла”, - дейди.
Рим нотиқлик санъати юнон нотиқлик санъатининг давоми сифатида 
юзага келди. Римдаги иқтисодий ва сиёсий ўсишнинг характери нотиқлик 
санъатининг янги типини яратди. Юнонистонда бўлганидек, Римда ҳам 
нотиқликнинг, асосан, уч турини кўрсатиш мумкин: суд нотиқлиги - оқловчи 
ва қораловчи, сиёсий нотиқлик, мақтов нотиқлиги. Булардан ташқари, 
Юнонистонда бўлганидек, нотиқлик санъатини ўқитиш учун хизмат қилувчи 


49 
ўқув - машқ нотиқлиги ҳам мавжуд эди. Римда урушнинг кучайиб кетганлиги 
ҳарбий саркардалар нутқининг ривожланишига ҳам имкон берди.
Нотиқнинг ўзига ишончи мустаҳкам бўлиши керак. Бунинг учун эса 
нотиқ ўз нутқида олға суриладиган фикрга тўла ишонч ҳосил қилиши лозим. 
Нутқ тўлиқ исботли далилларга эга бўлиши керак. Материални тўплаш 
нутққа тайёргарликнинг асосидир.
Материални тўғри жойлаштириш-экспозицияга алоҳида эътибор бериш 
лозим. Жойлаштириш шундай бўлсинки, у материални бутунлай ўзлаштириб 
олишга енгиллик яратсин. Бунинг учун эса нутқни аниқ қисмларга бўлиш 
лозим. Ҳар қандай соҳада ҳам нутқнинг муваффақиятини билиш ҳал этади. 
Агар нотиқ ўз нутқи қаратилган соҳани яхши билмаса, у қанчалик санъаткор 
бўлмасин, ўз тингловчисини жалб этолмайди. Цицероннинг нотиқлик 
санъати назарияси ва тарихига оид учта асари маълум: “Нотиқлик ҳақида”, 
“Нотиқ” ва “Брут” (ёки “Таниқли нотиқлар ҳақида”) 
Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи ҳам қадимдан сўзга чечан, 
бадиий дидли кишиларни қадрлаб келган. Ўша даврда нотиқлик санъати - 
воизлик, нотиқлар - воиз, нутқ эса ваъз деб аталган. Ўрта Осиё халқлари, 
хусусан, IX-XV асрларда дунё маданияти тараққиётининг энг олдинги
етакчи сафларида туриш даражасига кўтарила олди.
Ўрта аср фани, маданияти Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Ибн Сино, 
Беруний, Кошғарий, Жомий, Навоий, Бобур каби улуғ сиймоларнинг 
номлари билан характерланади. Бу мутафаккир, шоир, санъаткорлар яшаган 
давр Шарқ тарихида Уйғониш даври деб аталди. Бу даврда маданият, санъат, 
илм - фан равнақ топди. Фан ва маданият тарғиботчилари - воизлар етишиб 
чиқди. Воизликни қадрловчи фикрлар вужудга келди. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling